ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Монополист корхоналар нархларини тартибга солиш /

Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.10.2010 й. 239-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 28 октябрдаги

239-сон қарорига

1-ИЛОВА


Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга

солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш,

декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда

уларнинг қўлланилишини давлат томонидан

назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хўжалик юритувчи субъектлар, монополист корхоналар, табиий монополиялар субъектларининг товарларига (ишларига, хизматларига) (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ҳамда уларнинг қўлланилиши устидан давлат назорати тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан муайян товарларга нисбатан нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.


3. Ушбу Низомни қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


устама - хўжалик юритувчи субъект томонидан жорий харажатларни қоплаш ва муайян суммада соф фойда олиш учун товарни сотишда уларнинг харид нархи (тарифи) устига қўйилган қўшимча (нисбий ёки мутлақ миқдор);


нархларни тартибга солувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг топшириғи бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари;


монополист корхона - товар бозорларида устун мавқега эга бўлган ва Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;

табиий монополия субъекти - табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (сотиш) бўйича фаолиятни асосий фаолият сифатида амалга оширадиган, Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс);

рентабеллик - зарурий фойда миқдорини (давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда суммаси) ишлаб чиқариладиган товарга тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари суммасига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган корхона фаолиятининг фойдалилик нисбий кўрсаткичи;


тартибга солувчи коэффициент (пасайтирувчи ёки оширувчи) - нарх (тариф) даражасини аниқлаш учун белгиланадиган нисбий миқдор;


тариф сметаси - даромадлар ва харажатлар, ишлаб чиқарилган товарлар ҳажми кўрсаткичи ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятини акс эттирадиган ва тартибга солувчи коэффициентни аниқлашда асос қилиб олинадиган бошқа иқтисодий кўрсаткичлар;


нарх (тариф) - товар бирлиги қийматининг пул ифодаси.


4. Ушбу Низом:

табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган;

нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган;

нархларни тартибга солиш органи томонидан уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган товарларга нархларни (тарифларни) шакллантиришда ва декларация қилишда (белгилаш, тасдиқлашда) қўлланилади.

5. Нархларни давлат томонидан тартибга солиш:

нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) белгилаш;

ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган, уларга нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинадиган, монополист корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини, тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни декларация қилиш (кейинги ўринларда товарларга нархларни (тарифларни) декларация қилиш деб аталади);

табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни тартибга солиш органи томонидан нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни тасдиқлаш (кейинги ўринларда нархларни (тарифларни) тасдиқлаш деб аталади);

нархларни тартибга солиш органи билан келишиш ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш йўли билан амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ нархларни (тарифларни) давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.

Қолган товарларга шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланилади.

5-1. Хўжалик юритувчи субъект (шу жумладан, монополист корхона, табиий монополия субъекти) декларация қилинган (тасдиқланган, белгиланган) нархларни (тарифларни) мустақил пасайтириш ҳуқуқига эгадир. Бунда:

монопол паст нархлар белгилаш мақсадида нархларни (тарифларни) пасайитиришга йўл қўйилмайди;

нархларни (тарифларни) пасайтириш бир вақтнинг ўзида барча истеъмолчилар учун амалга оширилади, кейничалик нархларни тартибга солиш органи хабардор қилинади.


II. ТОВАРЛАР НАРХЛАРИНИ (ТАРИФЛАРИНИ)

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

7. Нархларни (тарифларни) декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солиш органида:

ишлаб чиқариш табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган товарга табиий монополия субъекти томонидан, шунингдек, нархи давлат томонидан тартибга солинадиган товарга монополист корхона томонидан унинг тегишли Давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида билдиришнома олинган кундан бошлаб бир ой муддатда;

нархи давлат томонидан тартибга солинадиган товарга хўжалик юритувчи субъект томонидан у сотилгунга қадар;

юқорида кўрсатиб ўтилган товарларга нархлар (тарифлар), устамалар, чекланган рентабеллик ошганда ва тегишли коэффициент ўзгарганда таъминланади.

9. Товарларни экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар (шу жумладан, монополист корхоналар ва табиий монополия субъектлари) улар бўйича ҳисоб-китобларни шартномавий (эркин) нархлар бўйича амалга оширадилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


III. МОНОПОЛИСТ КОРХОНАЛАР ВА ТАБИИЙ

МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ ТОВАРЛАРИГА

НАРХЛАР (ТАРИФЛАР)НИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


10. Нархлар (тарифлар)ни асослаш учун қабул қилинадиган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда монополист корхона ва табиий монополия субъекти Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

Монополист корхона ёхуд табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товарга нарх (тариф) ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр сарф-харажатларидан, молиявий фаолият бўйича харажатлардан, солиқлар ва фойдадан бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлардан, шунингдек соф фойда суммасидан шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган харажатлар, монополист корхона ва табиий монополия субъекти товарига декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантиришда харажатларда ҳисобга олинмайди, юқори органлар ва хўжалик юритувчи субъект бирлашмаси таъминотига ажратмалар бўйича харажатлар бундан мустасно.


11. Аниқ бир товарга нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва ҳоказолар) товарнинг маркаси, тури, нави бўйича амалга оширилади.


12. Товарларнинг турлари (маркалари, типлари, ўлчамлари ва ҳоказолар)нинг анча сони мавжуд бўлган тақдирда товар бирлигига харажатни белгилаш мураккаб бўлганда нархларни тартибга солувчи орган товар рентабеллигининг чекланган даражасини ёки амалдаги нархлар (тарифлар)га нисбатан қўлланиладиган тартибга солувчи коэффициентни декларация қилиши (тасдиқлаши) мумкин.

Тартибга солувчи коэффициент лойиҳалаштирилаётган тариф сметасини, илгари нархни тартибга солувчи орган томонидан тасдиқланган тариф сметасига нисбати орқали, товарлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


13. Нарх (тариф) ҳисоб-китоби товарга тўғри келадиган харажатлар ва соф фойда кўрсаткичлари негизида амалга оширилади ҳамда қуйидагилар бўйича:

нормаланадиган харажатлар бўйича - норматив-техник ҳужжатларни (рецептура, хом ашё ва материаллар, иссиқлик ва электр энергияси, меҳнат ва шу кабиларни сарфлаш нормаларини) ҳамда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва шу кабиларни) ҳисобга олган ҳолда;

нормаланмайдиган харажатлар бўйича - олдинги тўрт чоракнинг ҳисобот кўрсаткичлари таҳлили асосида ва нархларнинг прогноз бўйича ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва бошқа ресурсларнинг техник ва технологик нормалари тегишли ваколатли органлар томонидан ушбу ресурсларни энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш мақсадида нархларни тартибга солувчи орган томонидан уларнинг ўртача кўрсаткичидан нормаларнинг ушбу диапазони доирасида фойдаланилади.

14. Товарга (иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ва санитария бўйича тозалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган товардан ташқари) декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантиришда ҳисобга олинадиган соф фойда миқдори, қуйидагилар учун зарур бўлган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аниқланади:

бошқа манбалар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда кредитлар, қарзлар ва лизинг бўйича асосий қарзни қайтариш учун. Бунда кейинги ҳисобот даврларида муайян кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин соф фойда миқдорига тузатиш киритилиши керак;

тасдиқланган манзилли рўйхатларга (лойиҳа-смета ҳужжатларига) мувофиқ капитал қўйилмаларни, кредитлар, амортизация ажратмалари ва ушбу капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун бошқа манбалардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш учун;

дивидендлар тўлови учун. Ушбу товарга тўғри келадиган дивидендларнинг йиллик суммаси корхона устав фонди (капитали) суммасининг йигирма беш фоизидан ошмайдиган миқдорда белгиланади;

ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган шартларни бажариш учун.


15. Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган улгуржи ва воситачи ташкилотлар томонидан қўлланиладиган устама миқдори товарларни етказиб бериш турлари бўйича декларация қилиниши лозим.

16. Товарларига нархлар (тариф) давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект бундай ҳар бир товар бўйича даромадлар, харажатлар ва жалб этилган активларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

Товарга нарх (тариф)ни шакллантиришда билвосита моддий харажатларни, меҳнатга ҳақ тўлашга билвосита харажатларни, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатларни, давр харажатларини ва молиявий фаолият бўйича харажатларни тақсимлаш товарнинг солиштирма меҳнат сиғими (товарнинг муайян турига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқарувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари) бўйича амалга оширилади. Бунда аниқ бир товарни ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, харажатларни тақсимлаш учун хўжалик юритувчи субъект, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, бухгалтерия ҳисобига оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мезонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Таннархни ҳисоблаш ёки давр харажатларини, молиявий фаолият бўйича харажатларни, солиқлар ва бошқа фойдадан мажбурий тўловлар бўйича харажатларни, монополист корхона ёхуд давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирувчи табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги ҳисобига соф фойда суммасини тақсимлаш тармоқ хусусиятига эга бўлган тақдирда нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солувчи орган томонидан белгиланган тартибда аниқланади.

17. Агар олдинги ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъект (иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация корхоналаридан ташқари) технология жараёнларини такомиллаштириш ва замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежашга эришган бўлса, тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинади, ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларга харажатлар эса замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш натижасида қўлланиладиган аниқлаштирилган харажатлар нормаси ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

18. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ҳисоб-китобида ҳисобга олинадиган монополист корхона ва табиий монополия субъекти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисидаги қарорида назарда тутилган истеъмол нархлари индекси кўрсаткичидан кам бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг календарь йил мобайнидаги ўсиш кўрсаткичидан юқори бўлмаган тузатишни ҳисобга олган ҳолда, ходимларнинг амалдаги, бироқ штатдаги чекланган сонидан ортиқ бўлмаган ходимлар сонидан ҳамда амалдаги нарх (тариф)да қабул қилинган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

19. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти товарига нархлар (тарифлар)ни шакллантиришда юқори органлар ва хўжалик юритувчи субъект бирлашмаларини сақлаш учун ажратмалар бўйича харажатлар юқори орган юқори бошқарув органининг ёки хўжалик юритувчи субъект бирлашмасининг қарори билан белгиланган миқдорда ҳисобга олинади.



IV. НАРХЛАРИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА

СОЛИНАДИГАН МОНОПОЛ КОРХОНАЛАРНИНГ ВА ТАБИИЙ

МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ТОВАРЛАРИГА

НАРХЛАРНИ (ТАРИФЛАРНИ) ДЕКЛАРАЦИЯ ҚИЛИШ

(ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ)

20. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти нарх (тариф) лойиҳасини нархларни тартибга солувчи органга кўриб чиқиш учун бевосита тақдим этади.

Агар давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирган монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товардан ушбу давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирган бошқа монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан товар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган тақдирда, нарх (тариф) лойиҳасини кўриб чиқиш учун нархларни тартибга солувчи органга давлат ёки хўжалик бошқарувининг тегишли органи тақдим этади.


21. Товарга нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) учун монополист корхона ва табиий монополия субъекти нархларни тартибга солувчи органга ариза билан ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

а) мазкур Низомга 1-иловага* мувофиқ шакл бўйича декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҳисоб-китоби;

б) молиявий ҳисобот нусхаси;

в) меҳнат бўйича статистика ҳисоботи нусхаси;

г) умуман хўжалик юритувчи субъект ва ҳар бир аниқ товар бўйича алоҳида харажатлар моддалари мазмуни, қуйидагилар илова қилинадиган даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги йиғма маълумотлар:

мазкур Низомга 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш моддий харажатларининг мазмуни (хом ашё ва материаллардан, ёқилғи, электр энергиясидан фойдаланишнинг тасдиқланган нормалари кўрсатилган ҳолда);

мазкур Низомга 3 ёки 3а-иловаларга* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлашга тўғридан-тўғри харажатлар ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар мазмуни (меҳнатга харажатларнинг тасдиқланган нормаларини кўрсатган ҳолда);

ушбу Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммаси ҳисоб-китоби (дастлабки ва қолдиқ қиймат, асосий воситалар ва номоддий активлардан фойдаланиш муддатлари, фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган ҳолда);

ушбу Низомга 5-иловага* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш мақсадидаги устама харажатлар, материалларга билвосита харажатлар ва меҳнатга билвосита харажатлар мазмуни;

мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари мазмуни;

ушбу Низомга 6-иловага* мувофиқ шакл бўйича давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда мазмуни (шу жумладан асосий қарз ва фоизни қайтаришнинг тасдиқланган жадваллари тақдим этилган ҳолда жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган маблағлар);

ушбу Низомга 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича фаолиятнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

д) ушбу Низомга 8-иловага* мувофиқ шакл бўйича натура ифодасида товарлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар (ишлаб чиқариш (етказиб бериш) ҳажми пасайган тақдирда пасайиш сабаблари ёзма равишда асосланиши зарур);

е) ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби кўрсатилган ҳолда (мавжуд бўлган тақдирда) ривожланиш давлат дастурларининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

ж) олдинги ҳисобот даври учун амалга оширилган (ёки амалга ошириладиган) ривожланиш давлат дастурлари натижасида ишлаб чиқариладиган товарларнинг материал сиғими, энергия сиғими ва меҳнат сиғими даражаси ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар;

з) давлат дотацияларига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларига бўлган эҳтиёж (зарурият бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар.

Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар билан биргаликда барча ҳисоб-китоб материалларининг электрон вариантлари ҳам тақдим этилади.

Нархларни тартибга солувчи орган товарга нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

22. Ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ва нархларни тартибга солувчи органнинг сўрови бўйича қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги талаблар ҳисобга олинган ҳолда расмийлаштирилади:

а) тақдим этилган материаллар тикилган, тартиб рақами қўйилган, хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак, молиявий ҳужжатлар эса хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан биргаликда имзоланган бўлиши керак;

б) ҳужжатлар олдинги тўрт чорак ва олдинги календарь йил учун тақдим этилади (янгидан ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлардан ташқари);

в) асослашда маълумотлар бир йил ҳисобига кўрсатилади.


23. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товарнинг нархи (тарифи) даражасига таъсир кўрсатадиган омиллар кескин ўзгарган тақдирда нархларни тартибга солувчи орган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эгадир. Бунда нархларни тартибга солувчи орган монополист корхона ва табиий монополия субъектига ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида ёзма кўрсатма юборади. Нархларни тартибга солувчи органнинг ёзма кўрсатмасида нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ташаббусининг сабаблари кўрсатилиши керак.

Монополист корхона ёки табиий монополия субъекти нархларни тартибга солувчи органнинг ёзма кўрсатмаси олинган кундан бошлаб 15 кун мобайнида ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.


24. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан нархлар (тарифлар)ни асослаш бўйича ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда, нархларни тартибга солувчи орган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни мавжуд камчиликлар ёзма равишда баён қилинган (тушунтирилган) ҳолда қайта ишлаш учун қайтаради.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда нархларни тартибга солувчи орган томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган янги мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.


25. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан тақдим этилган ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича барча зарур ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олинган кундан бошлаб бир ой муддатда нархларни тартибга солувчи орган қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши керак:

нарх (тариф) оширилишини рад этиш тўғрисида (нарх ёки тарифни амалдаги даражада сақлаш тўғрисида);

нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) тўғрисида.

Нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ёхуд амалдаги нарх (тариф)ни ёки монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан таклиф этилаётган нарх (тариф)ни ушбу Низом талабларига мувофиқ асосланган нарх (тариф) даражасигача ўзгартириш йўли билан, ёхуд монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан тақдим этилган даражада қолдирилган ҳолда амалга оширилади.

Нархни тартибга солувчи орган ўз қарори тўғрисида монополист корхона ёки табиий монополия субъектини ёзма равишда хабардор қилади. Нарх (тариф) оширилиши рад этилган тақдирда ёзма билдиришномада рад этишнинг асоси кўрсатилади.


26. Нархни тартибга солувчи орган томонидан нарх (тариф)нинг декларация қилиниши (тасдиқланиши)да (мазкур Низомга 9-илова*) кўрсатилган сана монополист корхона ёки табиий монополия субъекти товарига декларация қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф)нинг амалга киритиш санаси ҳисобланади.

Нархларни тартибга солувчи органнинг нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) тўғрисидаги қарори табиий монополия субъекти томонидан улар кучга киришидан камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситаларида мажбурий тартибда эълон қилинади.

27. Нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш)нинг бир асл нусхаси ва декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҳисоб-китоби (ушбу Низомга 1-илова*) ёки тариф сметаси (ушбу Низомга 10-илова*) нархлар (тарифлар) декларация қилинган (тасдиқланган) санадан бошлаб уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга, иккинчи нусхаси - Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ва унинг ҳудудий органларига (кейинги ўринларда монополияга қарши давлат органи деб аталади) юборилади, учинчи нусхаси эса нархларни тартибга солувчи органда қолади.

Декларация қилинган (тасдиқланган) нарх даражаси сақлаб қолинган тақдирда, декларация қилинаётган (тасдиқланаётган) нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш таркибидаги сарфлар (харажатлар)нинг битта сатри суммаси сарфлар (харажатлар)нинг бошқа тури сатри суммаси ўзгариши ҳисобига ўзгарганда монополист корхона ёки табиий монополия субъекти ушбу ўзгариш тўғрисида, тузатиш киритилган ҳисоб-китобни (ушбу Низомга 1-илова*) тақдим этган ҳолда, нархларни тартибга солувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.


V. НАРХЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ОРГАНИ ВА ЎЗ ВАКОЛАТЛАРИ ДОИРАСИДА МАҲАЛЛИЙ

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН НАРХЛАРИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН ИЖТИМОИЙ

АҲАМИЯТЛИ ВА СТРАТЕГИК ТОВАРЛАРГА, ШУНИНГДЕК,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРЛАРИДА

НАРХЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ НАЗАРДА ТУТИЛГАН АЙРИМ

ТОВАРЛАРГА ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН ЁКИ ЧЕКЛАНГАН НАРХЛАРНИ

(ТАРИФЛАРНИ) ВА УСТАМАЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ

28. Товарларнинг айрим турларига давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз ваколатлари доирасида, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгиланиши мумкин.


29. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар)ни ва устамаларни шакллантириш ушбу Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


30. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатиб ўтилган товарларни ишлаб чиқарувчилар давлат бошқаруви тегишли органига ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органига ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ рўйхат бўйича ҳужжатларни тақдим этади. Давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олингандан кейин бир ҳафта муддатда қуйидаги хатти-ҳаракатлардан бирини амалга ошириши шарт:

ҳужжатлар иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатларни мавжуд камчиликлар ёзма баён қилинган (тушунтирилган) ҳолда қайтаради;

тақдим этилган ҳужжатларни нархларни тартибга солувчи органга келишиш учун юборади.


31. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 11-иловага* мувофиқ шакл бўйича қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ёки устамалар лойиҳаси билан биргаликда қуйидаги тартибда нархларни тартибга солувчи органга юборилади:

давлат бошқаруви органи томонидан - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;

маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, ҳудудий жойлашиши бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармаларига.

Давлат бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ёки устамалар лойиҳасини нархларни тартибга солувчи орган томонидан кўриб чиқиш ва келишиш ушбу Низомнинг IV бўлимида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


32. Нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини тартибга солиш назарда тутилган айрим товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни шакллантириш ва белгилаш тартиби ушбу Низомнинг III ва IV бўлимларига мувофиқ амалга оширилади.

Нархлари (тарифлари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар нархлар (тарифлар)ни:

норматив ҳужжат чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда (агар унда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса);

нархлар (тарифлар), устама нарх, чекланган рентабеллик ошганда ва тартибга солувчи коэффициент ўзгарганда нархларни тартибга солувчи органда тасдиқлаши (келишиб олиши) шарт.


VI. ТОВАРЛАРГА НАРХЛАР (ТАРИФЛАР)

ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ


33. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) тўғри шакллантирилиши ва қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.

Монополияга қарши давлат органи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу Низом талабларига риоя қилиш бўйича текширишлар ўтказади ва ўрганади (таҳлил қилади).


34. Назоратни амалга ошириш учун монополияга қарши давлат органи давлат ва хўжалик бошқаруви органидан, монополист корхона ва табиий монополия субъектидан нархларни тартибга солувчи органга тақдим этилган, тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)нинг ҳисоб-китобини асослайдиган материалларни сўрашга ҳақлидир.

Биржа (аукцион) савдоларида шаклланаётган нархларни назорат қилиш учун монополияга қарши давлат органи ҳар куни биржа (аукцион) савдолар ташкилотчилари томонидан биржа (аукцион) савдоларига қўйилиши керак бўлган товарнинг тегишли номенклатураси бўйича тақдим этиладиган маълумотлардан, шунингдек сотилган товар нархларининг ўртача биржа нархлари тўғрисидаги маълумотлардан ва биржа (аукцион) савдоларида шаклланган нархлардан фойдаланади.


35. Монополияга қарши давлат органи белгиланган тартибда назорат функцияларини бажариш, шунингдек таҳлил қилиш давомида мазкур Низом талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ иш қўзғайди ва тегишли қарор қабул қилади.


36. Ушбу Низом талаблари бузилишига қуйидагилар киради:

декларация қилинган (тасдиқланган), келишилган ва белгиланган тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни ошириш, биржа (аукцион) савдолари натижасида шаклланган хўжалик юритувчи субъектлар товарларига нархлар бундан мустасно;

тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) уларни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан хўжалик юритувчи субъект томонидан қўлланиш;

тартибга солинадиган нархлар бўйича ёки биржа савдоларида сотиб олинган қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтадан сотилиши тақиқланган ресурсларни қайтадан сотишдан даромадлар олиш;

тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш), келишиш ва белгилаш учун нархларни тартибга солувчи органларга, давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ишончсиз маълумотлар тақдим этилиши натижасида нарх (тариф)нинг оширилиши;

товарнинг нархига (тарифга) хом ашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиш;

ваколатли орган томонидан тасдиқланган давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар бўйича товарларни ишлаб чиқариш учун бевосита ҳақиқатда фойдаланиладиган хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия сарфининг техник ва технологик нормаларини ошириш, бундан технологик бузилишларнинг олдини олишга ёки давлат органларининг кўрсатмаларини бажаришга йўналтирилган енгиб бўлмайдиган куч, шунингдек табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия сарфининг техник ва технологик нормалари оширилиши ҳоллари мустасно;

товарларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда қўймаслик - бу биржа нархларининг ўсишига олиб келиши мумкин;

нархи (тарифи) тартибга солинадиган нархлар даражасида белгиланадиган товарнинг бошланғич нархини биржа савдоларига ошириб қўйиш;

монополист корхоналар томонидан фақат биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш;

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотиш;

товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда тасдиқланган ёки белгиланган харид нархлари (тарифлар)нинг истеъмолчи томонидан пасайтирилиши.

Тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрларининг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши)га олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини оқилона ташкил этиш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар қийматини камайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан қўшимча фойда олиниши ушбу Низомнинг бузилиши ҳисобланмайди ва кўрсатиб ўтилган фойда олиб қўйилмайди.

37. Хўжалик юритувчи субъект томонидан нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар товарларни асоссиз оширилган нарх (тариф) бўйича сотишдан олинган ҳақиқатдаги тушум билан (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу товарнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган (тасдиқланган, келишилган) нархи (тарифи) қиймати (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан нарх (тариф) шаклланиши тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар товарларни оширилган нарх (тариф) бўйича сотишдан олинган амалдаги тушум билан (уларга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу Низомга мувофиқ шакллантирилган нарх (тариф) бўйича ушбу товарнинг қиймати (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ўртасидаги тафовут сифатида белгиланади.

Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тасдиқланган ва белгиланган харид нархлари (тарифлар) пасайтирилиши натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган маблағлар тасдиқланган ёки белгиланган харид нархи (тариф) билан ҳисоб-китоб амалга оширилган амалдаги нарх (тариф) ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Сотиш нархларига устамалар қўшилган ҳолда товарларга сотиш нархларини шакллантирадиган ва қўллайдиган савдо, умумий овқатланиш, таъминот-сотиш, воситачилик корхоналари ва бошқа ташкилотлар учун олиб қўйилиши лозим бўлган маблағлар қуйидагича аниқланади:

асоссиз оширилган устамалар қўлланилган ҳолларда - товарларни сотишдан олинган ҳақиқатдаги устама суммаси билан декларация қилинган (тасдиқланган) ёки белгиланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида;

нарх белгилашнинг амалдаги тартиби бузилган ҳолда аниқланган белгиланган устамалар қўлланилган ҳолларда - асоссиз оширилган нархлар бўйича сотилган товарнинг бутун ҳажмига ҳисоблаб чиқилган устама суммаси билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сотилган товарнинг айни ўша ҳажмига устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида белгиланади.

Товарларига нисбатан чекланган рентабеллик белгиланган корхоналар учун умуман товарлар гуруҳлари (турлари) бўйича чекланган рентабеллик оширилиши ҳисобига олинган маблағлар йиллик ҳисоб-китоблар асосида олиб қўйилиши керак.

39. Товарларнинг юқори ликвидли ва монопол турлари биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектдан товарни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, хўжалик юритувчи субъект томонидан охирги савдоларга қўйилган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилади.

Нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарнинг бошланғич нархини биржа савдоларига ошириб қўйилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектдан бошланғич нарх ҳамда белгиланган тартибга солинадиган нарх (тариф) ўртасидаги тафовут, хўжалик юритувчи субъект томонидан биржа савдоларида сотилган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилади.

Биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан, экспортга сотиш фактлари аниқланганда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа савдоларининг бошланғич нархи ўртасидаги тафовутга кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағлар олиб қўйилади.

Тартибга солинадиган нархлар бўйича ёки биржа савдоларида истеъмолчилар томонидан сотиб олинган, қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтадан сотиш тақиқланган ресурсларни қайтадан сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қайтадан сотишдан сотиб олиш нархи ва қайтадан сотиш нархи ўртасидаги тафовут тарзида олинган даромад Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Жамғарма) олиб қўйилади.

40. Монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан янги нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг чекланган даражаларини амалга киритиш муддатларига риоя қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) янги жорий этилган нархлар (тарифлар) билан аввал амал қилган нархлар (тарифлар) ўртасидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганига зид равишда янги нархлар (тарифлар) муддатидан олдин амалга киритилган давр учун товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган тафовут сифатида аниқланади.


41. Табиий монополия субъекти, монополист корхона томонидан декларация қилинмасдан (тасдиқланмасдан) нархлар (тарифлар) қўлланилиши ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) корхона тегишли Давлат реестрига киритилган санада амал қилган нарх (тариф) билан корхона тегишли Давлат реестрига киритилган санадан бошлаб давр учун товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) нархларни тартибга солиш органида тасдиқланмасдан қўлланилиши ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) нархларни тартибга солиш органида тасдиқланган санада амал қилган нарх (тариф) билан кўрсатиб ўтилган санадан бошлаб бутун даврда товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан нархларни тартибга солиш органи томонидан тасдиқланмасдан (келишилмасдан) нархларни (тарифларни) қўллаш ҳолатлари аниқланганда, агар уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган бўлса, асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида назарда тутилган нархларни тартибга солиш органида тасдиқлаш (келишиш) санасида амал қилган нарх (тариф) билан кўрсатиб ўтилган санадан бошлаб бутун даврда товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

42. Жарима солиш суд тартибида, хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳуқуқ бузилиши содир этилиши айби тан олинган ва жарима ихтиёрий тўланган ҳолларда эса - монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.

Ушбу Низом бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади.


43. Ушбу Низомнинг 37 - 41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади, ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилади, ушбу Низомнинг 48-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ушбу Низомнинг 36-банди бешинчи хатбошида кўрсатилган хом ашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг техник ва технологик нормалари оширилиши ҳисобига аниқланган сумма махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилади. Бунда ушбу сумма хом ашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг техник ҳамда технологик нормаларининг амалдаги ошган ҳажмини тегишли хом ашё, материаллар, ёқилғи ёки энергия нархига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ушбу Низомнинг 36-банди тўққизинчи хатбошисида кўрсатилган товарни биржа савдоларида сотишда бошланғич нархни ошириб қўйилиши натижасида олинган маблағлар бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилади.

44. Жарима қоида бузилишининг бутун даври учун қўлланилади ва ундириш, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати ва бюджет билан ўзаро муносабатларидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин унинг тасарруфида қоладиган фойда ҳисобидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 48-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


45. Ноқонуний олинган маблағлар олиб қўйилиши ва хўжалик юритувчи субъектларга жарима солиниши уларнинг ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди.


46. Бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилиши керак бўлган маблағларни ҳисоблаб чиқишда ушбу Низом талаблари бузилишига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар оширилишига олиб келган ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси хўжалик юритувчи субъектдан олиб қўйиладиган маблағ камайтирилишига ҳисобланмайди.

47. Монополияга қарши давлат органи ноқонуний олинган маблағларни олиб қўйиш ва ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисидаги суд қарорини олиб, суднинг мазкур қарори кучга киргандан кейин ушбу маблағларни бюджетдан ташқари Жамғармага ундириш чораларини кўради.

48. Назорат қилувчи органлар ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланганда текшириш ва ўрганиш материалларини тегишли чоралар кўриш учун монополияга қарши давлат органига юборадилар.

Ушбу Низом талаблари бузилишини мустақил аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча маблағлар олган хўжалик юритувчи субъект уларни истеъмолчиларга қайтаради ёхуд, истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига киритади. Ушбу ҳолда жарима қўлланилмайди.


49. Монополияга қарши давлат органи томонидан, шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу Низомнинг 37 - 41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган маблағларнинг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима қўлланилади, айнан ўша қоида бузиш жарима қўлланилгандан кейин икки йил мобайнида такроран аниқланганда эса - 20 фоизидан 50 фоизигача миқдорида жарима қўлланилади, алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-белгиланган нархлардан паст нархларда сотиш ҳоллари бундан мустасно.

Алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) тайёрловчи корхонага нисбатан қуйидагича жарима қўлланилади:

алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 200 баравари миқдорида;

жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда - алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 300 баравари микдорида.

Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган жарима суммасини аниқлашда сотилган алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Охирги ҳисобот санасига хўжалик юритувчи субъект жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ошадиган жаримани ундириш унга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида ундириладиган суммани ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.


50. Ушбу Низом талаблари давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёзма топшириғи бўйича хўжалик юритувчи субъект томонидан бузилган тақдирда маблағлар ушбу қарорни қабул қилган органнинг ҳисоб-китоб рақамидан олиб қўйилади.


51. Монополияга қарши давлат органининг қарори юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.


52. Бюджетдан ташқари Жамғармага нотўғри ундирилган маблағлар ва жарималарни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланган ҳолда монополияга қарши давлат органи ёхуд суд қарори билан амалга оширилади.


*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 42-43-сон, 364-модда.






























































Время: 0.1460
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск