Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2010 й. ПҚ-1431-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2010 й.

N ПҚ-1431



ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини, халқимизга хос меҳр-мурувват ва саховат ифодаси эканини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний байрам - Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида"ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2010 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 ноябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини инобатга олиб, 2010 йил 16 ноябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрам тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 11-сон, 456-модда










































Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск