ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Марказий банк кредитлари. Марказий банк ҳисоб ставкаси /

Молия вазирлигининг 93-сон, Марказий банк Бошқарувининг 33/1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-44-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-23-сон "Мақсадли молиялаш чизмалари бўйича республика бюджетининг режадаги харажатларини молиялаштириш учун Марказий банкнинг мақсадли қисқа муддатли кредитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 29.10.2010 й. Қарори (АВ томонидан 06.11.2010 й. 806-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2010 й.

N 806-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.10.2010 й.

N 93


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.10.2010 й.

N 33/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.10.2010 й.

N 2010-44


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.10.2010 й.

N 01-02/8-23


ҚАРОРИ



Мақсадли молиялаш чизмалари бўйича

республика бюджетининг режадаги харажатларини

молиялаштириш учун Марказий банкнинг мақсадли

қисқа муддатли кредитларидан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва

қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб

топиш ҳақида


(2010 йил 16 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 22-24 сон, 159-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 24 августда 72, 144-В, 99-107 ва 02/8-63-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 806, 1999 йил 26 август) Мақсадли молиялаш чизмалари бўйича республика бюджетининг режадаги харажатларини молиялаштириш учун Марказий банкнинг мақсадли қисқа муддатли кредитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 7 сентябрда 72/1, 144-В-1, 99-112 ва 02/866-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 806-1, 1999 йил 14 сентябрь) Мақсадли молиялаш чизмалари бўйича республика бюджетининг режадаги харажатларини молиялаштириш учун Марказий банкнинг мақсадли қисқа муддатли кредитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-сон қўшимча;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 2000 йил 11 январда 7-сон, 1999 йил 20 декабрда 144-В-2-сон, 2000 йил 15 январда 2000-7-сон ва 2000 йил 19 январда 02/8-05-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 806-2, 2000 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон, 82-бет) Мақсадли молиялаш чизмалари бўйича республика бюджетининг режадаги харажатларини молиялаштириш учун Марказий банкнинг мақсадли қисқа муддатли кредитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-сон қўшимча;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2001 йил 4 августдаги 86, 199-В-3, 2001-82 ва 0218-20-сон "Мақсадли молиялаш чизмалари бўйича республика бюджетининг режадаги харажатларини молиялаштириш учун Марказий банкнинг мақсадли қисқа муддатли кредитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 806-3, 2001 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 17-сон).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 398-модда.








































Время: 0.1985
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск