ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 05.10.2010 й. 174-сон "Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи иш жойларни аттестациядан ўтказиш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.10.2010 й. 839-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.10.2010 й.
N 839-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
05.10.2010 й.
N 174
БУЙРУҒИ
Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан
фойдаланувчи иш жойларни аттестациядан
ўтказиш тартибига ўзгартиришлар
ва қўшимча киритиш тўғрисида
(2010 йил 8 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 5 ноябрда (рўйхат рақами 839, 1999 йил 18 ноябрь) тасдиқланган Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи иш жойларни аттестациядан ўтказиш тартибига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. Хаитов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 389-модда.