ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 23.10.2010 й. 34/3-сон "Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.11.2010 й. 1509-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2010 й.

N 1509-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.10.2010 й.

N 34/3


ҚАРОРИ



"Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция

лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни

амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 16 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ҳамда 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сон "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 315-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 16 июлдаги 15/4-сон қарори (рўйхат рақами 1509, 2005 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 265-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция

лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сон "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 112-модда) мувофиқ тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартибини белгилайди".


2. 14-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш мақсадида охирги 3 йиллик ҳисобот даври учун туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган бухгалтерия баланси (1-шакл), молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотноманинг (2а-шакл) нусхаси".


3. 20-бандда "мустақил баҳоловчини" деган сўзлар "баҳоловчи ташкилотни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 399-модда.


































































Время: 0.1585
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск