Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 06.10.2010 й. 25-сон "Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.11.2010 й. 2031-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2010 й.

N 2031-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА

ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ  ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА

ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИНИНГ

06.10.2010 й.

N 25


БУЙРУҒИ


Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ

операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок

этувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича

ички назорат қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 16 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-331-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2031, 2009 й., 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 486-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                     З. Дўсанов






Буйруққа

ИЛОВА



Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ

операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок

этувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича

ички назорат қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мижозлардан иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек, зарур ҳолларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисида сўраш;

мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;

идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш";

еттинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим".


3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар Департамент билан келишилган ҳолда масъул ходимларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт".


4. 15-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "текширишга ҳақлидир" деган сўзлар "текширишга мажбурдир" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 18-банд қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши".


6. 25-банд "мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш материалларини ва маълумотларини" деган сўзлардан кейин "шу жумладан, иш ёзишмаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. Қуйидаги мазмундаги 27-1-банд билан тўлдирилсин:

"27-1. Мазкур Қоидалар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича бошқа ҳужжатлар кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахсларнинг барча ходимларига етказилиши лозим".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 394-модда.




























Время: 0.1528
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск