Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Реклама /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2010 й. 240-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2010 й.

N 240


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА"

2000 ЙИЛ 26 ИЮНДАГИ 243-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-1-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига 2-иловага (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


а) 5-бандда:

"Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатининг талаблари" устунидаги "Матбуот нашрларида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламасини чеклаш" сўзлари "Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар реклама қилинишига йўл қўймаслик" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг номи" устунига "Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари" сўзлари қўшилсин.


б) 6-бандда:

"Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатининг талаблари" устунидаги "Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаларини ташқи жойлаштиришни назорат қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни моддаси" устунидаги "23-модда" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 380-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 10-сон, 54-модда



































Время: 0.2043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск