Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2010 й. 249-сон "2010 йил учун саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2010 й.

N 249



2010 ЙИЛ УЧУН САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ

АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ

БУЮМЛАР   ВА   МАТЕРИАЛЛАР   ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ   МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Cаноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарорига мувофиқ ҳамда экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, тармоқлар ичида ва тармоқлараро, шу жумладан кичик бизнес субъектлари билан республиканинг йирик корхоналари ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 мартдаги ПҚ-1306-сон қарори билан маъқулланган 2010 йил учун саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) тузатишлар киритиш тўғрисида:

Маҳаллийлаштириш дастурининг 4-иловасига маҳсулотларнинг тайёр турларини, хомашё ва материаллар, бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг янги лойиҳаларини 1-иловага* мувофиқ киритишни;

Маҳаллийлаштириш дастуридан Маҳаллийлаштириш дастурининг прогноз параметрлари бажарилмаганлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга эҳтиёжнинг йўқлиги, шунингдек уларнинг нархи ва сифати бўйича рақобатбардошли эмаслиги муносабати билан 2-иловага* мувофиқ лойиҳаларни чиқариб ташлашни назарда тутувчи қарори маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2009 йил учун саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзлар божхона тўловлари бўйича - ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, солиқлар бўйича эса - 2010 йил 1 ноябрдан бошлаб қўлланилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳалар ташаббускорлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 1-иловага мувофиқ маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларнинг прогноз ҳажмларини бажариш тармоқ жадвалларини тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 386-модда.




































































Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск