Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2010 й. ПҚ-1426-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2010 й.

N ПҚ-1426


ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ

ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Баркамол авлод йили" Давлат дастурига мувофиқ ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологиялар ривожини мувофиқлаштириш қўмитаси зиммасига идоравий мансублиги ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази зиммасига олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг давлат аккредитацияси бўйича функцияни бажариш вазифаси юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда олий ўқув юртидан кейинги таълим тузилмасини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин, жумладан таълим олаётган аспирантлар ва докторантларни стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ҳамда катта илмий ходим-изланувчилар лавозимларига ўтказсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги катта илмий ходим-изланувчи лавозимига қабул қилиш ҳамда уларнинг таъминоти олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига, вазирликлар, идоралар ва муассасаларга ҳар йили мана шу мақсадлар учун йўналтириладиган бюджет ажратмалари доирасида амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2011 йилги ва шундан кейинги йиллар учун Давлат бюджетини шакллантиришда мазкур қарорга мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини молиялаштиришга зарур маблағларни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда, ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда, олий ўқув юртидан кейинги таълимни ташкил этиш бўйича янги норматив ҳужжатларни, жумладан Давлат таълим стандартлари ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган талабларни, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг давлат аккредитациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқаларни танқидий қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 376-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 11-сон, 453-модда






















Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск