Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.11.2010 й. ПҚ-1432-сон "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2010 й.

N ПҚ-1432


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ,

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ, АКАДЕМИК

ЛИЦЕЙЛАР ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ

ВА ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ЖАМҒАРМАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ва Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш натижасида республикада халқаро стандартларга мос келадиган узлуксиз мажбурий умумий ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг 12 йиллик тизими вужудга келтирилди. 1536 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, амалда барча умумтаълим мактаблари, таълим муассасалари қошидаги 1817 та спорт заллари намунавий лойиҳалар асосида барпо этилди, мукаммал реконструкция қилинди ҳамда замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, мебель ва ўқув асбоб-анжомлари билан жиҳозланди.

Таълим муассасаларининг барпо этилган моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш ва муттасил янгилаб боришни таъминлаш, уларни тизимли асосда энг замонавий компьютер техникаси, ўқув-лаборатория ускуналари, мебель ва асбоб-анжомлар билан қайта жиҳозлашни, шунингдек илғор таълим технологиялари ва ахборот-коммуникация тизимларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Жамғармага келиб тушаётган маблағларни кейинчалик улардан таълим муассасалари - умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) мақсадида фойдаланиш учун жамлаш;

таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;

замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, таълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда ахборот-коммуникация таълим технологияларининг бошқа элементлари билан, шунингдек ўқув мебели ва асбоб-анжомлари билан тизимли қайта жиҳозлаш ҳамда тўлиқ жиҳозлашни молиялаштириш;

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш;

замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда, соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, диагностика ва даволаш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлашни ҳамда доимий равишда тизимли қайта жиҳозлашни молиялаштириш.

3. Белгилаб қўйилсинки, тугатилаётган бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг барча актив ва пассивлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармага топширилади.

6. Қуйидагилар:

ҳудудий молия бошқармаларининг тузилмасида молия органлари бўйича белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида 2 нафар ходимдан иборат Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улардан фойдаланишни таҳлил ва мониторинг қилиш шўъбаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг белгиланган ходимлар сони доирасида 3 нафар ходимдан иборат Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат шўъбаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг операцион бошқармаси тузилмасида 2 нафар ходимдан иборат ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармаларининг операцион бўлимларида молия органлари учун белгиланган ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида 1 нафар ходимдан иборат шўъба;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тузилмаларида бошқарув ходимлари сони марказий аппаратларда 3 нафардан иборат бўлган таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармаларида мазкур тузилмаларнинг белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида 2 нафардан иборат тегишли шўъбалар ташкил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг тузилмасига туман (шаҳар) молия бўлимларидаги тегишли лавозимларни қисқартириш ҳисобига таълим муассасалари биноларининг техник ҳолати, инфратузилмаси ва жиҳозланиши масалалари бўйича 1 нафардан мутахассис (муҳандис) лавозимини киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағларидан, айниқса, таълим ва тиббиёт муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, шунингдек лаборатория, диагностика, даволаш ускуналари ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан тўлиқ жиҳозлаш бўйича аниқ мақсадни кўзлаб ва оқилона фойдаланиш устидан тизимли асосда доимий мониторинг олиб борсин.

8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иштирокида ҳудудлар бўйича таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга оид таклифларни шакллантирадилар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини тасдиқлаш учун белгиланган муддатдан уч ой олдин мана шу таклифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига киритадилар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига келиб тушадиган маблағлар доирасида Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Дастурининг узил-кесил параметрларини шакллантирадилар ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг лойиҳаси киритиладиган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар;

Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Дастури ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастурига мустақил бўлим сифатида киради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда икки ҳафта муддатда Жамғарма тўғрисидаги низомни ҳамда Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги Дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Тартибини тайёрласин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Қуйидагилар:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати зиммасига;

таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича буюртмачи вазифаси, берилган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази зиммасига юклансин.


10. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, бошқа оммавий ахборот воситалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларни, таълим муассасаларининг барпо этилган моддий-техника базаси негизида замонавий таълим технологияларидан ўқув жараёнида фойдаланишнинг ижобий тажрибасини кенг ёритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни, таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги Дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Тартибини, шунингдек таълим стандартларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, мебель ва анжомлар билан жиҳозлашнинг янгиланган нормативларини тасдиқласин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



*) 1-илова берилмайди

**) 2-илова рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 379-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2010 йил, 11-сон, 457-модда


































































Время: 0.1955
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск