ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.1999 й. 439-сон "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.1999 й.

N 439



ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УНИНГ

УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Коммунал хўжаликни ислоҳ қилишни фаоллаштириш, аҳоли томонидан газ сарфланишини тартибга солиш ва етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, истеъмолчиларнинг барча тоифаларига газ сотиш "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси билан топшириқ шартномасига кўра "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари томонидан амалга оширилади.

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари газ сарфини ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган улгуржи истеъмолчилар билан табиий газ етказиб бериш юзасидан шартномалар тузмасинлар.

2. Белгилансинки, олинган табиий газ учун "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари билан ҳисоб-китоблар:

улгуржи истеъмолчилар томонидан улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тариф бўйича;

чакана истеъмолчилар (аҳоли) томонидан амалдаги чакана тариф бўйича амалга оширилади.

3. "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги табиий газ бериш ва узатишга тарифлар ҳисоб-китобини келишиш учун ўн кун муддатда Молия вазирлигига тақдим этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги газ тақсимлаш станциялари билан истеъмолчилар оралиғидаги газ тармоқларини белгиланган тартибда 1-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар балансига берсин.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзқурилишматериаллари" компанияси кўрсатиб ўтилган корхоналар ва ташкилотлар балансига берилаётган газ тармоқларидан "Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари"га мувофиқ ишончли фойдаланилишини таъминласинлар.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, уларни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 1 июндаги 280-сон қарорида белгиланган муддатгача газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатмаган чакана истеъмолчилар (аҳоли)га нисбатан, кейинчалик газ тармоғидан узиб қўйган ҳолда, жарималар қўлланилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда:

4-иловада* кўрсатилган истеъмолчиларнинг газ етказиб берувчи олдидаги муддати ўтказиб юборилган қарзларини ҳисобга олиш ва тўлаш механизмини;

улгуржи истеъмолчилар ва аҳоли томонидан газнинг мавсумлар  бўйича бир маромда истеъмол қилинмаслиги туфайли пайдо бўладиган қарзларни табақалаштирилган нархлар бўйича қоплаш механизмини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хўжалик ҳисобидаги "Бошкоммунгаз" бош бошқармаси газ сотувчи ташкилотларининг ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг улгуржи истеъмолчилар бўйича 1999 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 1999 йил 1 ноябргача қабул қилиш-топширишни амалга оширсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Ўзнефтгазинспекция") тўғрисидаги Низомни, бунда унинг бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсуниши назарда тутилсин;


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари (газ сарфи ҳисоблагичлари) мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган табиий газ сарфи нормалари тўғрисида" 1993 йил 25 майдаги 249-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар киритишга доир таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 9, 57-модда.






















Время: 0.2105
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск