ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.1999 й. 454-сон "Уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.1999 й.

N 454


УЙ-ЖОЙЛАРНИ ХУСУСИЙ

УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИ БОШҚАРУВИГА

БЕРИШ ВА УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ САҚЛАШ ВА ТУЗАТИШ

МАСАЛАЛАРИДА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

- Уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини тегишли норматив ҳужжатлар билан таъминлашда ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилишида зарур ёрдам кўрсатсин.

3. Молия вазирлиги Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили бюджетни шакллантиришда уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал тузатиш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 10, 60-модда.






































Время: 0.1650
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск