Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари /

Уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 04.10.1999 й. 454-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 4 октябрдаги

454-сон қарорига

2-ИЛОВА


Уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати

бошқарувига  бериш ва уй-жой  фондини  сақлаш ва

тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари

билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


Мазкур Низом уй-жойларни хусусий уй-жой малкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг наманувий тартиби белгилайди. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига ва мазкур Низомга мувофиқ уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатларни қабул қиладилар.


1. УЙ-ЖОЙЛАРНИ ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ

МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИ БОШҚАРУВИГА

БЕРИШ ТАРТИБИ

1.1. Хусусий уй-жой мулкдорларини бирлаштирувчи ҳамда уларнинг манфаатларини ифодалаш ҳуқуқини олган ширкатлар ташкил этилганда ширкат хусусий уй-жой мулкдорларининг розилиги ва уларнинг топшириғига кўра кўп квартирали уй (уйлар)даги биноларни бошқаришни ўз зиммасига олади.

1.2. Уй (уйлар)ни ширкат бошқарувига бериш ширкат бошқаруви раҳбариятининг аризаси олингандан кейин:

ширкатнинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

ширкат уставининг нусхаси;

1.3. Ширкат баланс сақловчи функциясини бажарган ҳолда уйнинг техник ҳужжатларини юритади, уни балансда ҳисобга олади. Бунда турар жой ва турар жойга мўлжалланмаган майдонлар ҳисоби алоҳида юритилади.

1.4. Уй (уйлар) ширкат бошқарувига берилиши билан бир вақтда шаҳар (туман) ҳокимининг тегишли қарори билан уй (уйлар) ва уй атрофидаги ҳудудлар эгаллаб турган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи расмийлаштирилади.



2. ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИНИНГ

УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ САҚЛАШ ВА ТУЗАТИШ

МАСАЛАЛАРИДА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ

2.2. Биргаликдаги мулк бўлган бинодаги турар жойлар мулкдорларининг муносабатлари битим асосида қурилади.

2.4. Мулкдорлардан бири давлат ҳокимияти органлари ҳисобланган уйларда давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фонди мулкдори билан бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилот ёхуд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасида тузиладиган шартнома бўйича амалга оширилиши мумкин.

2.5. Қуйидагилар уй-жой фондини бошқариш юзасидан шартноманинг мажбурий шартлари ҳисобланади:

бошқариш амалга ошириладиган кўп квартирали уйдаги бинолар мулкдорлари умумий мол-мулкининг таркиби ҳамда уйнинг манзили;

бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилотнинг кўп квартирали уйдаги бинолар мулкдорлари умумий мол-мулкини, унга ёндош ер участкасини ободонлаштириш элементлари билан бирга сақлашни таъминлаш бўйича мажбуриятлари;

бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилот хизматларига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори;

кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини бериш тартиби;

бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш тартиби.

2.6. Хусусийлаштирилган кўп квартирали уйларда уй-жой мулкдорлари билан шартнома-контрактлар бўйича уй-жойларга хизмат кўрсатувчи уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари уларни ширкатга техник жиҳатдан соз ҳолда топшириши шарт.


2.7. Ширкат аъзолари бўлмаган уй-жой мулкдорлари умумий мулк бўлган мол-мулкни сақлаш бўйича мажбуриятлардан озод этилмайдилар ва уй бошқарувчиси билан тузилган шартнома бўйича уйнинг умумий майдонида уларнинг мулки бўлган бинолар майдонига мутаносиб миқдорда харажатларни ширкатнинг ёки бошқа ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағига тўлайдилар.

2.8. Лифт хўжалигидан фойдаланиш ва уни тузатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар ширкатларнинг уйларини тегишли даврда амал қилувчи нархлар ва тарифлар бўйича техник хизмат кўрсатишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмаслар.


2.9. Ресурсларни тежовчи ташкилотлар иссиқлик, электр энергияси, сув, газ аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича беришга мажбурдир.


2.10. Уй-жой мулкдорлари мазкур уй-жойлардан унинг вазифасига мувофиқ фойдаланишлари шарт.


2.11. Ширкат уставида назарда тутилган барча тугатиш тадбирлари ўтказилгандан кейин ва тугатишдан олдинги давр учун уйни ва атрофидаги ҳудудни сақлаш бўйича молиявий мажбуриятлар қоплангандан сўнг ширкат тугатилган тақдирда уй-жой мулкдорлари бошқарувчи (ижро этувчи директор), бошқарувчи ташкилот ёки тегишли хизмат кўрсатувчи ва тузатиш ташкилотлари билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўладилар.


*) Изоҳ ва илова рус тилидаги матнда берилган









































Время: 0.2133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск