Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.02.2002 й. ПФ-3029-сон "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.02.2002 й.

N ПФ-3029



ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонинг илмий ва технологик салоҳиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларнинг стратегик вазифалари ва устувор йўналишларига мувофиқ ҳолда мамлакат илмий-техникавий тараққиётини таъминлаш, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар савияси, сифати ва самарадорлигини ошириш, улардан амалиётда кенг фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш кенгаши тузилсин.

Мувофиқлаштириш кенгаши республикада илмий-техникавий фаолият соҳасидаги мувофиқлаштирувчи юқори орган эканлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан бошқарилиши белгилаб қўйилсин.


2. Мувофиқлаштириш кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мувофиқлаштириш кенгаши зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:

фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар, технологик ишланмаларнинг устувор йўналишларини иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар ривожланишининг стратегияси, шунингдек мамлакат иқтисодиётидаги қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболли таркибий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда белгилаш;

мамлакат манфаатлари ва давлатимизнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий тараққиёт соҳасидаги устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда йирик илмий-тадқиқот дастурлари ва технологик лойиҳалар бўйича экспертизалар ташкил этиш ва экспертиза хулосаларини тасдиқлаш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат устувор йўналишларига мос келувчи йирик илмий дастурлар ва технологик лойиҳаларни тасдиқлаш;

илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар бўйича йиллик Давлат дастурини тасдиқлаш;

янги инновациявий илғор ғояларни илгари сурувчи, жаҳон илм-фанидаги янги, истиқболли йўналишларни мунтазам кузатиб борувчи ҳамда мамлакат манфаатлари йўлида қўллай олишга қодир иқтидорли ёш олимларни қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.


4. Мувофиклаштириш кенгаши қошида унинг ижроия органи сифатида Фан ва технологиялар маркази ташкил этилсин.

Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илмий-техникавий тараққиётнинг устувор йўналишлари бўйича қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Мувофиқлаштириш кенгашига тақдим этиш;

Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан белгиланган илм-фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишлари доирасида йиллик илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш;

илм-фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳуқуқига эга бўлиш учун танловлар уюштириш ва ўтказиш;

интеллектуал салоҳиятдан ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун ажратиладиган молиявий маблағлардан максимал даражада оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида республика илмий муассасалари фаолиятини мунтазам таҳлил этиб бориш;

илм-фан ривожи ва инновация фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича мунтазам иш юритиш ва бунда долзарблигини йўқотган мавзуларни тугатиш ҳамда илмий-техникавий тараққиёт тақозо этаётган янги тадқиқотлар олиб боришга доир таклифлар киритишни назарда тутиш;

мақсадли грантлар ажратиш, чет давлатларда стажировкадан ўтишни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланган ҳолда иқтидорли, истиқболли олимларнинг касбий малакаларини ошириш учун шарт-шароит яратиш;

илмий-техникавий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишни ташкил қилиш, иқтисодиётнинг муайян соҳаси корхоналари раҳбарларининг инновация фаолиятини ривожлантириш, илмий тадқиқотларни молиялаш ва биргаликда молиялашдан манфаатдорлигини оширувчи рағбатлантириш усулларини яратиш;

илм-фан ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, илмий тадқиқотлар, технологик ишланмалар ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, ҳомийлар маблағларини ва грантларни жалб этиш.


5. Мувофиқлаштириш кенгаши қошида Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши ташкил этилсин ва унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларининг холис, мустақил экспертизасини уюштириш, техник жиҳатдан таъминлаш ва ўтказиш;

юқори малакали олимлар ва мутахассислар орасидан мустақил экспертлар хусусидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш;

амалга оширилаётган йирик илмий тадқиқотлар ва инвестиция лойиҳалари бўйича жорий ва якуний ҳисоботлар мониторингини олиб бориш;

Мувофиқлаштириш кенгашига олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг ва ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги, уларнинг самарадорлиги ва сифатини янада оширишга доир таклифлар киритиш.


6. Инвестиция лойиҳаларини молиялаш мақсадида Мувофиқлаштириш кенгаши қошида Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси ташкил этилсин.

Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

устувор инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

хорижий ва мамлакатимиздаги ҳомийлар бадаллари;

халқаро грантлар;

корпорациялар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, идоралар, корхоналарнинг мақсадли инновация лойиҳалари учун мўлжалланган маблағлари;

молия институтлари, жумладан хорижий институтларнинг имтиёзли мақсадли кредитлари.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш вазифаси Мувофиқлаштириш кенгаши зиммасига, Жамғарма ҳисоб рақамлари бўйича тезкор хизмат кўрсатиш эса Фан ва технологиялар марказига юклатилсин.


7. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

Мувофиқлаштириш кенгаши ва Марказ Ўзбекистон Республикасидаги фақат устувор, стратегик илмий-техникавий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг мувофиқлаштирилиши ва маблағ билан таъминланишини амалга оширади, идоравий ва соҳага оид илм-фанни бошқариш билан боғлиқ масалалар эса тегишли давлат ва хўжалик ҳисобидаги тузилмалар ихтиёрига берилади;

2002 йилдан бошлаб илмий муассасаларга бюджет маблағларини илмий жамоанинг Марказ ёхуд тегишли бюджет тузилмаси билан муайян илмий буюртмани бажариш учун эълон қилинган танлов натижаларига кўра грант шартномаси асосида бериш тартиби жорий этилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Алишер Навоий номидаги давлат кутубхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат илмий-техника ахбороти фонди қошидаги Республика илмий-техника кутубхонасини бирлаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунувчи Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонани ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ихтиёрига берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси тугатилсин.

Ўзбекистан Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 18 февралдаги 345-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида мазкур Фармонни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                 И. Каримов














Время: 0.2200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск