ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 13.10.2010 й. 194-сон "Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари (I бўлим)га ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.11.2010 й. 1405-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.11.2010 й.
N 1405-1
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ
БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
БОШЛИҒИНИНГ
13.10.2010 й.
N 194
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси электр станциялари
ва тармоқларини техникавий эксплуатация
қилиш қоидалари (I бўлим)га ўзгартиришлар
ва қўшимча киритиш тўғрисида
(2010 йил 25 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 40-сон, 431-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:
1. Электроэнергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 2 сентябрдаги 295-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига (I бўлим) (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) ўзгартиришлар ва қўшимча иловага* мувофиқ киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. Ниматуллаев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 46-сон, 419-модда.