Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Молия вазирлигининг 82-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-40-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 101-сон "Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 30.09.2010 й. Қарори (АВ томонидан 15.11.2010 й. 1502-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.11.2010 й.

N 1502-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.09.2010 й.

N 82


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.09.2010 й.

N 2010-40


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.09.2010 й.

N 101


ҚАРОРИ



"Янги ташкил этилган микрофирма

ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини

тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини

бериш тартиби тўғрисида"ги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 25 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2005 йил 2 августдаги 70, 2005-46 ва 61-сон қарори (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда) билан тасдиқланган "Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Иқтисодиёт вазири

С. Бекенов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 46-сон, 423-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик

корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш

муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш

тартиби тўғрисида низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (II)-сон) мувофиқ янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга (бундан кейин - корхона) ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

лотереяларни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш доирасида юридик шахсларга".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқини олиш учун корхона ягона солиқ тўловини тўлашнинг биринчи муддати бошланишидан камида 15 кун олдин тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига унга тўловни кечиктириш ҳуқуқини бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида" 111, 2007-66-сон қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган шаклда ариза топширади".


3. 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхонанинг хоҳишига кўра тўловни кечиктириш ҳуқуқи бир йилдан камроқ муддатга берилиши мумкин".


4. 8-банддаги "солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича" сўзлари "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сон Фармонига мувофиқ тўлаш муддати кечиктирилган" сўзлари "Ягона солиқ тўловини тўлаш муддати кечиктирилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.























































































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск