ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Пахтани қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2010 й. ПҚ-1401-сон "Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2010 й.

N ПҚ-1401



РЕСПУБЛИКАНИНГ ЁҒ-МОЙ ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, кейинги йилларда республиканинг ёғ-мой тармоғи фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Чигитни сертификатлаштириш тизими татбиқ этилди, уни ёғ-мой корхоналарига етказиб беришнинг самарали механизми яратилди, корхоналарни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Юқорида қайд этилган чораларни амалга ошириш ички истеъмол бозорини ёғ-мой маҳсулотлари билан барқарор ва кафолатли таъминлаш имконини берди.

Шу билан бирга айрим минтақаларда ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ ҳажмда фойдаланилмаяпти, технологик регламентларни бузиш ва белгиланган стандартларга мувофиқ бўлмаган пахта ёғини ишлаб чиқаришга йўл қўйилмоқда. Ёғ-мой тармоғида етарлича малака ва иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларни корхона раҳбарлари этиб тайинлаш фактлари мавжуд.

Мазкур камчиликларга барҳам бериш, ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, корхоналарни тажрибали, юқори малакали кадрлар билан таъминлаш ва бунинг асосида ёғ-мой маҳсулотлари сифатини ошириш ҳамда турларини кўпайтириш, ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлдириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида:

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ чигит фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига 1-иловага киритилган ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан қайта ишланади.

3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулот, энг аввало, пахта ёғи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно), шрот, шелуха, хўжалик совуни, атир совун, маргарин маҳсулотлари ва глицерин мажбурий тартибда фақат товар-хом ашё биржаси орқали сотилади. Мазкур тартибни бузганлик учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига 1-иловага киритилмаган корхоналарда, шунингдек, маиший шароитда чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади. Чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик, ҳатто жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

7. "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси:

Ўзбекистон "Сифат" маркази ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси билан ҳамкорликда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида чигит ишлаб чиқариш, унинг ҳаракати, сақланиши ҳамда қайта ишланишида бирламчи ҳисобга олишни ташкил этишнинг тасдиқланган тартибига тармоқ корхоналарида қатъий риоя қилинишини таъминласин;

бир ой муддатда хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик регламентларига ва чиқиш нормативларига риоя этишни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

ёғ-мой тармоғи корхоналари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкил этсин, корхоналар бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош мутахассислари лавозимларига кадрлар захирасини шакллантиришни таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган талабини, шунингдек мавжуд ер ресурсларини ва қишлоқ хўжалик экинлари жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, ноанъанавий мойли экинларни шу жумладан, баҳорикор ерларда етиштиришни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни қабул қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан сотиладиган пахта ёғи акциз солиғи бўйича маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тушишининг тизимли мониторингини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда:

ёғ-мой саноатининг айрим акциядорлик жамиятларини бошқариш учун аввал жорий этилган "олтин акциялар"ни бекор қилсин;

бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2010 йил, 9-сон, 374-модда





















































Время: 0.1385
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск