Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2010 й. ПҚ-1404-сон "2011 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2010 й.

N ПҚ-1404



2011 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН

КУЗГИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ

ЭКИШ, НАВЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

ВА ХАРИД ҚИЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Дон етиштиришни янада ошириш, бошоқли дон экинлари навларини оқилона жойлаштиришни таъминлаш, кузги экин экишни мақбул агротехник муддатларда сифатли ўтказишда фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ғаллакор хўжаликлар билан дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида тайёрланган:

2011 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар ҳамда навлар бўйича уларнинг тезпишар ва серҳосил навларини жойлаштириш тўғрисидаги 1-иловага* мувофиқ;

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси корхоналари томонидан 2011 йилда юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрлаш ҳажмлари тўғрисидаги 2-иловага* мувофиқ;

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси корхоналари томонидан суғориладиган ерлар учун 2011 йил ҳосилидан юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги етказиб бериш ҳажмлари тўғрисидаги 3-иловага* мувофиқ;

бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ҳамда суғориладиган ерларда Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари, шунингдек Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилик илмий-тадқиқот институти томонидан 2011 йил ҳосилидан супер-элита уруғлигини тайёрлаш тўғрисидаги 4-иловага* мувофиқ таклифлари қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси раиси зиммасига:

баҳорги экишга етарли ҳажмда сифатли, калибрланган, дориланган ва сертификатланган бошоқли дон экинлари уруғларини, шунингдек қишлоқ хўжалик экин техникасини тайёрлаш;

суғориладиган ерларда асосан биринчи ва иккинчи репродукцияли биринчи-иккинчи классдан паст бўлмаган уруғлар ва лалми ерларда учинчи репродукциядан паст бўлмаган уруғлар экилиши;

дон етиштирувчилар мазкур Қарор билан тасдиқланган бошоқли дон экинлари навларининг жойлаштирилишига қатъий амал қилишлари учун шахсий жавобгарлик юклансин.

Товарбоп дон, навлаштирилмаган, сифатсиз тайёрланган ва дориланмаган уруғларни экиш, республика ҳудудида экиш тавсия қилинмаган навларни жойлаштириш, шунингдек бошоқли дон экинларини ишлов бериш қийин бўлган ерларга экиш қатъиян тақиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев):

бошоқли дон экинлари навларининг тасдиқланган тарзда жойлаштирилиши ва моддий ресурсларни етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларига риоя қилиниши;

энг яхши фермер хўжаликлари томонидан тўпланган ижобий тажрибанинг умумлаштирилиши ва татбиқ этилиши, навнинг биологик хусусиятларига мувофиқ равишда бошоқли дон экинларига ишлов бериш бўйича агротехника тадбирларига риоя этилиши;

бошоқли дон экинлари экишни ҳар бир ҳудуд учун мақбул бўлган муддатларда - суғориладиган ерларда 2010 йилнинг 25 октябригача ва лалми ерларда 15 ноябргача тугалланишини таъминлаш устидан тизимли назоратни ташкил этсин.


4. 2011 йилги бошоқли дон ҳосилидан бошлаб, уруғчилик хўжаликлари ва бошқа хўжаликлардан давлат ресурсларига харид қилинадиган уруғлик дон учун амалдаги прейскурант харид нархларига 5-иловага* мувофиқ миқдорда нав устамалари белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда 2011 йил ҳосили донига харид нархлари тасдиқлангунга қадар 2010 йил ҳосили донига ўртача шаклланган нархлар бўйича технология карталарига мувофиқ муддатлар ва кутилаётган харажатлар (шу жумладан, уруғлик қиймати)га биноан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон экинлари етиштиришга кредит берсин.


7. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси 2010 йилнинг 28 сентябригача республиканинг элита-уруғчилик хўжаликлари буюртманомалари бўйича 2010 йилда кузги экиш учун хорижий илмий муассасалардан 240 тонна ҳажмида бошоқли дон экинларининг суперэлита уруғлари келтирилишини таъминласин.

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси олиб келинаётган 240 тонна бошоқли дон экинларининг суперэлита уруғлари учун истисно тариқасида божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бошоқли дон экинларини харид қилиш нархлари тўғрисида" 2008 йил 15 майдаги ПҚ-867-сонли Қарори 3-бандининг учинчи хатбоши ва унинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2010 йил, 9-сон, 377-модда

























































Время: 0.1415
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск