ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.1999 й. 482-сон "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.1999 й.

N 482



АРХИВ ИШИ БЎЙИЧА МЕЪЁРИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Архивлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида" 1999 йил 15 апрелдаги 769-I-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий архив тўғрисида Намунавий низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, давлат қўмиталари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар ўз меъёрий ҳужжатларини "Архив тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур қарор билан тасдиқланган архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларга мувофиқлаштирилсинлар.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республикада архив ишини бошқариш схемаси тўғрисида" 1988 йил 31 октябрдаги 389-сон қарорининг 1-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси ("Ўзбошархив") тўғрисидаги Низом ва республика марказий давлат архивлари тармоғини тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 19 июндаги 296-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 10, 62-модда.

























Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск