Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш Тартиби (ЎзР ВМ 30.10.1999 й. 482-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 октябрдаги

482-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Миллий архив фонди ҳужжатларини

Давлат рўйхатидан ўтказиш

ТАРТИБИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатдан ўтказиш уларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва сақлашни назорат қилишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига белгиланган тартибда ўтказилган барча ҳужжатлар, уларнинг сақланиш жойи ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


3. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатдан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзархив" деб аталади) ва у ваколат берган архив муассасалари амалга оширади.

4. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари эгасига (кейинги ўринларда эгасига дейилади) ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ягона намунадаги Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномаси берилади (1-илова). Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бланкларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланганлик тўғрисида ҳисобот бериш тартиби "Ўзархив" томонидан белгиланади.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ҳам алоҳида ҳужжатга, ҳам ҳужжатлар мажмуига (сақлаш бирлигига (йиғмажилд), коллекция, фонд, фондлар гуруҳи, архив ва бошқалар)га расмийлаштирилиши мумкин.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатдан ўтказиш дафтарига ёзиб қўйилади (2-илова). Ушбу дафтарни юритиш тартиби "Ўзархив" томонидан белгиланади.

5. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш учун асос ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Архивлар тўғрисида"ги 768-I-сонли Қонуни амалга киритилиши вақтида ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг Миллий архив фонди Давлат каталогида давлат ҳисобида туриши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган эксперт-текшириш комиссияси қарори;

ҳужжатларни идоравий сақлашни ташкил этиш тўғрисидаги рўйхатдан ўтказиш йилининг 1 январигача бўлган статистика ҳисоботининг мавжудлиги;

ҳужжатларга мулкка эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсларга ўтказилишида уларнинг собиқ эгасида рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси мавжудлиги.


6. Қуйидаги ҳолларида рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бекор қилинади ёки қайта расмийлаштирилади:

рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларнинг эгаси уларга берилган мулкка эгалик ҳуқуқини бошқа шахсга берса ёки суд қарорга кўра ушбу ҳужжатларга мулкка эгалик ҳуқуқидан маҳрум этилса;

"Ўзархив" органлари ва муассасалари эксперт-текшириш комиссиялари қарорига кўра фуқаронинг мулки ҳисобланадиган ҳужжатлар ёки рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондидан чақарилса ва давлат ҳисобидан олиб ташланса.


ДАВЛАТ ҲИСОБИДА ТУРГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


7. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Архивлар тўғрисида"ги 768-I-сонли Қонуни амалга киритилиши вақтида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг ҳужжатлари давлат ҳисобида ва архив ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган республика давлат архивларида, вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлар бошқа давлат сақлаш жойларида бўлган бўлса, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳар бир архив бўйича Миллий архив фондининг Давлат каталоги давлат ҳисоби маълумотлари асосида "Ўзархив" томонидан амалга оширилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида давлатга тегишли ҳужжатларнинг умумий сони кўрсатиб қўйилади.

8. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар, туманларнинг ишлаб турган давлат ҳокимияти ва бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Архивлар тўғрисида"ги 768-I-сонли Қонуни амалга киритилиши вақтида давлат ҳисобида турган бўлса, уларни давлат рўйхатдан ўтказиш, ушбу ҳужжатлар сақланаётган ҳар бир архив (архив филиаллари) бўйича умумий белгиланган ҳисобга олиш маълумотлари (идоравий сақлашни ташкил этиш тўғрисидаги статистика ҳисоботлари) асосида "Ўзархив" органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилади.

9. Агар Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Архивлар тўғрисида"ги 768-I-сонли Қонуни амалга киритилиши вақтида давлатга тегишли бўлмаган ҳужжатлар давлат ҳисобида турган бўлса, уларга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, ҳужжатларнинг турган жойидан қатъи назар, ушбу ҳужжатлар эгасига ёки унинг қонуний вакилига берилади.

10. Архив муассасаларида сақланаётган ҳужжатларга расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси (ҳужжатларнинг сақлашга режали равишда ҳар йили келиб тушиши, ҳужжатлар қимматини экспертиза қилиш хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондидан ҳужжатларнинг бир қисми чиқариб ташланиши, улар йиғмажилдларининг бир қисми бошқа архив муассасаларига берилиши натижасида) кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сони ўзгарганда қайта расмийлаштирилмайди. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амалда бўлиши архив муассасида сақланаётган ва давлат ҳисобида турган барча ҳужжатларга жорий этилади.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ АРХИВ ФОНДИГА

КИРИТИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ


11. Эксперт-текшириш комиссиясининг ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига ўтказиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангандан сўнг "Ўзархив"нинг кўрсатиб ўтилган қарорни тасдиқланган органи ёки муассасаси ушбу ҳужжатларга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини расмийлаштиради. Гувоҳнома ҳужжат эгасига ёки унинг қонуний вакилига доимий сақланадиган тасдиқланган ҳужжатлар рўйхатининг нусхаси билан бирга берилади.

Ўзархив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлайдиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар рўйхатига киритилган давлат бошқарув органлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида фонд карточкаларини "Ўзархив" агентлигининг Миллий архив фонди Давлат каталоги ва ҳужжатлар рўйхатдан ўтказиш йилининг 1 январига идоравий сақланишини ташкил этиш тўғрисидаги статистика ҳисоботи учун тақдим этган ҳолда рўйхатдан ўтказадилар.

12. Рўйхатдан ўтказиб бўлинган ҳужжатларни сақлаётган давлат архивига, музейга, кутубхонага сақлаш учун тушаётган Ўзбекистон республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларига такрорий гувоҳнома берилмайди. Бундай ҳолларда уларга ҳужжатлар давлат ҳисобига қабул қилинган пайтдан бошлаб илгари берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши татбиқ этилади.



РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ГУВОҲНОМАСИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ


13. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига кирувчи ҳужжатларнинг эгаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ушбу гувоҳномани расмийлаштирилган архив муассасасига:

ҳужжатларга эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсларга ўтказилишида ёки эгалик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда;

ҳужжатларни сақлаш жойи ва шароитлари ўзгарганда;

ҳужжатлар ноёб ҳужжат ёдгорликларига ўтказилганда;

фойдаланиш фонди нусхалари тайёрланганда, ҳужжатлардан фойдаланишга чеклашлар белгиланганда ва ҳужжатлардан фойдаланиш шартларига бошқача ўзгартиришлар бўлганда;

такомиллаштирилган ва уларга илмий-маълумотнома аппарати яратилганда;

рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларнинг нусхалари хорижга олиб чиқилганда;

ўз мулкидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондидан чиқариб ташланганда;

гувоҳномаларни расмийлаштиришда хатолар аниқланганда ёки улар фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда тақдим этиши керак.


14. Рўйхатдан ўтказилган гувоҳномалар:

йўқотиб қўйилганда;

унга қўшимча ёзувлар, тузатишлар киритилганда ёки яроқсиз бўлиб қолганда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


15. Архив муассасаси эгаси мурожаат қилганда мурожаат қилинган кунда, маълумотларни текшириш ёки аниқлаш зарур бўлгандан эса уч кунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига ўзгартириш киритилиши, қайта расмийлаштирилиши ёки у бекор қилиниши керак.

Зарурат бўлганда архив муассасаси ҳужжат эгасидан унинг шахсини ёки вакилнинг ваколати тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга ҳақлидир.


16. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси йўқотиб қўйилган ёки у тузатиб бўлмайдиган даражада яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда тегишли архив муассасини унинг эгаси аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан мазкур қоидага мувофиқ такрорий гувоҳнома (дубликат) беради.


17. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатдан ўтказиш масалаларига доир архив муассасалари ва ҳужжатлар эгалари ўртасидаги низолар "Ўзархив" томонидан кўриб чиқилади. "Ўзархив"нинг ушбу масалалар бўйича қарори устидан судга арз қилиниши мумкин.




Тартибга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди

ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш

ГУВОҲНОМАСИ


____________________________________________________________________

(юридик шахснинг номи ёки фуқаронинг фамилияси)


____________________________________________________________________


мулкидаги ҳужжатлар _______________________________________________

(рўйхатга олинадиган ҳужжатлар номи ва


____________________________________________________________________

ҳужжатдаги варақлар сони ёки давлат ҳисобига олинган рўйхатдан


____________________________________________________________________

ўтказиладиган ҳужжатнинг номи (доимий сақланадиган йиғмажилдлар


____________________________________________________________________

рўйхати, ҳужжатларни идоравий сақлашни ташкил этиш тўғрисидаги


____________________________________________________________________

статистика ҳисоботи ва бошқалар)


Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг таркибий қисми ҳисобланади, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш дафтарига _______ йил ________ да __________ тартиб рақами билан ёзиб қўйилди.

Ҳужжатлар _________________________________________ сақланмоқда

(сақланиш манзили, сақланиш шароити)


Рўйхатдан ўтказилган жой _____________________________________________

(архив муассасасининг номи ва жойлашган ўрни)


Берилган сана _____________________ йил "____" __________________


М.Ў.


Имзо



___________________________

(Архив муассасаси раҳбари

имзоси ва ёйилмаси)


серияси ___________________


рақами ___________________





Тартибга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди

ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш

ДАФТАРИ

Рўй-

хатдан

ўтказиш

тартиб

рақами


Рўйхатдан

ўтказиш

санаси


Ҳужжат,

рўйхат,

статистика

ҳисоботи ва

бошқалар

бўйича

рўйхатдан

ўтказилади-

ган ҳужжат

номи


Ҳужжат-

лар сони,

сақлаш

бирлиги,

ҳисобга

олиш

бирлиги


Варақалар

сони*)


Ҳужжатлар-

нинг эгаси

(юридик ёки

жисмоний

шахс)


Сақланиш

жойи

(манзили)


Сақланиш

шароити


Фойдала-

ниш шарти


Рўйхатдан

ўтказиш

гувоҳномаси

серияси ва

рақами


Гувоҳнома-

ни олганлик

ҳақидаги имзо

ва лавозим


изоҳ


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

     

     

*) агар алоҳида ҳужжат рўйхатдан ўтказилаётган бўлса.

























































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск