Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Марказий банк Бошқарувининг 23.10.2010 й. 34/17-сон, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 02.11.2010 й. 29-сон "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.11.2010 й. 2023-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.11.2010 й.

N 2023-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.10.2010 й.

N 34/17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

02.11.2010 й.

N 29


ҚАРОРИ


Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2010 йил 29 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 23/6-сонли ва 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2023, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 472-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи

З. Дўсанов

Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларига киритиладиган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 22-банднинг "б" хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) бир марталик операциялар амалга оширилган қуйидаги ҳолларда:

энг кам иш ҳақи миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан накд чет эл валютаси ва (ёки) йўл чеклари сотилишида;

энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан накд чет эл валютасини майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) конверсияланишида;

энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлардан нақд чет эл валютаси ва (ёки) йўл чекларини экспертиза учун қабул қилинишида;

мижозлар томонидан пластик карточкалар бўйича нақд хорижий валюта олинишида;

жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини ва (ёки) чет эл банклари ва молия институтлари томонидан чиқарилган йўл чекларини сотиб олинишида;

банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобваракдан фойдаланмасдан, пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки қабул қилишда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);".


2. 24-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Олинган ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлса, тижорат банклари ушбу ахборотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, тижорат банклари мижозлар ҳақидаги ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга ҳақли".


3. 25-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мижоз банкка келмаган ҳолда операцияни амалга ошириш имконини берувчи дастурлар ёрдамида шубҳали операциялар ўтказиш ҳақидаги гумонлар мавжуд бўлганда, тижорат банки тегишли дастурдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган, жумладан, бевосита банк хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган ва лозим даражада текширилган шахслар томонидан операциялар амалга оширилаётганлигини мижознинг юридик манзили бўйича ўрганиш ҳуқуқига эга.

Юқоридагиларни ўрганиш жараёнида, тижорат банки мижоз томонидан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 7-сон) талабларига риоя қилинишини, хусусан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг расмийлаштирилиши, ваколатли шахслар (раҳбари, бош ҳисобчиси) томонидан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг имзоланиб тасдиқланиши, ушбу ҳужжатлар бўйича ўтказмалар айнан электрон имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўлган шахс томонидан электрон имзолаш орқали тасдиқланган ҳолда амалга оширилишига, мазкур ҳужжатларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиши лозим";

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Мижозни лозим даражада текширишни амалга оширишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда тижорат банки Департаментга хабар бериш масаласини кўриб чиқиши ва иш муносабатларига киришишни ёки бундай мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини амалга оширишни рад этишга ёхуд у билан ҳар қандай иш муносабатларини тўхтатишга мажбур.

Норезидент - банк томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартлар талаблари бузилиши ҳолатлари ҳақида ахборот мавжуд бўлган тақдирда, тижорат банки бошқаруви ушбу вакил банк билан ҳамкорликни тўхтатишгача бўлган тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши керак".


5. 44-банд қуйидаги мазмундаги "з" кичик банд билан тўлдирилсин:

"з) мижознинг шахсан иштирокисиз операцияни амалга ошириш имконини берувчи дастурий комплекслардан фойдаланувчи мижозлар";

"з" кичик банд "и" кичик банд деб ҳисоблансин.


6. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"51. Ички назорат хизмати ходимлари мижоз ва операция ҳақидаги маълумотларни ўрганади, тегишли маълумотларни Ички назорат хизматининг махсус журналида ва мижоз сўровномасида қайд этади, шунингдек уларни Ички назорат хизмати раҳбарига юборади".


7. 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67. Сўровномалар махсус дастурлар ёрдамида барча мижозлар бўйича электрон шаклда тўлдирилади. Шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори даражадаги хатар тоифасига киритилган мижозлар бўйича сўровномалар қоғоз шаклида ҳам тўлдирилади.

Электрон шаклда тўлдирилган мижоз сўровномаси қоғоз шаклида чиқарилганда тижорат банкининг бош бухгалтери ёки у бўлмаган тақдирда, унинг муовини ёхуд масъул ходим томонидан тасдиқланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 433-модда.



































Время: 0.1705
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск