Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Марказий банк Бошқарувининг 23.10.2010 й. 34/18-сон, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 02.11.2010 й. 30-сон "Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.11.2010 й. 2027-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.11.2010 й.

N 2027-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.10.2010 й.

N 34/18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

02.11.2010 й.

N 30


ҚАРОРИ


Нобанк кредит ташкилотларида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 29 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Кредит уюшмалари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 65-модда), "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) ҳамда "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 23/5-сонли ва 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2027, 2009 йил 28 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 476-модда) билан тасдиқланган "Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи

З. Дўсанов

Қарорга

ИЛОВА



Нобанк кредит ташкилотларида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 23-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Олинган ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлса, нобанк кредит ташкилотлари ушбу ахборотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, нобанк кредит ташкилотлари мижозлар ҳақидаги ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга ҳақли".


2. 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозни лозим даражада текширишни амалга оширишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда нобанк кредит ташкилоти Департаментга хабар бериш масаласини кўриб чиқиши ва иш муносабатларига киришишни ёки бундай мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини амалга оширишни рад этишга ёхуд у билан ҳар қандай иш муносабатларини тўхтатишга мажбур".


3. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Сўровномалар махсус дастурлар ёрдамида барча мижозлар бўйича электрон шаклда тўлдирилади. Шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори даражадаги хатар тоифасига киритилган мижозлар бўйича сўровномалар қоғоз шаклида ҳам тўлдирилади.

Электрон шаклда тўлдирилган мижоз сўровномаси қоғоз шаклида чиқарилганда нобанк кредит ташкилотининг бош бухгалтери ёки у бўлмаган тақдирда, унинг муовини томонидан тасдиқланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 430-модда.















































Время: 0.1802
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск