Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 29.10.2010 й. 92-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.11.2010 й. 2157-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.11.2010 й.

N 2157




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.10.2010 й.

N 92


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида

турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси

ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш,

тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2010 йил 29 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2004 й., 43-сон, 453-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 июлдаги 358-сон "Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги, 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда), 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 223-модда), 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 52-сон, 523-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 9 декабрда 93-сон (рўйхат рақами 849, 1999 йил 13 декабрь) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини Молия вазирлиги ва молия органларида рўйхатдан ўтказиш Тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 28 декабрда 101-сон (рўйхат рақами 888, 2000 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 3-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетида, шунингдек вилоят, шаҳар ва туман маҳаллий бюджетларида турувчи ташкилотларнинг харажат сметаларини тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 18 февралда 24-сон (рўйхат рақами 849-1, 2000 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 5-сон) билан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 декабрда 849-сон билан рўйхатга олинган Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини Молия вазирлиги ва молия органларида рўйхатдан ўтказиш Тартибига 1-сон қўшимча ва ўзгартиришлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 13 ноябрда 123-сон (рўйхат рақами 849-2, 2000 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 22-сон) билан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 декабрда 849-сон билан рўйхатга олинган, Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини Молия вазирлиги ва молия органларида рўйхатдан ўтказиш Тартибига 2-сон қўшимча ва ўзгартиришлар.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                           Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 440-модда.



























Время: 0.1494
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск