Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.11.2010 й. 2157-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 29.10.2010 й. 92-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 19 ноябрда 2157-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2010 йил 29 октябрдаги

92-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида

турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси

ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш,

тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 453-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 июлдаги 358-сон "Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги, 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда), 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 223-модда), 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 52-сон, 523-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) бюджетдан ажратилган маблағлар бўйича харажатлар сметасини ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек штатлар жадвалини тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат бюджетидан харажатлар тасдиқланган бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида ва ташкилотларнинг харажатлар сметасида кўрсатилган мақсадлар учун амалга оширилади.


2. Юридик шахс мақомига эга бўлган ва харажатларни қоплаш учун бюджетдан ажратилган маблағлардан ташқари бошқа даромад манбалари мавжуд бўлган ташкилотлар ҳам бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларни тузадилар.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


харажатлар сметаси - ташкилотлар томонидан жорий молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган ҳужжат бўлиб, унда ташкилотлар учун харажатлар моддалари бўйича кўзда тутилган бюджетдан ажратилган маблағлар (харажатлар режаси) акс эттирилади;


бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета - ташкилотлар томонидан жорий молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган ҳужжат бўлиб, унда ташкил бўлиш манбалари ва ушбу маблағларнинг қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш йўналишлари кўрсатилган ҳолда бюджетдан ташқари даромадлар тушумларининг прогноз ҳажмлари акс эттирилади;


харажатлар моддаси - бюджет таснифининг қисми бўлиб, Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий тайинланиши ва тўловларни аниқ турларини ифодалайди;


вақтинчалик харажатлар сметаси - ташкилотларнинг харажатлар сметаси тасдиқлангунга ва рўйхатдан ўтказилгунга қадар амал қилувчи ҳужжат бўлиб, унда бюджет ташкилотлари учун кўзда тутилган, қонунчиликка ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар ойда аввалги молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорлардаги бюджетдан ажратилган маблағлар (харажатлар режаси) акс эттирилади;


бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари - қонунчиликда назарда тутилган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан ташкилотлар ихтиёрига келиб тушадиган маблағлар.


4. Давлат бюджетидан маблағ оладиган ташкилотда тасдиқланган харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари маблағлар мавжуд бўлганда эса, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета бўлиши шарт.


4-1. Қуйидаги бюджетдан ажратилган маблағлар харажатлар сметаларини тузишни талаб қилмайди ва харажатлар ёйилмасида ҳисобга олинади:

бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг смета харажатларини рўйхатга олиш жараёнида бўшаган;

товар-моддий бойликларнинг меъёрдан ортиқча захираларидан чегирилган;

адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ажратилган;

солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтаришга;

давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплашга;

бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳолатлари бундан мустасно;

бир йўла бериладиган давлат рағбатлантириш ва мукофотларини тўлашга;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган шахсларга компенсация тўловларини тўлашга;

транспортда имтиёзли юришни қоплашга;

Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи қарзлари ҳамда халқаро молиявий институтлар ва чет давлатлари кредитларини қоплашга ва уларга хизмат кўрсатишга;

халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлашга;

ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлашга;

сайловлар ва референдумлар ўтказишга;

қуйи бюджетларга бюджет ссудалари ва субвенцияларни ажратишга;

банклар ва бошқа молия институтларнинг устав капиталларини шакллантириш ва кўпайтиришга;

хўжалик юритувчи субъектларга бюджет ссудалари ажратишга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредит линияларини очишга;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ишлаб чиқилаётган қарор лойиҳаларига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга;

давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларига бериладиган;

харажатлар индексацияси бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари.

5. Ташкилотлар, агарда қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мустақил равишда харажатлар сметасини, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметани, шунингдек штатлар жадвалини тасдиқланган ташкилий тузилма, штат бирликлари, намунавий штатлар ва бюджетдан молиялаштириш меъёрларига мувофиқ ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.


6. Харажатлар сметасига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимиятлар уларга берилган тегишли ҳуқуқ ва ваколатлар доирасидаги қарорлари ва фармойишларида кўзда тутилган харажатлар киритилади.


7. Харажатлар сметаси ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета бир йиллик муддатга - 1 январдан 31 декабрни ҳам қўшган ҳолда, мавсумий ёки жорий йилда ишга тушириладиган ташкилотлар бўйича эса, уларнинг мазкур молия йилидаги фаолият кўрсатиш муддатига тузилади ва амал қилади.

Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети йил бошлангунга қадар қабул қилинмаган бўлса, у ҳолда Давлат бюджети қабул қилингунга қадар бўлган даврда харажатлар ташкилотлар томонидан вақтинчалик харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


8. Харажатлар сметасини, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметани тузишда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари, товарлар (ишлар, хизматлар) нархи ва тарифлари қуйидагича ҳисобга олинади:

мавсумий ташкилотлар ёки жорий йилда ишга туширилган ташкилотлар бўйича - ушбу ташкилотнинг фаолият кўрсатиши бошланган ойнинг биринчи санаси ҳолатига;

қолган ташкилотлар бўйича - мазкур сметалар тузилаётган тегишли йилнинг 1 январига бўлган амалдаги шартларда.


9. Бюджет ижроси жараёнида юзага келадиган барча қўшимча харажатларга ташкилотларнинг харажатлар сметаларига қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади.


10. Ташкилотларнинг тасдиқланган йил ёки чоракларга (ойларга*) белгиланган харажатлар сметаси маблағлари миқдорига йил давомида киритиладиган ўзгартиришлар бўйича юқори ташкилотлар ўзига бўйсунувчи ташкилотларни ёзма равишда хабардор қилишлари лозим.

Бу ўзгартиришлар ташкилотлар томонидан тасдиқланган сметаларга тузатишлар киритмай, касса ва ҳақиқий харажатлар китобида (294-сон шакл) ҳисобга олиб борилади.


11. Ташкилотларнинг харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаси, вақтинчалик харажатлар сметаси, шунингдек штатлар жадвали, қоида тариқасида, минг сўмда тузилади.



II. ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ ВА ШТАТЛАР ЖАДВАЛИНИ

ТУЗИШ, КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


1-§. Харажатлар сметасини тузиш


12. Харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифига мувофиқ харажатлар гуруҳлари бўйича, 4 гуруҳ харажатларининг тўлиқ ёйилмасини ва ҳисоб-китобларни ўз ичига олган ҳолдаги илова билан биргаликда, шунингдек мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузилади.

Илова харажатлар сметасининг ажралмас қисми бўлиб, сметасининг прогноз ҳисоб-китобларини асослайди ва ҳисобот тузиш мақсадида фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий муассасаларини сақлаш учун ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича умумий харажатлар сметаси сўмда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳар бир хорижий муассасалари бўйича харажатлар сметаси эркин алмаштириладиган валюта ва сўмда харажатлар гуруҳлари бўйича, бошқа харажатларнинг тўлиқ ёйилмаси ва ҳисоб-китобларни ўз ичига олган ҳолдаги илова билан биргаликда мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузилади.

13. Харажатлар сметасини тузиш бўйича ишларни ташкил этиш давомида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари ўзларига бўйсунувчи ташкилотларга тегишли халқ депутатлари Кенгаши сессиясининг бюджетни тузиш тартиби ва муддати тўғрисидаги қароридан ва молия органининг ушбу масала бўйича кўрсатмаларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун сметаларни тузиш тартиби ва муддатлари тўғрисида кўрсатмалар берадилар.

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари ўзларига қарашли ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда тегишли ходимлари кенгашини чақирадилар ва харажатлар сметасини тузиш тартиби ва муддатлари тўғрисида йўл-йўриқлар кўрсатадилар, уларга ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига ва уларга харажатлар сметасини тузиш масалалари бўйича қонунчилик талабларини тушунтирадилар, бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси ҳисоб-китобларини албатта қонунчиликка мувофиқ келиши, харажат қилишда молия интизомига, иқтисод қилиш тартибига риоя қилиш ҳақида кўрсатмалар берадилар, шунингдек харажатлар сметасини тузиш ҳамда бланкаларни тўлдириш техникаси масалалари бўйича йўл-йўриқлар кўрсатадилар.

Бир вақтнинг ўзида ўзларига қарашли ташкилотларга ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий кўрсаткичлари асосида (синфлар, ўқувчилар, болалар, шифохоналарда жой-кунлар, бола-кунлар сони ва бошқалар) келгуси йил учун ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ёзма равишда хабар қиладилар.


14. Харажатлар сметаси бўйича харажатларни ҳисоблаб чиқиш маблағларга бўлган эҳтиёжга мувофиқ иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларини ва иқтисод қилишнинг қатъий тартибини амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши шарт.


15. Харажатларни ҳисоблаб чиқишда қуйидагиларга амал қилиш керак:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимиятларнинг уларга берилган ҳуқуқ ва ваколатлар доирасида қабул қилинган қарор ва фармойишларига;

бюджет ташкилотларининг белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар меъёрларига;

товар ва хизматларни давлат томонидан тартибга солинадиган баҳолари ва тарифларига.

Жумладан:

харажатлар сметасига иш ҳақи учун маблағлар қонунчилик билан белгиланган маошлари ва иш ҳақи ставкалари ва уларга қўшимча тўловлардан, амалдаги намунавий штатлар ва меъёрларга риоя қилишдан келиб чиқиб киритилади. Ишбай усул билан бажариладиган ишлар учун иш ҳақи харажатлар сметасига бюджет йилига харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳажмларидан келиб чиқиб киритилади;

педагог ходимлар иш ҳақи учун маблағларни ажратишда, қонунчиликда белгиланган иш ҳақи ставкаларидан ва ўқув режасига мувофиқ дафтар текшириш, синф раҳбарлиги ва бошқалар учун қўшимча ҳақ тўлашни ҳисобга олган ҳолда тузилган тарификациялардан келиб чиқилиши лозим;

тиббиёт ходимлари иш ҳақи учун маблағларни ажратишда, иш ҳақи ставкалари ва қонунчиликка мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ҳисобга олган ҳолда тузилган тиббиёт ходимлари тарификацияларидан келиб чиқилиши лозим;

олий ўқув юртидан кейинги таълимда таълим олувчиларни стипендия харажатлари белгиланган стипендиялар миқдори ва стипендия таъминоти тартибидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади;

меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидан ягона ижтимоий тўловни тўлаш харажатлари харажатлар сметасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ белгиланган ставкаларда, қонунчиликка мувофиқ ягона ижтимоий тўлов тўланадиган барча тўлов суммаларидан келиб чиққан ҳолда киритилади;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотини тўлаш харажатлари харажатлар сметасига қонунчиликда белгиланган тартибда иш берувчининг барча ходимларининг ўтган йилги иш ҳақининг ҳақиқий харажатларидан келиб чиққан ҳолда киритилади;

хўжалик харажатлари, жумладан, коммунал хизматлар учун харажатлар лимитлар доирасида коммунал хизматлар учун баҳо ва тарифларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади;

телефон ва бошқа телекоммуникация хизматлари харажатлари абонент рақамлари сони ва хизматлар учун тасдиқланган тарифларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда, лимитдан ошиқ фойдаланилган шаҳарлараро (давлатлараро) сўзлашувлар учун алоқа хизматлари, интернет бўйича хизматлар ва бошқа алоқа хизматлари харажатлари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида тегишли молия органлари билан келишилган ҳолда ўзларининг фаолият хусусиятларидан ва ушбу хизматларга бўлган талабдан келиб чиқиб кўзда тутилади;

даволаш, болалар ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида овқатланишга кетадиган харажатлар ташкилотларнинг ҳар бир тури учун тасдиқланган овқатланиш кунининг ўртача йиллик сонидан ва натурал меъёрларидан келиб чиқиб ҳисобланади;

дори-дармонларга кетадиган харажатлар кунига бир беморга ҳисобланган дори-дармонлар меъёрига қараб белгиланади;

стационарларда - ҳар бир жой-кунга, шифохоналарда - шифокорга ҳар бир киришга белгиланади;

ижтимоий-маданий ташкилотларни айрим гуруҳи учун кийим-кечак, пойабзал, чойшаб, ётиш анжомлари ва бошқа юмшоқ буюмлар сотиб олишга кетадиган харажатлар, моддий таъминотнинг меъёрлари асосида, лекин ажратилган маблағлар доирасида ҳисобланади;

сув, ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотларни сақлаш харажатлари уларнинг бажараётган иш меъёри ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

инспекция ва қўриқлаш фаолияти билан боғлиқ хизматлар тўлови харажатлари ташкилотлар ва ушбу хизматларни етказиб берувчилар ўртасидаги шартномага мувофиқ аниқланади;

ташкилотларнинг бинолар, иншоотлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш, бинолар ва транспорт воситалари, шунингдек бошқа давлат мулклари ижараси билан боғлиқ харажатлари белгиланган лимитлар ва натурал кўрсаткичлардан келиб чиқиб аниқланади;

хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар ташкилотларнинг олдига қўйилган вазифаларидан, шунингдек қонунчиликда белгиланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига (чигирткалар, тут парвонаси ва бошқалар) қарши курашиш билан боғлиқ харажатлар прогноз иш ҳажмлари ва кимёвий препаратларга бўлган эҳтиёжлар, шунингдек бажариладиган иш турларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Юқорида кўрсатилган харажатлар, шунингдек Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича бошқа харажатларни аниқлашда бошқа кўрсаткичлар ва услублар қўлланиши мумкин, уларнинг асосланганлиги харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказувчи тегишли молия органлари томонидан текширилади.


16. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва тегишли давлат бошқарув органлари (бош бўлинма сифатидаги бюджет ташкилоти) ҳузуридаги марказлаштирилган бухгалтериялар ва тегишли ҳокимиятларнинг бухгалтериялари томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар бўйича қуйидаги алоҳида ҳолларда жамланма харажатлар сметаси тузилиши мумкин:

бир турдаги кичик ташкилотлар бўйича - ветеринар участкалар ва пунктлар ҳамда бошқа ташкилотлар бўйича;

бир турдаги йирик ташкилотлар бўйича, қачонки уларга хўжалик хизматларини кўрсатиш хўжалик хизматларни кўрсатувчи махсус гуруҳлар орқали марказлаштирилган ҳолда амалга оширилса;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича;

озодликдан маҳрум этилган жойлардан қайтган шахсларга ижтимоий мослашув марказлари ҳамда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари бўйича.


17. Марказлаштирилган бухгалтериялар ташкил этилган тегишли давлат бошқарув органлари (бош ташкилотлар) раҳбарлари ва тегишли ҳудуд ҳокимлари (улар ваколат берган мансабдор шахслар) жамланма харажатлар сметаси бўйича бюджетдан ажратилган маблағларни тақсим қилувчилар бўлиб ҳисобланадилар.


18. Жамланма харажатлар сметаси, хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг раҳбарларидан олинган буюртмалар асосида ҳамда марказлаштирилган бухгалтерияда мавжуд бўлган ҳисоб ва ҳисобот, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларига мувофиқ марказлаштирилган бухгалтерия томонидан тузилади.

Жамланма харажатлар сметасини тузиш учун буюртмалар ҳокимиятларнинг тегишли бошқарма ва бўлимлари томонидан белгиланган шакллар ёки кўрсаткичлар рўйхати бўйича харажатларнинг гуруҳлари бўйича ва иловаларни ҳамда сметаларга қилинган ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда ташкилотлар томонидан тақдим қилинади.

Буюртмаларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

иситиш, ёритиш, сув таъминоти харажатларини ҳисоблаш учун зарур натурал кўрсаткичлар;

сотиб олиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхати;

капитал ва жорий таъмирлаш бўйича асосий ишлар рўйхати;

ўрмон хўжалиги ташкилотларининг бажарадиган ишлари ҳажми;

қонунчиликка мувофиқ белгиланган кадастр юритиш бўйича ишлар ҳажми ва бошқа кўрсаткичлар ҳисоби;

бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш учун ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги;

бюджетдан маблағлар ажратишни асослаш учун бошқа керакли ҳисоб-китоблар.

Ташкилотлар томонидан берилган буюртмалар марказлаштирилган бухгалтериялар томонидан тегишли ташкилотларнинг вакиллари иштирокида олдиндан кўриб чиқилади ҳамда жамланма харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.


19. Марказлаштирилган бухгалтерия томонидан тузилган жамланма харажатлар сметасининг лойиҳалари тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.


20. Ташкилотларнинг харажатлар сметаси уч нусхада тузилиб, ташкилотнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари (биринчи имзо ҳуқуқига эга шахс), ташкилот бош ҳисобчиси ёки унинг ўринбосари (иккинчи имзо ҳуқуқига эга шахс), шунингдек молия-иқтисод бўлими бошлиғи (штатлар жадвалига мувофиқ молия-иқтисод масалалари бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ҳамда белгиланган тартибда молия органида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг:

биринчи нусхаси - ташкилотда қолади;

иккинчи нусхаси - тегишли молия органига тақдим қилинади;

учинчи нусхаси - юқори ташкилотга тақдим қилинади (зарур ҳолларда).


21. Тегишли молия органлари харажатлар сметасини чуқурроқ ўрганиш мақсадида ташкилотларнинг харажатлар сметасини тузиш ва ижро этишнинг исталган босқичида уларнинг қўшимча ҳисоб-китобларини талаб қилишга ҳақли.

Марказлаштирилган бухгалтериялар томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг харажатлар сметаси ташкилотлар билан марказлаштирилган бухгалтериялар бош (катта) ҳисобчилари ёки иқтисодчилари иштирокида тузилади.


22. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари марказлаштирилган ҳолда амалга ошириладиган харажатлар бўйича уларнинг ўзини сақлаш учун харажатлар сметасидан ташқари ташкилотнинг марказлаштирилган тадбирлари учун харажатлар сметасини тузадилар. Бунда, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан марказлаштирилган ҳолда бир неча тадбирлар (тизимдаги барча ташкилотлар бўйича қўриқлаш хизматини тўлаш, хизмат кийимини сотиб олиш, ягона ахборот-компьютер тизимига хизмат кўрсатиш, семинарлар ўтказиш ва бошқалар) бўйича харажатлар амалга оширилаётганда, харажатлар сметасига ҳар бир тўланадиган марказлаштирилган тадбирлар бўйича ҳисоб-китоблар илова қилинади.


23. Келгуси йилга очилиши керак бўлган ташкилотларни ташкил этиш, сақлаш бўйича харажатлар сметаси тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда тегишли ҳокимиятларнинг бошқармалари, бўлимлари томонидан ҳар бир ташкилотга алоҳида, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва фаолият кўрсатаётган шунга ўхшаш ташкилотларда мавжуд бўлган харажатларининг ўртача меъёрларидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Бунда, янги ташкилотларни сақлаш харажатлари ушбу ташкилотлар фаолиятининг бошланиши мўлжалланаётган муддатлардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.


23-1. Давлат илмий-техник дастурларини бажаришга ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси ижрочи-ташкилотлар бўйича барча илмий-техник лойиҳаларнинг умумий суммасини сметада Ўзбекистон Республикаси иқтисодий харажатлар таснифининг бир сатрида акс эттирган ҳолда тузилади. Бунда харажатлар сметаларига илмий-тадқиқот ишланмаларини бажариш учун меҳнатга ҳақ тўлаш, унга тенглаштирилган тўловлар, иш берувчиларнинг ажратмалари ва бошқа харажатларни ўз ичига олган лойиҳа бўйича барча харажатларни ўзида акс эттирган харажатлар калькуляцияси илова қилинади.


2-§. Харажатлар сметасини кўриб чиқиш


24. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқармалари, бўлимлари ва харажатлар сметаларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси "Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ уларга етказилган ажратилган маблағлар ҳажмлари, белгиланган тартибда режалаштирилган йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрлари доирасида ўз қарамоғидаги ташкилотларнинг келиб тушган харажатлар сметаларини синчиклаб кўриб чиқишни таъминлайдилар.


25. Ташкилотлар томонидан тақдим этилган харажатлар сметалари зарур ҳолларда тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилади. Бунда, харажатлар сметаларини кўриб чиқувчи ташкилотлар қуйидагиларга мажбур:

қонунчилик талабларига, шунингдек келгуси йил сметаларини тузиш бўйича кўрсатмаларга қатъий амал қилишни таъминлаш;

иқтисод қилиш тартибига амал қилган ҳолда харажатлар сметаларида талаб этилмайдиган тадбирлар учун маблағлар ажратишга йўл қўймаслик;

алоҳида тадбирларни ўтказиш муддатлари ва уларни молиялаштириш имконини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда харажатлар сметаси бўйича ажратилган маблағларни чорак (ой)ларга тақсимлашни таъминлаш;

ҳисоб-китоблар ва асослантиришлар билан тасдиқланмаган суммаларни харажатлар сметаларида қабул қилишга йўл қўймаслик.


26. Агар ташкилотларнинг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирлиги, идораси бўйича, ҳокимиятнинг бошқарма, бўлими бўйича жами харажатлар суммаси ёки иш ҳақи, иш ҳақига ажратмалар, капитал қўйилмалар ва харажатларнинг бошқа турлари бўйича харажатлар суммаси қабул қилинган бюджет ва тегишли молия органлари томонидан уларга етказилганига нисбатан ортиқ бўлса, вазирлик, идора, ҳокимиятнинг бошқарма ва бўлими раҳбари алоҳида ташкилотларнинг харажатлар сметалари бўйича харажатларини тегишинча қисқартириши лозим.


27. Ўз қарамоғидаги ташкилотларнинг харажатлар сметаларини, марказлаштирилган харажатлар учун харажатлар сметалари ва вазирликлар, идоралар, ҳокимиятнинг бошқарма ва бўлимини сақлаш учун харажатлар сметаларини кўриб чиққандан кейин Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари жисмоний кўрсаткичлар (синфлар, койкалар миқдори, ходимлар сони ва шу кабилар) бўйича жамланма ҳисоб-китобларнинг иловаси билан бирга Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифига мувофиқ бўлим, кичик бўлим, боб ва моддалар кесимида жамланма харажатлар сметаларини тузадилар.


28. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари ташкилотларнинг сметалари бўйича ишларни якунлаши билан Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирликларига ва тегишли молия органларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимиятлар томонидан белгиланган муддатларга келгуси йил бюджети бўйича қуйидаги материалларни тақдим этадилар:

барча сметалар бўйича харажатлар йиғиндисини бюджет таснифининг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари ва харажат моддалари ҳамда йилнинг чораклари (ойлари) бўйича бўлинган ҳолатда;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ ташкилотлар кесимида сетлар, штатлар ва контингентлар бўйича умумлаштирилган кўрсаткичлар.

Бир вақтни ўзида, молия органининг талабига асосан алоҳида ташкилотлар бўйича текшириш ва танишиб чиқиш учун, кейинчалик молия органи қайтариб берадиган харажатлар сметасига иловалар ва ҳисоб-китоблар тақдим этилади.


29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари тақдим этилган материалларни жамланган харажатлар сметаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тасдиқланаётганда белгиланадиган умумий харажатлар ҳажмига, белгиланган иш ҳақи, иш берувчининг ажратмалари, капитал қўйилмалар ва бошқа харажатлар турлари бўйича амал қилинганлигини, шунингдек Давлат бюджетини тузиш бўйича қонунчилик талабларининг бажарилиши нуқтаи назаридан текширадилар.

Ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда молия органлари вазирликлар, идоралар, ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимларига, тасарруфларидаги муассасаларнинг сметалари бўйича харажатларини қисқартиришни таклиф қиладилар.

Вазирликлар, идоралар, ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари томонидан норозилик юзага келса, умумлаштирилган сметаларга аниқлик киритиш масаласи бўйсунувига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки тегишли ҳокимиятлар томонидан ҳал этилади.


30. Умумлаштирилган сметалар текширилганидан ва зарур бўлган ҳолларда уларга ўзгартиришлар киритилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари ташкилотларга умумлаштирилган сметаларнинг тегишли бюджетга киритилгани ҳақида хабар берадилар ва айрим ташкилотлар бўйича текширишга олинган харажатлар сметаларини қайтариб берадилар.


31. Туманлар, шаҳарлар (шаҳарга бўйсунадиган туманлар) тегишли ҳокимиятларининг бошқармалари ва бўлимлари шу бюджетларда турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаларини мазкур Низомда кўрсатилган тартибда кўриб чиқадилар ва маблағларни туман, шаҳар бюджетига тақсимлангандан сўнг туман ва шаҳар молия бўлими хабар қилган суммалар доирасида харажатларни қабул қиладилар.



3-§. Харажатлар сметасини тасдиқлаш


32. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар тасдиқланганидан кейин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари ташкилотларга уларнинг умумлаштирилган сметалари бўйича чораклар кесимидаги тақсимотини, шунингдек иш ҳақига, иш берувчиларнинг ажратмаларига, капитал қўйилмаларга ва бошқа харажатлар суммасига бюджетда белгиланган энг юқори миқдорларини ажратиб кўрсатган ҳолда хабар берадилар.

Шаҳар молия бўлимлари бундан ташқари шаҳарга бўйсунадиган туман ҳокимиятларининг бўлимларига, юқорида кўрсатилган харажатларни Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияси томонидан тасдиқланган уларнинг бюджетлари ҳажмлари доирасида ажратиб кўрсатиб, хабар қиладилар.


33. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари ўз тасарруфларида бўлган ташкилотлар харажатлар сметаларига керакли тузатишлар киритадилар.

Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари улар томонидан илгари белгиланган ташкилотлар сметалари бўйича йиллик маблағлар миқдорларини бюджет бўйича барча сметалар харажатлари умумий суммаларига мос келадиган қилиб аниқлик киритадилар.

Бунда, тегишли тузатишлар ўзларида қоладиган нусхаларга киритилади.

Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари белгиланган йиллик бюджетнинг чораклар (ойлар) бўйича тақсимотига амал қилган ҳолда, ҳажмлари бюджет билан ҳар бир чоракка (ойга) алоҳида белгиланган харажатларнинг умумий суммаси, шунингдек иш ҳақи, иш берувчиларнинг ажратмалари, капитал қўйилмалар ва бошқа турдаги харажатлар суммаси бюджетнинг тасдиқланган чораклар (ойлар) бўйича тақсимотига тўғри келишини ҳисобга олган ҳолда ташкилотларнинг харажатлар сметаси бўйича қабул қилинган йиллик харажатлар суммасини чораклар (ойлар) бўйича бўлишлари керак.

Ташкилотларнинг харажатлар сметаларида тасдиқланган харажатларни йиллик ва чораклик (ойлик) суммалари, ташкилотлар томонидан тақдим этилган харажатлар сметаларининг иккинчи нусхасига ўтказилади.


34. Харажатлар сметасини тасдиқлаш молия йилининг 10 мартидан кечикмасдан харажатлар таснифи моддалари бўйича бўлинган ҳолда амалга оширилади ҳамда сметаларни тасдиқлаган ташкилот раҳбари (ёки раҳбар ўринбосари) имзоси билан, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда, шунингдек ушбу ташкилотнинг муҳри сметанинг барча нусхаларига босилиб, бир пайтнинг ўзида харажатлар сметаси бўйича умумий суммасини юқори ўнг бурчагида штатдаги ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг умумий суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.

35. Ташкилотларнинг харажатлар сметалари, шунингдек марказлашган харажатлар сметалари тасдиқлангандан сўнг чораклар (ойлар) кесимидаги харажатларни йиллик умумлашмаси бюджет таснифининг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари ва иқтисодий таснифи бўйича чоракларга (ойларга) бўлинган ҳолда аниқланади ва тегишли молия органига тақдим этилади.

Шу билан бир вақтда сетлар, контингентлар ва штатлар бўйича умумлаштирилган кўрсаткичлар тақдим этилади.


36. Умумий сметалар тасдиқлангандан сўнг марказлашган бухгалтериялар бу сметалар бўйича молиялаштириладиган ташкилотларга қуйидагиларни хабар қиладилар:

штатлар ва ташкилот ходимлари иш ҳақи ставкалари ҳақидаги маълумотлар;

ташкилотларнинг хўжалик эҳтиёжларига режалаштирилаётган йилда ажратиладиган ёқилғи миқдори, электроэнергия ва сув бўйича натурал кўрсаткичлар;

бюджет маблағлари доирасида сотиб олишга мўлжалланган инвентарлар ва асбоб-ускуналар рўйхати;

капитал ва жорий таъмирлаш бўйича асосий ишлар рўйхати;

ҳокимиятларнинг тегишли молия бошқармалари ва бўлимлари томонидан, юқори молия органлари билан келишилган ҳолда белгиланган ташкилотларга хабар бериладиган кўрсаткичлар ва шакллари рўйхати.


36-1. Давлат илмий-техник дастурларини бажариш учун ижрочи-ташкилотларга ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси улар билан мазкур дастурларга киритилган лойиҳаларни бажаришга бюджет маблағларини бош тақсимловчи сифатида шартнома тузган тегишли вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади.

37. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари томонидан умумлаштирилган харажатларни ва алоҳида харажатлар сметаларини тасдиқланган бюджетга, шунингдек бюджетни тузиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши текшириб кўрилади.

Эътирозлар бўлмаган тақдирда, молия органи харажатлар умумлашмасининг биринчи бетида "Келишилган" деган белги қўяди ва муҳр билан тасдиқлаган ҳолда харажатлар умумлашмасининг бир нусхасини тегишли вазирлик, идора, ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимларига қайтаради.

Агарда харажатлар умумлашмаси бўйича эътирозлар бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари раҳбарларидан харажатлар умумлашмаси ва тегишинча алоҳида ташкилотларнинг харажатлар сметаларига тегишли тузатишлар киритишни ёзма талаб қиладилар.


38. Алоҳида ва умумий харажатлар сметаларининг бир нусхаси вазирликлар, идоралар, тегишли ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимларида қатъий ҳисоб ҳужжатлари тариқасида сақланади.


39. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари текширилган умумлаштирилган харажатлар сметалари асосида, бюджетда кўзда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун асос бўлиб ҳисобланадиган чоракларга (ойларга) бўлинган тегишли бюджет харажатлари йиллик ёйилмасини тузадилар.



4-§. Штатлар жадвалини тузиш


40. Штатлар жадвали режалаштирилаётган йилнинг 1 январь ҳолатига ҳар бир ташкилот бўйича алоҳида ҳолда, уларнинг тузилмавий бўлинмалари кесимида мазкур ташкилот учун ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ равишда, ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.

Штатлар жадвалига киритиладиган лавозимлар номлари ва маъмурий-бошқарув, ўқув-ёрдамчи ва ёрдамчи (хизмат кўрсатувчи ва техник) ходимларининг сони, ходимлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича уларнинг разрядлари (базавий ставкалари) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши шарт:

белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий штатлар жадвалида ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядларда (базавий ставкаларда) назарда тутилган лавозимларга;

ходимларнинг умумий бирликлари доирасига ва бошқарув хизматчиларининг ходимлар бирликларига;

ташкилотлар турлари бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий штатлар жадвалларига;

давлат бошқарув органларида ходимлар тоифаларининг меъёрий нисбатларини Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари лавозимларининг номенклатураси (рўйхат рақами 1288, 2003 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан мувофиқлигига.

Алоҳида ташкилотлар учун тасдиқланган штатлар меъёрлари (намунавий штатлар) ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар (базавий ставкалар) мавжуд бўлмаганда, ушбу ташкилотларнинг штатлар жадвалига киритилаётган лавозимлар, ишчилар сони ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар (базавий ставкалар) мазкур ташкилотлар томонидан мустақил равишда ташкилотнинг хусусиятлари ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда аниқланади.

41. Иш ҳақини ҳисоб-китоби тарификация рўйхатига мувофиқ амалга ошириладиган лавозимлар штатлар жадвалига ставкалар сони, лавозимларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини кўрсатган ҳолда киритилади.

42. Штатлар жадвалида, шунингдек якун бўйича алоҳида қаторда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси ва йил бўйича ҳисоб-китоблар натижасида устамалар тўлашга, қўшимчалар ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар кўрсатилади, масалан:

меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига нисбатан 15 фоиз миқдорда шаклланадиган Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (тиббиёт муассасалари ва барча типдаги умумтаълим мактаблари бундан мустасно);

узоқ йиллик меҳнати учун бир марталик рағбатлантиришни тўлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, мукофотлаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси;

меҳнат таътилидаги шахсларнинг ўрнини босувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси;

умумтаълим муассасалари, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг директор жамғармаси ва бошқалар.



III. ВАҚТИНЧАЛИК ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИНИ

ТУЗИШ, КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


43. Ташкилотлар вақтинчалик харажатлар сметасини тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ойлар кесимида биринчи чоракдан ошмаган давр учун амалга оширилади. Бунда, ҳар ойлик харажатлар, қоида тариқасида, молия йилининг бошланишида амалга оширилиши режалаштирилмайдиган харажатлар суммасини ҳисобга олган ҳолда, ўтган молия йилининг охирги чораги бюджет маблағларининг учдан бир қисмидан ошиб кетмаслиги шарт.


44. Вақтинчалик харажатлар сметасида ўтган молия йилида амалга оширилмаган бюджет харажатлари кўзда тутилмайди.


45. Вақтинчалик харажатлар сметаси харажатлар сметаси тасдиқлангунга қадар амалда бўлади, бунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасидаги биринчи чорак учун харажатлар суммаси ташкилотларнинг вақтинчалик харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатлар суммасидан кам бўлиши мумкин эмас.



IV. БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА

СМЕТАЛАРНИ ТУЗИШ, КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


46. Ташкилотлар ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметани ҳар йили тузадилар ва тасдиқлайдилар. Бунда, ташкилотлар бюджетдан ташқари маблағлар тушумларини ва харажатларини режалаштиришни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширадилар.


47. Ташкилотлар қуйидаги бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларни тузадилар:

Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси;

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;

таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар;

қонунчиликда белгиланган бошқа барча бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар.

Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бундан мустасно, сметалар тегишли молия органларида харажатлар сметаси учун белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилади.


48. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларни тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ташкилотларнинг харажатлар сметаси учун мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметада бюджетдан ташқари маблағлар тушумларининг ҳажми ва ушбу маблағлардан фойдаланиш йўналишлари қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларнинг даромад қисмига бюджетдан ташқари маблағларнинг қонунчиликка мувофиқ барча шаклланиш манбалари бўйича кутилаётган маблағлар тушуми ва молия йилининг бошига маблағлар қолдиғи киритилади.

Қонунчиликка мувофиқ бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметалар ҳисобидан ходимлар бирликлари сақланган ҳолларда, сметага мазкур Низомнинг III бобида кўрсатилган тартибда тузилган штатлар жадвали илова қилинади. Бунда, рўйхатдан ўтказиладиган бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета билан бирга штатлар жадвали ҳам рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинади.



V. ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

ВА ШТАТЛАР ЖАДВАЛИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВА ҲУДУДИЙ МОЛИЯ ОРГАНЛАРИДА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


1-§. Умумий қоидалар


49. Ташкилотларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали, шунингдек амалдаги харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига киритиладиган ўзгартиришлар улар молия органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг амалга киритилади.


50. Ташкилотларнинг тасдиқланган сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш молия йилининг 1 апрелигача тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.

Молия органларининг раҳбарлари, қарамоғида қуйи ташкилотлари бор бўлган юқори ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда, ҳар бир ташкилотни рўйхатдан ўтказиш муддатларини белгиланган муддатда рўйхатга олишни бутунлай тугатишни ҳисобга олган ҳолда белгилайдилар.


51. Харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета ва вақтинчалик харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети тасарруфидаги ташкилотлар - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети тасарруфидаги ташкилотлар - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларида;

шаҳарлар ва туманлар бюджети тасарруфидаги ташкилотлар - шаҳарлар ва туманлар молия бўлимларида.

Молия органлари смета ва штатлар жадвали рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган ташкилотлар ҳисобини юритишлари шарт.


51-1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўйича харажатлар сметалари умумий вазирлик ва идоралар бўйича кўриб чиқилади ҳамда рўйхатга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги бўлинмаларнинг харажатлар сметалари ва штатлар жадваллари юқори турувчи вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилади ҳамда рўйхатга олинади.

Юқорида кўрсатилган вазирлик ва идоралар молия хизматлари бошлиқлари ва масъул ходимлари ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали рўйхатдан тўғри ўтказилганлиги учун жавобгар бўладилар.


2-§. Харажатлар сметаси ва штатлар

жадвалини рўйхатдан ўтказиш


52. Ташкилотларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметалари ва штатлар жадвали рўйхатдан ўтказиш учун юқори ташкилот томонидан тегишли молия органига тақдим этилади.


53. Харажатлар сметаси умумий тарзда тасдиқланган харажатлар бўйича қуйидаги харажатлар гуруҳига ажратган ҳолда рўйхатдан ўтказилади:

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар;

иш берувчиларнинг ажратмалари;

бошқа харажатлар.

Тасдиқланган қурилишларнинг манзилли рўйхати (лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати) ва қурилишларнинг титул рўйхати асосида тузилган капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича капитал қурилишнинг буюртмачилари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан тасдиқланган ҳолда рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади. Манзилли ва титул рўйхатига киритилган аниқликлар асосида капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметасига мазкур Низомга асосан ўзгартиришлар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари захира жамғармалари, шунингдек молия йили бошидаги мавжуд эркин қолдиқлар ва тегишли бюджетлар ижроси бўйича қўшимча олинган даромадлар ҳисобидан ташкилотлар харажатларини молиялаштириш (тўлаш) мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


54. Ташкилотларнинг штатлар жадвали штатларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилган раҳбар томонидан тасдиқланиб, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган мудофаа ва хавфсизлик вазирликлари ва идоралари штатлар жадвали ҳар бир тузилмавий бўлинмалари бўйича мазкур мудофаа ва хавфсизлик вазирликлари ва идораларининг ўзлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган умумий штат бирликлари доирасида рўйхатдан ўтказилади.


55. Намунавий штатлар жадвали белгиланган ташкилотларнинг штатлар жадвали намунавий штатлар жадвалига мувофиқ ҳамда харажатлар сметасида кўзда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.

Ташкилотларга иш ҳажмига кўра намунавий штатлар жадвали қўлланиши мумкин бўлмаган ёки ташкилотлар учун тасдиқланган штатлар меъёрлари (намунавий штатлар) мавжуд бўлмаган ҳолларда, штатларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилган тегишли раҳбарлар томонидан улар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида тасдиқланган штатлар жадвали рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.

56. Ташкилотлар ходимларининг лавозим бўйича маошлари ва тариф ставкалари қонунчиликка мувофиқ белгиланади ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметасида кўзда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида қабул қилинади.


57. Ташкилотлар ходимларининг лавозим бўйича маошлари ва тариф ставкаларида олдинги рўйхатдан ўтказилганларига нисбатан ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш ҳақидаги фармонларига мувофиқ, шунингдек белгиланган тартибда ходимларнинг навбатдаги аттестациясини ўтказиш вақтида бюджет ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида киритилиши мумкин. Мазкур ҳолларда штатлар жадвали рўйхатдан ўтказилмайди. Бошқа барча ҳолларда штатлар жадвали тегишли молия органларида қайтадан рўйхатдан ўтказилиши лозим.

58. Иш ҳақи миқдори тарификация бўйича белгиланадиган, яъни, аттестация натижалари бўйича бериладиган тегишли малака тоифаси мавжудлигига, иш вақтининг ҳақиқий ҳажмига ва бошқаларга кўра белгиланадиган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси штатлар жадвалида кўрсатилади ва у раҳбар, бош ҳисобчи (ҳисобчи) томонидан имзоланадиган тарификация рўйхатидаги меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига мувофиқ бўлиши лозим.


59. Ташкилотларнинг штатлар жадвали йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдоридаги Бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини қўшган ҳолда, агарда қонунчиликда алоҳида ташкилотларга бошқача миқдорлар белгиланмаган бўлса, рўйхатга олиш учун қабул қилинади.


60. Харажатлар сметаси ушбу харажатлар сметасида тасдиқланган барча гуруҳлар бўйича харажатларни харажатлар ёйилмасига ва уларнинг ҳисоб-китобларига тўлиқ мос келишини текширган ҳолда рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.



3-§. Харажатлар сметаси ва штатлар жадвалининг

тасдиқланиши ҳамда рўйхатдан ўтказишнинг

расмийлаштирилишини тўғрилигини текшириш


61. Юқори ташкилот молия органига харажатлар гуруҳлари бўйича харажатлар йиғма сметасини, харажатларнинг тўлиқ ёйилмасини ва харажатлар сметасига ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда, шунингдек қарамоғидаги барча ташкилотлар бўйича эса, рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этади:

Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг таснифига мувофиқ харажатлар гуруҳлари бўйича харажатлар ёйилмасини илова қилган ҳолда харажатлар сметасини;

харажатлар сметасининг барча моддалари бўйича ҳисоб-китобларни;

бюджет ҳисобидан сақланувчи лавозим ва тариф ставкалари бўйича штатлар жадвалини.

Ўзининг таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларга эга бўлган ташкилотлар уларнинг рўйхатини жойлашган жойи, ходимлар сонини тасдиқланган штат ходимлари миқдоридан чиқмаган ҳолда тақдим этади.


62. Юқори ташкилот томонидан тақдим этилган харажатлар сметаларини ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш пайтида молия органлари қуйидагиларни текшириши лозим:

бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлови учун харажатлар сметаси бўйича тасдиқланган суммаларининг штатлар жадвали (бунда, харажатлар сметасидаги иш ҳақи жамғармаси, ходимлар тўлиқ тўлдирилмаганлиги туфайли меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси бўйича тежаб қолинган маблағлар суммасига штатлар жадвалидагидан кам миқдорда тасдиқланиши мумкинлигини кўзда тутиш лозим) бўйича тасдиқланган иш ҳақи суммаларига мувофиқлиги;

рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган штатлар жадвалини белгиланган намунавий штатлар жадвали ва штатлар нормативларига мувофиқлиги;

штатлар жадвалида белгиланган лавозимлар бўйича маошлар ҳамда уларга қўшимчаларнинг тўғри белгиланганлиги;

Бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасининг тўғри ташкил қилиниши;

умумтаълим, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Директор жамғармаси тўғри ташкил қилиниши;

харажатлар сметаси бўйича тасдиқланган стипендиялар учун харажатлар суммасини харажатлар сметаси бўйича ҳисоб-китобларга мувофиқлиги;

"Бошқа харажатлар" гуруҳи харажатлари суммасининг харажатлар сметасида тасдиқланган суммасига мувофиқлиги.


63. Ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш пайтида молия органлари ўз ваколатлари доирасида ортиқча штатларни йўқотишлари лозим. Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейингина рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш лозим.


64. Янгидан ташкил қилинаётган (жумладан, қайта ташкил этиш натижасида) ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш ушбу ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилиниши тўғрисидаги тегишли қарор кўрсатилганидан сўнг амалга оширилади.

Янгидан ташкил қилинаётган маҳаллий тасарруфдаги ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш мазкур ташкилотларнинг белгиланган тартибда ташкил қилиниши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилганидан сўнг амалга оширилади.


65. Ташкилотлар харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатга олиш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш йўли билан расмийлаштирилади.

Рўйхатдан ўтказиш карточкаси юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотларга берилади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, бошқа ташкилотнинг тузилмавий бўлинмаси бўлган тузилмалар ўзлари қарашли бўлган ташкилотлар билан бирга битта рўйхатдан ўтказиш карточкаси бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Бунда, зарур ҳолларда рўйхатдан ўтказиш карточкасида штатлар бўйича кўрсаткичлар ташкилотлар ва уларнинг тузилмалари бўйича алоҳида берилади.

Ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳисобининг журналига киритилади.

Компьютер техникаси мавжуд бўлганда Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳисобининг журнали автоматлаштирилган тарзда юритилиши мумкин.


66. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (рўйхатдан ўтказиш карточкалари, сметалар ва штатлар жадвали) қуйидаги тарзда: сметалар ва штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиладиган ташкилотлар бўйича - молия вазирининг ўринбосари, соҳаларни молиялаштирувчи бошқарма ва бўлим бошлиқлари томонидан, ҳудудий молия органларида - молия органлари бошлиқлари (мудирлари) ёки уларнинг ўринбосарлари ҳамда молия органлари бюджет бўлимлари бошлиқлари томонидан имзоланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида турувчи халқ таълими муассасалари (ташкилотлари) бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ҳужжатлар молия органи бошлиғининг (мудирининг) ўринбосари - халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи ва молия органи бюджет бўлимининг тегишли мутахассиси томонидан имзоланади.


67. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий муассасаларини сақлаш бўйича тасдиқланган умумий харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тармоқ бошқармалари томонидан мазкур Низомнинг V боби 2 параграфига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳар бир хорижий муассасалари бўйича харажатлар сметаси, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ва молия вазири ёки уларнинг тегишли ўринбосарлари томонидан тасдиқланади.

68. Рўйхатдан ўтказиш карточкаси юқори ташкилот вакилига берилади.


69. Рўйхатдан ўтказилганлигини билдирувчи штамп қўйилган смета ва штатлар жадвали ҳар бир вазирлик ва идора учун қарамоғидаги қуйи ташкилотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармаларида, ҳудудий молия органларида алоҳида папкаларда сақланади.


70. Жорий йил учун рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун юқори ташкилот томонидан молия органларига мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда, харажатлар сметасидаги ўзгартиришлар рўйхати тақдим этилади.

Харажатлар сметасига киритилаётган ўзгартиришлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида рўйхатдан ўтказишга қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий муассасаларининг жорий йил учун тасдиқланган харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мазкур Низомнинг 7а-иловасига мувофиқ шаклда харажатлар сметасидаги ўзгартиришлар рўйхати тақдим этилади.

71. Ишлатилмай қолган жорий йилнинг ўтган ой (чорак) режадаги ажратилган маблағлар қолдиғи жорий йилнинг кейинги ойи (чораги)га харажатлар сметасига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказилмасдан амалга оширилади.

Тасдиқланган харажатлар сметасида конвертация учун кўзда тутилган маблағлардан фойдаланиш тегишли молия органи рухсати билан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда амалга оширилади. Бунда, олинган рухсатнинг бир нусхаси юқори ташкилотга йўлланади, иккинчи нусхаси эса, тегишли молия органида қолади.


72. Ташкилотлар бошқа шаҳар ёки тумандан белгиланган тартибда ўтказилган ҳолда юқори ташкилотлар раҳбарлари ўн кунлик муддатда янги жойлашган жойдаги молия органига аввал рўйхатдан ўтказилган смета, штатлар жадвали ва рўйхатдан ўтказиш карточкасини тақдим этишлари лозим.

Бир вақтнинг ўзида молия органи ташкилотларни сақлаш харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотларни олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги молия органидан талаб қилади ҳамда мазкур маълумотлар олинганидан сўнг Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳисобининг журналига "ҳисобга қабул қилинди" деб ёзади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш карточкаси тегишли ўзгартиришлар билан янгисига алмаштирилади.

Ташкилот бошқа жойга ўтказилганлиги тўғрисида ҳам молия органи Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳисобининг журналига тегишли ёзувни ёзади.


73. Ташкилотлар раҳбарларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича аризалари мазкур ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилган ҳудудий молия органининг раҳбари томонидан ўн кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказган ҳудудий молия органининг қарори бўйича норозилик тўғрисидаги аризалар юқори молия органида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари қарори бўйича норозилик тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан кўриб чиқилади.



4-§. Ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

бўйича сметаларини рўйхатдан ўтказиш


74. Ташкилотларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган бюджетдан ташқари маблағлар (Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бундан мустасно) бўйича сметалари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланадиган ходимларнинг штат бирликлари бўйича штатлар жадвали тегишли молия органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинади.

Ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича сметаларни рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишни расмийлаштириш тартиби мазкур Низомда харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.


75. Ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметалари алоҳида рўйхатдан ўтказиш карточкаларини бериш йўли билан расмийлаштирилади. Рўйхатдан ўтказиш карточкаси юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотларга берилади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, бошқа ташкилотнинг тузилмавий бўлинмаси бўлган тузилмалар шу ташкилот билан бирга битта рўйхатдан ўтказиш карточкаси бўйича рўйхатдан ўтказилади.



VI. НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


76. Бюджет интизомига риоя қилинишининг назорат этилишини таъминлаш мақсадида, харажатлар сметаси ва штатлар жадвали рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафталик муддатда бюджетдан молиялаштириладиган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари томонидан вазирликлар ва идораларда, шунингдек уларга бўйсунувчи ташкилотларда бюджет интизомига риоя этилишини таъминловчи буйруқлар чиқарилади. Буйруқларда қуйидагилар тартибга солинади:

бюджет интизомига риоя қилиш, харажатларни тасдиқланган маблағлар доирасида амалга ошириш;

бўйсунувчи ташкилотлар раҳбарларининг қуйидагилар бўйича мажбуриятлари:

бюджет интизомига риоя қилиниши назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш;

бюджетга келтирилган зарарни қоплаш бўйича чораларни қўллаш;

бюджет интизомини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш.


77. Коммунал хизматлар (иссиқлик ва электр энергияси, газ, иссиқ ва совуқ сув, канализация) бўйича ташкилотлар учун белгиланган пул ва натурадаги лимитларга риоя қилишни таъминлаш мақсадида буйруқларда, шунингдек қуйидагиларга жавобгар бўлган мансабдор шахслар кўрсатилади:

коммунал хизматлар истеъмол қилиш лимитларини тасарруфларидаги ташкилотларга етказиш;

белгиланган лимитлар доирасида коммунал хизматлар таъминотчилари билан шартномалар тузишни таъминлаш;

коммунал хизматлар истеъмоли ҳисобини ўлчагич асбобларини ўрнатиш ва уларнинг ишлаши устидан назорат ўрнатиш;

белгиланган лимитлардан ортиқча харажатга йўл қўйган қуйи ташкилотларнинг бош ҳисобчилари ва раҳбарларини жавобгарликка тортиш юзасидан чоралар кўриш;

коммунал хизматлар таъминотчиларини, шартномаларда кўрсатилган ҳажмлардан ва маблағлардан ортиқча хизмат кўрсатаётган хизматлар учун ҳақ тўланмаслиги тўғрисида огоҳлантириш;

кўрсатилган буйруқларни бажариш.


78. Буйруқ чиқарилгандан сўнг уч кун муддат ичида унинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.


79. Буйруқлар билан қуйидагилар бир ҳафталик муддат ичида имзо қўйдириб таништириладилар:

бюджетдан молиялаштириладиган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарлари;

ушбу вазирликлар ва идораларнинг режа-иқтисод хизматлари ходимлари;

бюджет маблағларининг сарфланишига масъул бўлган бошқа ходимлар;

қуйи ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари.


80. Ҳар йили биринчи чоракда молия органлари барча ташкилотларининг харажатлар сметаси (бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета ва вақтинчалик харажатлар сметаси)нинг тузилиши, тасдиқланишининг тўғрилигини ва ўз вақтида етказилишини текширишдан ўтказиши, ҳудудий молия органлари томонидан мазкур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилганлигини тизимли назорат қилиши, текширувларни ташкиллаштиришда ва ўтказишда уларга зарур ёрдамларни кўрсатиши лозим.

Текшириш тасдиқланган дастурга мувофиқ амалга оширилади.


81. Кўрсатилган текширишларни ўтказишда қуйидагилар зарур:

смета-молия ҳужжатларини, бунда бюджет маблағларидан қонунчиликка ва бюджет маблағларининг тежамли йўналтирилишига қатъий риоя этилишига эришган ҳолда, чуқур таҳлил қилишни ва ҳар томонлама ўрганишни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ҳокимиятларнинг тегишли бошқармалари ва бўлимларида харажатлар сметасини кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ўз вақтида ташкилотларга етказиш бўйича ишларни тўғри ташкиллаштиришга эришиш;

даромадларнинг тўлиқ ҳисоби, пул маблағларининг ўтувчи қолдиқлари, бу маблағлардан тежамли ва самарали фойдаланишни инобатга олган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасининг тузилишининг қонунийлиги ва режалаштиришнинг асосланганлигини эътиборга олиш;

сметани режалаштиришда аниқланган камчиликларни бартараф этишда тезкор ҳолда чора-тадбирларни қўллаш, смета харажатлари бўйича аниқланган ортиқча ажратилган маблағлар суммасини бу ҳақда ташкилот раҳбарига хабар берган ҳолда ўз вақтида бюджетдан молиялаштириш миқдорини қисқартириш.


82. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, ҳокимиятнинг бошқармалари ва бўлимларида сметани режалаштириш ҳолатини текшириш натижалари бўйича зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, тегишли ҳокимиятларга ахборот берилиши, қоида бузилишларни йўқотиш бўйича таклифлар берилиши ва аниқланган ортиқча ажратилган маблағлар суммасини харажатлар сметаси бўйича тайинлаш камайтирилиши мумкин.

Ташкилотларнинг смета харажатларининг тўғри тузилиши, тасдиқланиши ва ўз вақтида етказилиши бўйича текшириш натижалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органларида мунтазам умумлаштиради ва кўриб чиқилади ҳамда ушбу ишларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади.


83. Ташкилотларнинг смета ижроси бевосита ушбу ташкилот раҳбарлари томонидан амалга оширилади. Бюджет маблағларидан тасдиқланмаган харажатлар сметаси, харажатлар сметасида кўзда тутилмаган тадбирлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметада ёки умумлашган смета ва алоҳида харажатлар сметасида тайинланганидан ортиқ суммаларда харажат қилиш тақиқланади.


84. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, шунингдек улар тасарруфидаги ташкилотлар бюджет маблағлари харажатлари ҳисоби ва ҳисоботини юритишининг белгиланган тартиби, бюджет интизомига риоя этилишига шахсан жавобгардирлар.

Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинган харажатлар сметасига ҳисоб-китобларда кўрсатилган ташкилотларнинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (тарификация рўйхати, майдони, ҳажми, сарфланаётган коммунал хизматлари бўйича табиий кўрсаткичлар ҳажми ҳамда улар бўйича харажатларнинг тасдиқланган харажатлар сметасига ва паспорт маълумотига, шартномалар ва бошқаларга мослиги)нинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, молия-иқтисод бўлими бошлиғи (штатлар жадвалига мувофиқ молия-иқтисод масалалари бўйича мутахассис) шахсан жавоб берадилар.

Молия органларининг жавобгар ходимлари ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали рўйхатдан тўғри ўтказилганлиги учун жавобгар бўладилар.


85. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


*) Ойлар кесимидаги харажатлар сметасини тақдим этиш меъёри, тегишли бюджетнинг даромадлари ва харажатлари ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинганидан сўнг кучга киритилади.






Низомга

1-ИЛОВА

_______йил учун рўйхатдан ўтказилди

________________________________да

___-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси

"_____"_______________20___йилдан

____________________

(имзо)

____________________

(имзо)




минг сўм миқдорида тасдиқланган


(сумма ёзув ва рақам билан)



жумладан иш ҳақи


минг сўм



(сумма ёзув ва рақам билан)



Бюджет маблағларини бош тақсимловчи





(имзо)



"__"________20__йил

______ ЙИЛ УЧУН ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ


Ташкилотнинг тўлиқ номи _____________________

Тўлиқ манзили ________________________________

Индивидуал (умумий) __________________________

Бюджет даражаси ______________________________

Бўлим ________________________________________

Кичик бўлим __________________________________

Боб __________________________________________

Ўлчов бирлиги ________________________________

       

    

Моддалар номи

Тоифа

Модда

ва кичик

модда


Эле-

мент


____йил

___йил

_________________йил


кири-

тилган

ўзгар-

тириш-

лар

билан

тасдиқ-

ланган


___га

бажа-

рилди

ҳақиқий

хара-

жат)


ташки-

лот

томо-

нидан

ҳисоб-

ланган


тасдиқланган


ҳам-

маси


шу жумладан, чораклар бўйича


I чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича


II чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича


III чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича

IV чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича

ян-

варь

фев-

раль


март


ап-

рель


май


июнь


июль


ав-

густ


сен-

тябрь


ок-

тябрь


но-

ябрь


де-

кабрь


I гуруҳ харажатлари - иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар

























I гуруҳ харажатлари бўйича жами
























II гуруҳ харажатлари - иш берувчининг ажратмалари















































II гуруҳ харажатлари бўйича жами
























IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар

Бошқа харажатлар
























Жами:

























Харажатлар қопланади:
























бюджет маблағлари ҳисобидан

























ота-оналар (МТМ учун) маблағлари ҳисобидан

























Бундан ташқари харажатлар ташкилотларнинг даромадларидан (театр томошалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар) қопланади

























Ташкилот раҳбари



Молия-иқтисод бўлими бошлиғи



(имзо)



(имзо)

Бош ҳисобчи






(имзо)




М.Ў.






Харажатлар сметасига

ИЛОВА



"БОШҚА ХАРАЖАТЛАР" БЎЙИЧА

IV ГУРУҲ ХАРАЖАТЛАРИ ЁЙИЛМАСИ

  

Харажатлар моддалари номи


Тоифа


Модда

ва

кичик

модда


Эле-

мент


Тасдиқланган


ҳаммаси


шу жумладан, чораклар бўйича


I чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича


II чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича


III чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича


IV чорак бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича


январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар

Бошқа харажатлар - жами

жумладан:









































Ташкилот раҳбари



Молия-иқтисод бўлими бошлиғи



(имзо)



(имзо)

Бош ҳисобчи






(имзо)




М.Ў.






Низомга

1а-ИЛОВА

     

       

"Тасдиқлайман"





"Тасдиқлайман"

          









Ўзбекистон Республикаси





Ўзбекистон Республикаси

молия вазири





ташқи ишлар вазири

(молия вазири ўринбосари)





(ташқи ишлар вазири ўринбосари)

______________





______________

(имзо)





(имзо)

       









20___ йил "___" _____________





20___ йил "___" _____________

             









          

           









______ ЙИЛ УЧУН ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

___________________________________________________________________________

(хорижий муассаса номи)

             









Моддалар номи


Тоифа


Мод-

да ва

кичик

модда


Эле-

мент


______ йил


______ йил учун

тасдиқланган - жами


киритилган

ўзгартириш-

лар билан

тасдиқланган


___ га

бажарилди (ҳақиқий

харажат)


ташкилот

томонидан

ҳисобланган


эркин

алмашти-

риладиган

валютада


сўмда


I гуруҳ харажатлари - иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар










I гуруҳ харажатлари

бўйича жами










II гуруҳ харажатлари - иш берувчининг ажратмалари










II гуруҳ харажатлари

бўйича жами










IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар

Бошқа харажатлар








      

         


а*

        

Жами:








       

      


а*


Харажатлар қопланади:


бюджетга ўтказиладиган консуллик йиғимларини қўшган ҳолда бюджет маблағлари ҳисобидан








      

       


а*

      


        

*) Авиа чипталарни сотиб олиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.

             

Валюта активлари ва мажбуриятлари

бош бошқармаси бошлиғи


       


Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи

      




      





____________________




      


____________________


(имзо)




       


(имзо)


         




      





Бошқарув органларини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи


       


Бош ҳисобчи

         




       





____________________




      


____________________


(имзо)




       


(имзо)


    





Харажатлар сметасига

ИЛОВА



"БОШҚА ХАРАЖАТЛАР" БЎЙИЧА

IV ГУРУҲ ХАРАЖАТЛАРИ ЁЙИЛМАСИ

      

Моддалар номи


Тоифа


Модда

ва кичик

модда


Элемент


20___ йил учун тасдиқланган


эркин

алмашти-

риладиган

валютада


сўмда


IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар

Бошқа харажатлар - жами жумладан:





    

     


а*

     





       

      


     

*) Авиа чипталарни сотиб олиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.

       

    

Ўзбекистон Республикаси

ташқи ишлар вазири ўринбосари



Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи



Бош ҳисобчи



       





Низомга

2-ИЛОВА

_____йил учун рўйхатга олинди

_____________________да

Рўйхатдан ўтказиш карточка рақами______

"___"____________  _____йилдан

____________________

(имзо)

____________________

(имзо)



Тасдиқлайман


1. Маъмурий-бошқарув, маъмурий-хўжалик, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ходимлар штат миқдори ______ бирлик

2. Йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси

__________________ сўм

Штат жадвалини тасдиқлаган

масъул шахснинг имзоси

"___"____________  _____йил

Муҳр









ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

______йил учун

           

(бюджет ташкилотининг тўлиқ номланиши)

       

(тизимга кирувчи юқори ташкилотнинг тўлиқ номи)

Таркибий

бўлинмаларнинг

номланиши ва

лавозимлар номи


Штат

бирлик-

лари сони


ЯТС

бўйича

разряди


Тариф

коэфф.


Лавозим

оклади

(сўмда)


Устама ва

қўшимча-

лар

(сўмда)


Ойлик

меҳнатга

ҳақ тўлаш

жамғармаси

(сўмда)


Изоҳ




Маъмурий-бошқарув, маъмурий-хўжалик, ўқув-ёрдамчи

ва бошқа ходимлар штат жадвали келтирилган

Маъмурий-бошқарув, маъмурий-хўжалик, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ходимларнинг бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси бўйича жами



X

X

X

X

X

X



Шунинг ўзи бир йилда


X

X

X

X

X

X

X



Шунинг ўзи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари ва бўш иш жойлари бўйича тежалганнинг ҳисоби билан


X

X

X

X

X

X

X



Тарификация бўйича ходимларнинг (педагог, тиббиёт ва бошқа) бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси


X

X

X

X

X

X

X



Шунинг ўзи бир йилда


X

X

X

X

X

X

X



Йилига соатбай меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси


X

X

X

X

X

X

X



Ходимларнинг таътил даврида, кечки, навбатчилик ва байрам вақтларида ўрин алмашиш учун йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси


X

X

X

X

X

X

X



Бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, йиллик


X

X

X

X

X

X

X



Таълим муассасаларининг Директор жамғармаси, йиллик


X

X

X

X

X

X

X



Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари тўлови, йиллик


X

X

X

X

X

X

X



Жами йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси


X

X

X

X

X

X

X



Бош ҳисобчи (ҳисобчи)




(имзо)


Низомга

3-ИЛОВА

_______йил учун рўйхатдан ўтказилди

________________________________да

___-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси

"_____"_______________20___йилдан

____________________

(имзо)

____________________

(имзо)




минг сўм миқдорида тасдиқланган


(сумма ёзув ва рақам билан)



жумладан иш ҳақи


минг сўм



(сумма ёзув ва рақам билан)



Бюджет маблағларини бош тақсимловчи





(имзо)



"__"________20__йил

______ ЙИЛ УЧУН БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАР

ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ


Ташкилотнинг тўлиқ номи _____________________

Тўлиқ манзили ________________________________

Индивидуал (умумий) __________________________

Бюджет даражаси ______________________________

Бўлим ________________________________________

Кичик бўлим __________________________________

Боб __________________________________________

Ўлчов бирлиги ________________________________

Даромадлар номи

ёки тушумлар тури*


____ йил

учун

тушумлар


______ йил


тасдиқланган


жами


жумладан, чораклар бўйича


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


__ январь ҳолатига қолдиқ








Жами даромадлар








жумладан:







………………..







………………..







………………..































Қолдиқни ҳисобга олган ҳолда жами даромадлар








                          

                          

Харажатлар моддалари номи


Тоифа


Модда

ва кичик

модда


Эле-

мент


__ йил учун

ҳақиқий

харажатлар


_____ йил


тасдиқланган


жами


жумладан, чораклар бўйича


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


I гуруҳ харажатлари - иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар










I гуруҳ харажатлари бўйича жами











II гуруҳ харажатлари - иш берувчиларнинг ажратмалари



















II гуруҳ харажатлари бўйича жами











IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар (иловага мувофиқ)

Бошқа даромадлар - жами











Жами:











Ташкилот раҳбари



Молия-иқтисод бўлими бошлиғи



(имзо)



(имзо)

Бош ҳисобчи






(имзо)




М.Ў.






Харажатлар сметасига

ИЛОВА



БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАР

БЎЙИЧА "БОШҚА ХАРАЖАТЛАР" БЎЙИЧА

IV ГУРУҲ ХАРАЖАТЛАРИ ЁЙИЛМАСИ

   

Харажатлар

моддалари номи


Тоифа

Модда

ва кичик

модда


Эле-

мент


Тасдиқланган


жами


жумладан


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар

Бошқа харажатлар - жами










жумладан:









Ташкилот раҳбари



Молия-иқтисод бўлими бошлиғи



(имзо)



(имзо)

Бош ҳисобчи






(имзо)




М.Ў.






Низомга

4-ИЛОВА

_______йил учун рўйхатдан ўтказилди

________________________________да

___-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси

"_____"_______________20___йилдан

____________________

(имзо)

____________________

(имзо)


























___ ЙИЛ УЧУН КАПИТАЛ ҚУРИЛИШЛАР

БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ


Ташкилотнинг тўлиқ номи _____________________

Тўлиқ манзили ________________________________

Индивидуал (умумий) __________________________

Бюджет даражаси ______________________________

Бўлим ________________________________________

Кичик бўлим __________________________________

Боб __________________________________________

Ўлчов бирлиги ________________________________


Объектларнинг

номланиши


Тоифа


Модда

ва кичик

модда


Эле-

мент


______ йил


тасдиқланган


ҳам-

маси


жумладан, чораклар бўйича


I чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича


II чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича

III чорак

бўйича

жами


жумладан,

ойлар бўйича


IV чорак

бўйича

жами



жумладан,

ойлар бўйича

январь


февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

III гуруҳ харажатлар - кап итал қўйилмалар





























































Ташкилот раҳбари



Молия-иқтисод бўлими бошлиғи



(имзо)



(имзо)

Бош ҳисобчи






(имзо)




М.Ў.






Низомга

5-ИЛОВА

Рўйхатга олинган

20___ йил "_____"____________

______________________________

(молия органининг номи)

1.____________________________

(молия органи раҳбари имзоси)

2.____________________________


























______-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси

1. Ташкилотнинг тўлиқ номи


2. Ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли



(бюджет, нобюджет)

3. Ташкилот манзили ва телефон рақами


4. Бевосита қайси ташкилотга қарашли


5. Қайси вазирлик, идора тизимига киради


6. Банк ва ҳисобварақ номи


7. Ғазначилик бўлинмасидаги шахсий ҳисобварақ рақами


8. Ташкилот СТИРи


9. Ташкилотни сақлаб туриш харажатлар сметаси


сўм


(сумма ёзув ва рақам билан)


миқдорида рўйхатдан ўтказилди

Жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси



(сумма ёзув ва рақам билан)

  


Ташкилот раҳбари





(имзо)



Молия-иқтисод

бўлими бошлиғи




(имзо)


Бош ҳисобчи





(имзо)



            




Низомга

6-ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаси

ва штатлар жадвали ҳисобининг

ЖУРНАЛИ

  

Т/р

Рўйхат-

дан

ўтказиш

санаси


Смета ва

штатлар

бўйича

рўйхатдан

ўтказиш

карточка-

лари

рақами


Ташкилот,

юқори

ташкилот-

нинг тўлиқ

номланиши


Депозит

ёки шахсий

ҳисобварақ

рақами


Минг сўмда рўйхатдан ўтказилди


Изоҳ


смета

бўйича жами

харажатлар

суммаси


жами

иш ҳақи

бўйича


иш

берувчи-

нинг

ажрат-

малари


бошқа

хара-

жатлар


Изоҳ: жорий йилда ташкил қилинган барча янги ташкилотлар журналнинг алоҳида бетида рўйхатдан ўтказилади.

        

Низомга

7-ИЛОВА

_______йил учун рўйхатдан ўтказилди

"_____"_______________20___йилдан.

__________________________

(молия органининг номи)


"_____"_______________20___йилдан.

____________________

(имзо)

____________________

(имзо)

















Харажатлар сметасига ўзгартиришлар рўйхати









     

           

(ташкилот номи)

______________ да рўйхатдан ўтказилган "__"_________ 20___ йилдаги _______-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси. Харажатлар сметаси суммаси ___________________


Бўлим,

кичик

бўлим,

боб


Тоифа,

модда

ва кичик

модда,

элемент


Ўзгар-

тириш

номи


Йил

бўйи

ўзгарти-

рилган

сумма


I чорак учун


Жумладан,

ойлар бўйича


II чорак

учун


Жумладан,

ойлар бўйича


III чорак

уч ун



Жумладан,

ойлар бўйича


IV чорак

учун


Жумладан,

ойлар бўйича


январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

I гуруҳ харажатлари - иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар



















II гуруҳ харажатлари - иш берувчининг ажратмалари



















IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар



















Ташкилот раҳбари



Молия-иқтисод бўлими бошлиғи



(имзо)



(имзо)

Бош ҳисобчи



"____"__________ 20__ йил



(имзо)




                                                                                     М.Ў.






Низомга

7а-ИЛОВА



"Тасдиқлайман"

      


"Тасдиқлайман"


Ўзбекистон Республикаси


Ўзбекистон Республикаси

молия вазири


ташқи ишлар вазири

(молия вазири ўринбосари)


(ташқи ишлар вазири ўринбосари)

______________


______________

(имзо)


(имзо)

20__ йил "___" __________


20__ йил "___" ___________

     





         

        





ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

РЎЙХАТИ

    

_______________________________________________


    

(хорижий муассаса номи)


    





Бўлим,

кичик

бўлим,

боб


Тоифа, модда

ва кичик модда,

элемент


Ўзгартириш номи


Йил бўйи

ўзгартирилган сумма


эркин

алмашти-

риладиган

валютада


сўмда


I гуруҳ харажатлари - иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар







II гуруҳ харажатлари - иш берувчининг ажратмалари







IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар







    

    

Валюта активлари ва мажбуриятлари

бош бошқармаси бошлиғи

    

Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи

      


      



____________________

     

____________________

(имзо)

      

(имзо)

    


     



Бошқарув органларини

молиялаштириш бошқармаси бошлиғи

      

Бош ҳисобчи

    


     



____________________

       

____________________

(имзо)

      

(имзо)

     

     




Низомга

8-ИЛОВА

   

    

_______йил учун рўйхатдан ўтказилди

"_____"_______________20___йилдан.

__________________________

(молия органининг номи)


"_____"_______________20___йилдан.

____________________

(имзо)


М.Ў.

____________________

(имзо)


























         

    

КОНВЕРТАЦИЯ УЧУН КЎЗДА ТУТИЛГАН

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТУФАЙЛИ

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИГА КИРИТИЛАЁТГАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР

     

Бюджет

ташкилоти-

нинг

номланиши


Бўлим,

кичик

бўлим,

боб


Тоифа,

модда ва

кичик

модда,

элемент


Ўзгарти-

ришлар

номи


Йил

бўйи

ўзгар-

тирил-

ган

сумма


I чорак

учун


Жумладан,

ойлар бўйича


II чорак

учун


Жумладан,

ойлар бўйича

III чорак

учун


Жумладан,

ойлар бўйича


IV чорак

учун


Жумладан,

ойлар бўйича


январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

IV гуруҳ харажатлари - бошқа харажатлар



асосий





















конвертация



















   


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 440-модда.








































































Время: 0.2475
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск