Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 20.11.2010 й. 2158-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 19.11.2010 й. 100-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 20 ноябрда 2158-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2010 йил 19 ноябрдаги

100-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар

миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича

пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига асосан пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.


1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2010 йилнинг 1 декабридан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:

энг кам иш ҳақи - ойига 49 735 сўм;

ёшга доир пенсиялар - ойига 97 285 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 97 285 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 59690 сўм.


2. 1991 йилнинг 1 январигача ва ундан кейинги йилларда тайинланган пенсияларнинг миқдорини тенглаштириш ва қайта ҳисоблаб чиқиш мақсадида, иловага мувофиқ йиллар ва ойлар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.


3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (49 735 сўм х 8 = 397 880 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.


4. Янги тузатувчи коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз ҳиссаси 397 880 сўм (49 735 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.


5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.


6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (49 735 сўм) келиб чиқиб аниқланади.


7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



2010 йил 1 декабрдан пенсияларни қайта

ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини

тенглаштириш учун қўлланиладиган

ТУЗАТУВЧИ КОЭФФИЦИЕНТЛАР


Даврлар


Коэффициентлар



Даврлар

Коэффициентлар

1971 йилга қадар


1852,5


1994 йил 1 сентябрдан

648,63

1971 йил


1805,4


1994 йил 1 ноябрдан

503,27

1972 йил


1760,4


1995 йил 1 январдан

503,27

1973 йил


1704,19


1995 йил 1 мартдан

254,66

1974 йил


1589,8


1995 йил 1 сентябрдан

196,04

1975 йил


1554,9


1996 йил 1 январдан

196,04

1976 йил


1521,6


1996 йил 1 апрелдан

145,778

1977 йил


1479,3


1996 йил 1 сентябрдан

101,679

1978 йил


1429,6


1997 йил 1 январдан

101,679

1979 йил


1401,5


1997 йил 1 июлдан

70,746

1980 йил


1365,5


1998 йил 1 январдан

70,746

1981 йил


1339,79


1998 йил 1 июлдан

51,414

1982 йил


1339,69


1999 йил 1 январдан

42,113

1983 йил


1315,0


1999 йил 1 августдан

32,813

1984 йил


1314,8


2000 йил 1 августдан

21,412

1985 йил


1298,9


2001 йил 1 августдан

15,2880

1986 йил


1283,36


2002 йил 1 апрелдан

13,3030

1987 йил


1252,9


2002 йил 1 августдан

11,5470

1988 йил


1170,5


2003 йил 1 майдан

9,6350

1989 йил


1097,98


2004 йил 1 августдан

7,4090

1990 йил


990,87


2005 йил 1 майдан

6,1655

1991 йил


683,64


2005 йил 1 октябрдан

5,1414

1992 йил 1 январдан


202,1


2006 йил 1 июлдан

4,2845

1992 йил 1 июлдан


94,47


2006 йил 1 ноябрдан

3,5740

1992 йил 1 октябрдан


45,353


2007 йил 1 августдан

2,8528

1993 йил 1 январдан


33,47


2007 йил 1 ноябрдан

2,5916

1993 йил 1 апрелдан


23,93


2007 йил 1 декабрдан

2,3826

1993 йил 1 июндан


10,241


2008 йил 1 апрелдан

2,1110

1993 йил 1 июлдан


6,479


2008 йил 1 сентябрдан

1,7556

1993 йил 1 сентябрдан


4,9115


2008 йил 1 ноябрдан

1,6720

1993 йил 1 ноябрдан


3,0305


2008 йил 1 декабрдан

1,5780

1994 йил 1 январдан


2,278


2009 йил 1 августдан

1,2644

1994 йил 1 мартдан


1,3689


2009 йил 1 декабрдан

1,1913

1994 йил 1 июндан


0,9165


2010 йил 1 августдан

1,0450

1994 йил 1 июлдан


910,19


2010 йил 1 декабрдан

1,0

1994 йил 1 августдан


746,1




   


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 441-модда.





































Время: 0.1789
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск