ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2010 й. 260-сон "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2010 й.

N 260



ҲОЛИ ЎРТАСИДА

МИКРОНУТРИЕНТ ЕТИШМАСЛИГИ

ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида" 2010 йил 7 июндаги ЎРҚ-251-сонли Қонунини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2011 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва сотилади.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилинади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сон қарори билан ташкил этилган Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ҳамда маънавий баркамол авлодни шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича Ҳукумат комиссиясига:

микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан давлат бошқаруви органлари, шунингдек микронутриентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ва сотадиган корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш;

микронутриентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари жорий этилиши ва истеъмол қилинишини ҳисобга олган ҳолда аҳоли соғлиғи мустаҳкамланишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича қўшимча вазифалар юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Унни бойитиш Миллий дастури" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 11 августдаги ПҚ-153-сон қарори билан белгиланган тартиб сақлаб қолинсин. Унга мувофиқ I нав бойитилган буғдой уни ишлаб чиқарадиган корхоналарга микронутриентлар етказиб бериш олдиндан ҳақ тўланмасдан, кейинчалик корхоналар томонидан уларнинг сотиб олинишини таъминлаш учун микронутриентлар қийматига тенг миқдорда бойитилган ун сотилишидан олинган тушумни махсус ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги I нав буғдой унини ва ош тузини бойитиш учун зарур бўлган витамин-минерал аралашмалар ва бошқа товарлар ўз вақтида харид қилиниши ва республикага етказиб берилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсин.


3-1. Белгилансинки:

тузни йодлаштириш учун зарур бўлган микронутриентларни дастлабки харид қилиш бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушган жамланган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;

йодланган туз ишлаб чиқарувчи корхоналарга микронутриентларни етказиб бериш олдиндан ҳақ тўланмасдан амалга оширилади, йодланган тузни сотишдан тушган тушумнинг микронутриентларни харид қилишни таъминлаш учун уларнинг қийматига тенг бўлган бир қисми кейинчалик корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

4. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда 2011 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган меъёрларга ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида микронутриентлар мавжуд бўлишининг тавсия этиладиган даражаларига мувофиқ микронутриентлар билан бойитилиши жараёни юзасидан назоратни таъминласинлар.

Микронутриентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг сифати ва сотилиши учун шахсий жавобгарлик корхоналар раҳбарлари зиммасига юклансин.

Микронутриентлар билан бойитилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналар ўз маҳсулотига улгуржи-сотиш нархларини белгилашда маҳсулотнинг микронутриентлар билан бойитилишига маблағлар харажатини ҳисобга олсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

озиқ-овқат маҳсулотларининг бошқа турларида микронутриентларнинг зарур даражаси мавжуд бўлиши бўйича маълумотлар таҳлили доимий асосда олиб борилишини, уларнинг якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига микронутриент билан бойитилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини кенгайтиришга оид таклифлар киритилишини;

озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда микронутриентлар билан бойитилиши бўйича давлат санитария назорати амалга оширилишини;

аҳолининг муайян гуруҳлари ўртасида микронутриентлар саплементациясига доир чора-тадбирлар амалга оширилишини;

нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилишини;

аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси бўйича доимий мониторинг ташкил этилишини ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги баҳоланишини;

тиббий ёки бошқа жиҳатдан микронутриентлар билан бойитилган тузни истеъмол қилиш тўғри келмайдиган шахслар учун микронутриентлар билан бойитилмаган туз ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари белгиланишини;

бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўздавдонинспекция", "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари учун техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни озиқ-овқат маҳсулотларини микронутриентлар билан бойитиш бўйича мажбурий талаблар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқсинлар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 428-модда.




























Время: 0.2107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск