Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2002 й. 96-сон "Тошқин ва сел оқимлари, кўчки ходисаларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатишга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2002 й.

N 96


ТОШҚИН ВА СЕЛ ОҚИМЛАРИ, КЎЧКИ

ХОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ

ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШГА ДОИР КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2002 йил бахорининг ноқулай об-ҳаво шароитлари муносабати билан ҳамда тошқин ва сел оқимлари етказиши мумкин бўлган зарарнинг, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг оқибатларини тугатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошқин ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш, кўчки ҳодисаларининг олдини олишни таъминлаш бўйича иловага мувофиқ таркибда Ҳукумат комиссияси ташкил этилсин.


2. Ҳукумат комиссиясига тегашли вазирликлар, идоралар ва хокимлар билан биргаликда:

бир ҳафта мудадтда кўчки ва сел оқимлари ҳодисалари оқибатларининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уларнинг тегишлилигига кўра ўз кучлари ва маблағлар ҳисобига бажарилишини таъминлаш;

жорий йилнинг 10 апрелигача хавф даражасидан ҳамда Давлат геология қўмитасининг кўчки ҳодисаларини кузатиш давлат хизматининг кўрсатмаларига ҳамда "Бошгидромет" бошқармаси томонидан аниқланган ва вилоятлар ҳокимликларига берилган сел хавфи зонасидаги объектлар рўйхатига мувофиқ сел, тошқин-кўчки зоналаридаги шаҳарчалар, қишлоқлар ва хўжаликлар аҳолисини вақтинча бошқа жойга кўчириш;

ўзбошимчалик билан олиб борилган қурилишлар, дарёларнинг қайирларидан кон билан боғлиқ бўлмаган материалларни рухсатсиз қазиб олиш ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа ишлар ҳисобига дарёлар ва сойларнинг сув ўтказиш имкониятларини пасайтириш ҳолларига барҳам бериш;

дарёлар, сойлар ва гидроиншоотлар бўйича зарур ҳимоя тадбирлари ва авария-тиклаш ишларини бажариш, бу ишлар учун капитал қўйилмаларнинг умумий лимитлари ва тегишлилигига кўра фойдаланиш харажатлари доирасида алоҳида лойиҳалар ва сметалар бўйича ҳақ тўлаш;

сел ва тошқинлар рўй берадиган даврда кеча-кундуз навбатчилик қилишни ташкил этиш ҳамда сув хўжалиги ва энергетика объектлари иши устидан назорат ўрнатиш;

хавфли зоналарда табиий тусдаги фавқулодда вазиятларни кузатиш ва уларнинг олдини олиш постларини ташкил этиш, постларни ишончли алоқа ва хабардор қилиш воситалари билан жиҳозлаш топширилсин.

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари сел ва тошқин сувларини талофатсиз ўтказиш мақсадида сел ва кўчки хавфи бўлган жойлар, кичик дарёлар, сойларнинг ўзанлари ҳолатини доимий кузатиб борсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси:

жорий йилнинг 10 апрелигача республика худудидаги барча сув омборларининг ҳолатини текшириб чиқсинлар ҳамда уларнинг иш режими устидан назорат ўрнатсинлар. Каналларнинг бош иншоотлари ва қирғоқни мухофаза қилувчи дамбаларнинг сел ва тошқин сувларини ўтказишга тайёрлигини текширсинлар, сел ўтадиган жойларни ўрганиб чиқсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси:

хавфли кўчки участкалари фаоллашуви ҳамда ўпирилишлар пайдо бўлиши мумкин бўлган зоналарни аниқлаштирсин, улардаги ўзгаришлар тўғрисида вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларини ўз вақтида ишончли ахборот билан таъминласин;

хавфли кўчки жараёнлари ва ўпирилишлар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши бевосита хавф солганда ҳокимликларга аҳолини хавфли зоналардан шошшшнч равишда вақтинча кўчириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар берсин;

ёзги дам олиш мавсуми бошланишидан олдин болалар соғломлаштириш оромгохлари, дам олиш уйлари, туристик базаларни текшириб чиқсин, зарурат бўлганда тегишли ёзма кўрсатмалар берсин.


5. "Бошгидромет" бошқармаси:

жорий йилнинг 5 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат геология қўмитаси билан биргаликда қор заҳираларини, сел ва кўчки хавфи бўлган зоналарни аниқлаш мақсадида тоғли ва тоғолди туманларини, шу жумладан Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасининг чегарадош ҳудудларини авиация кўмагида текшириб чиқсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу ишларни амалга ошириш учун "Бошгидромет" бошқармасининг ҳисоб-китоблари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан бошқармага мақсадли каблағлар ажратсин;

авфли зоналар, шунингдек баланд тоғлардаги ёриб чиқиш хавфи бўлган кўлларнинг ҳолати устидан мунтазам равишда назорат учишлари олиб борсин;

жорий йилнинг 1 июнигача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда баланд тоғлардаги, ёриб чиқиш хавфи бўлган кўллар, шу жумладан чегара зоналаридаги кўлларни кузатиш учун ишончли алоқа ва хабар бериш тизимлари билан жиҳозланган ва таъминланган вақтинчалик постлар ташкил қилсин;

вилоятлар ва туманлар ҳокимликларини тошқинлар, селлар ва қор кўчкилари кўчиши билан боғлиқ хавфли гидрометеорологик ҳодисалар хавфи тўғрисида ўз вақтида хабардор қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йилнинг 15 майигача қўшни давлатлар ҳудудидаги республика учун хавф солувчи ёриб чиқиш хавфи бўлган кўллар ва селларни келтириб чиқарувчи участкаларни кузатиш учун авиация ишларини олиб боришга белгиланган тартибда Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукуматларининг рухсатномаларини олиш масаласини ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Бошгидромет" бошқармаси, Давлат геология қўмитасининг давлат кузатиш хизмати билан келишган холда баҳорги-ёзги тошқинлар даврида сойларга, сел, қор кўчкилари содир бўладиган жойларга ва бошқа хавфли участкаларга бориш йўлларида постлар ташкил этсин ҳамда уларда одамлар, автотранспорт ва техниканинг хавфли зоналарга ўтишига йўл қўймаслик мақсадида шлагбаумлар ўрнатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шикастланган ахолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун табиий офат рўй берган зоналарга кўчиришга тайёр ҳолатдаги тиббий пунктларни зарур миқдорда тайёрлаб қўйсин. Тиббий ёрдам пунктларини зарур асбоб-анжомлар, буюмлар ва дори-дармонлар билан таъминласин. Дори-дармонлар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситалар заҳиралари яратилсин.


9. "Кафолат" ва "Ўзагросуғурта" сугурта компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда қор кўчкиси, сел ва тошқин зоналаридаги иморатлар, уй-жойлар, фуқароларнинг шахсий мулки ва чорва молларини, боғ-полиз хўжаликларини, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий йўналишдаги объектларни ихтиёрий сутурта қилиш бўйича тегишли шартномалар тузиш ишларини олиб борсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлнги:

қор кўчкиси, сел, тошқин даврида вазирликнинг шахсий таркибини кучайтирилган иш тартибига ўтказсин, жойларда коча-куидуз навбатчиликни ташкил этсин, шунингдек аҳолини шошилинч хабардор қилиш учун уларни ишончли алоқа воситалари билан таъминласии;

жорий йилиинг 10 апрелигача вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда кичик дарёлар, сойлар ўзанларини ва кўприкларни текширувдан ўтказсин, хавфли участкаларни аниқласин ҳамда уларни мустаҳкамлаш ишлари бажарилишини назорат қилсин;

гидрометеорологик вазият тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, ўрганиб чиқиш ва айирбошлашни ташкил этсин. Вазирлар Маҳкамасига республика ҳудудида вужудга келган фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг кутилиши мумкин бўлган оқибатларини бартараф этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 нил 26 мартдаги

96 -сон қарорига

ИЛОВА



Тошқин ва сел оқимлари хавф-хатарсиз ўтказиб

юбориш, кўчки ҳодисаларининг олдини олишни

таъминлаш бўйича Ҳукумат комиссияси

ТАРКИБИ

     

Жўрабеков  И.Ҳ.

- Ўзбекистон Республикаси  Президентининг Давлат маслаҳатчиси, комиссия раиси

Ҳайдаров Р.Ҳ.

- Фавқулодда вазиятлар вазири, комиссия раисининг ўринбосари

Алимов Т.А.

- Ўзбекистон Республикаси   Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Исмоилов У.С.

- Ўзбекистон Республикаси   Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари

Атаев  В.Ю.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Холтоев  Т.Х.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Юнусов  Р.Р.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Қалибеков И.Ж.

- Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибиятининг мудири, комиссия котиби

Обидов Қ.Ғ.

- Андижон вилояти ҳокими

Яманқулов У.Я.

- Жиззах вилояти ҳокими

Ҳамидов Б.С.

- Қашқадарё вилояти ҳокими

Жабборов Т.О.

- Наманган вилояти ҳокими

Мирзиёев Ш.М.

- Самарқанд вилояти ҳокими

Қодиров Т.Ў.

- Сурхондарё вилояти ҳокими

Мирзақулов У.М.

- Тошкент вилояти ҳокими

Отабоев А.А.

- Фарғона вилояти ҳокими

Назиров Ф.Ғ.

- Соғлиқни сақлаш вазири

Аҳмедов Н.А.

- Давлат геология қўмитаси раиси

Шоисматов   Э.Р.

- "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси

Орипов А.

- Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги  бош директори

Рўзметов А.Ғ.

- "Ўзбекистон  ҳаво  йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори

Холмуҳамедов Ў.

- "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори

Чуб В.Е.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи

Зоҳидов  Р.Қ.

- "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси

Эргашев А.С.

- "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси раиси вазифасини бажарувчи

Шеримбетов  Ҳ.С.

- Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси раиси

Жалолов  А. А.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Саидов А.М.

- Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

Бобожонов П.Р.

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

Зинин В.И.

- Молия вазирининг ўринбосари

Неъматов И.Т.

- Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Парпиев  Б.Р.

- Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Хўжаев Б.Э.

- Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари

Юсупов  И.Ю.

- Мудофаа вазирининг ўринбосари

Ҳамидов  М.Х.

- "Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бошлиғи (келишув бўйича)

Худойбергенов Ю.

- "Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бошлиғи (келишув бўйича)

       


























Время: 0.1818
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск