Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Молия вазирлигининг 95-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 425-сон "Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 05.11.2010 й. Қарори (АВ томонидан 01.12.2010 й. 1622-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.12.2010 й.

N 1622-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2010 й.

N 95


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2010 й.

N 425


       

ҚАРОРИ


Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий

ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни

ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул

қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 11 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сонли "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 43-44-сон, 328-модда) 2-банди қоидалари татбиқ этиладиган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг 2006 йил 12 сентябрдаги 80 ва 211-сонли қарори (2006 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами 1622) билан тасдиқланган Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири



Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий

ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни

ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул

қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Моддий қўллаб-қувватлаш 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб "Камолот" ҳаракати томонидан ушбу Қоидаларнинг 1-бандида кўрсатилган талабаларга тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиш бўйича тузилган шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш шаклида кўрсатилади. Бунда талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш улар томонидан шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65 фоизини белгиланган муддатларда тўлаган тақдирда амалга оширилади.".


2. 2-параграф кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 3-параграф номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3-§. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тартиби".


4. 6-бандда:

"15 сентябрдан" сўзи "1 февралдан" сўзи билан алмаштирилсин;

"иккинчи ва кейинги босқичларнинг" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 7-бандда:

"1 октябрдан" сўзи "20 февралдан" сўзи билан алмаштирилсин;

"иккинчи ва кейинги босқичларда ўқишни давом эттираётган" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. 8-банднинг биринчи хатбошида "10 октябрдан" сўзи "1 мартдан" сўзи билан алмаштирилсин.


7. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Агар талаба ушбу Қоидаларнинг 12-бандида баён этилган талабларни қўпол равишда бузаётган бўлса, "Камолот" ҳаракати бошланғич ташкилотининг Кенгаши илгари қабул этилган қарорни қайта кўриб чиқиши ва келажакда моддий қўллаб-қувватлашни ўқишнинг кейинги босқичларида тўхтатиш тўғрисида "Камолот" ЁИҲ МКга тавсиянома киритиши мумкин.".


8. 12-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) талабанинг ўтган ўқув семестридаги рейтинг назорати якунлари бўйича ўзлаштириши (71 фоиздан юқори);".


9. 13-банднинг биринчи кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқиётган талабаларнинг рўйхати. Рўйхат ректор томонидан имзоланган ва олий таълим муассасасининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак;".


10. 14-банднинг биринчи хатбошида "20 октябрдан" сўзи "15 мартдан" сўзи билан алмаштирилсин.


11. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 48-сон, 451-модда.






























Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск