Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 10-8/4227-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 31-сон "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 03.11.2010 й. Қарори (АВ томонидан 01.12.2010 й. 2032-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.12.2010 й.

N 2032-1

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА

ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

03.11.2010 й.

N 10-8/4227


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

03.11.2010 й.

N 31


          

ҚАРОРИ



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2010 йил 11 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) Қонунига мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-8/4270 ва 33-09-сон қарори (рўйхат рақами 2032, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 45-сон, 490-модда) билан тасдиқланган "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори

X. Муҳитдинов

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ,

валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

З. Дўсанов

Қарорга

ИЛОВА



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банд қуйидаги мазмундаги учинчи-саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс почта алоқаси оператори, провайдерининг буйруғи билан раҳбарлик лавозимини эгаллаган ходимлар орасидан тайинланади.

Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс қуйидагиларга мажбурдир:

почта алоқаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг норматив ҳужжатларини билишга;

почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги билимларга эга бўлишга, шунингдек махсус курсларда малакани мунтазам оширишга.

Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул этиб ўз фаолиятида ва ахлоқида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган, шунингдек иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун илгари суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар тайинланиши мумкин эмас.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари бўлинмалари ходимларининг мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс билан ўзаро муносабат тартиби почта алоқаси операторлари, провайдерларининг ички ҳужжатлари билан белгиланади".


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳар йили 15 январгача мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар рўйхатини сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекциясига (бундан кейинги ўринларда Давлат алоқа инспекцияси деб юритилади) тақдим этади.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар чоракда Давлат алоқа инспекциясига чорак якунидан кейинги ойнинг 5-санасигача тақдим этилади.


3. 9-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи-тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"фойдаланувчилардан амалий иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек зарур ҳолатларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисидаги ахборотни сўраш;

лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, фойдаланувчининг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;

идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, у билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, пул ўтказмаларини амалга оширишда фойдаланувчига рад жавобини бериш";

еттинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида почта алоқаси операторлари, провайдерлари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишув бўйича мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахсларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт".


5. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган маълумотлар асосида, фаолият тури ва пул маблағлари билан амалга ошириладиган операцияларни инобатга олган ҳолда, фойдаланувчига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операциялар амалга оширилишининг тегишли таваккалчилик хавфи даражаси (юқори ёки паст) белгиланади.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган фойдаланувчиларни юқори даражадаги хатар тоифасига киритиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:

уларга нисбатан террорчилик фаолиятида иштирок этаётганлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорати остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори эканлиги ёхуд уни назорат қилаётган шахс эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда (ҳудудда) ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган резидент ва норезидентлар;

ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмаган ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

ҳақиқий мулкдори мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;

мунтазам равишда (уч ой давомида кетма-кет икки мартадан кўп) шубҳали операцияларни амалга оширувчи фойдаланувчилар.

Таваккалчилик хавфининг юқори даражасини белгилашда почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчини лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини кўриши ва улар томонидан содир этилаётган операцияларнинг доимий мониторингини амалга ошириши шарт.

Агар фойдаланувчи юқори даражадаги таваккалчилик хавфи билан боғлиқ бўлмаса, у ҳолда бундай фойдаланувчилар паст даражадаги таваккалчилик хавфи тоифасига киритилади.

Фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти ўзгаришига қараб, почта алоқаси операторлари, провайдерлари таваккалчилик хавфи даражасини қайта кўриб чиқиши лозим".


6. 12-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фойдаланувчилар билан амалий иш муносабатларини ўрнатишда";

иккинчи-тўртинчи хатбошилар тегишинча учинчи-бешинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.


7. 17-банддаги "ҳақли" деган сўз "мажбур" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. Қуйидаги мазмундаги 19-1 - 19-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"19-1. Фойдаланувчи ва бенефициар мулкдорни идентификациялашда почта алоқаси операторлари, провайдерлари олинган ахборотни ушбу Қоидаларнинг 22-бандида келтирилган шахслар рўйхати билан таққослаши лозим.

19-2. Пул ўтказмалари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилганда операциянинг барча тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши керак.

19-3. Барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар ёхуд иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ ёхуд кўриниб турган бошқа шубҳали операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар қоғоз кўринишдаги ташувчиларда қайд қилинади ёки фойдаланувчиларни идентификациялашни амалга оширувчи шахсларга фойдаланувчи тўғрисидаги ахборотни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имконини берадиган маълумотларнинг электрон базасига киритилади.

19-4. Фойдаланувчини лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ҳар йили янгиланиб борилиши керак".


9. 20-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, фойдаланувчи билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


10. 27-банддаги "идентификациялаш маълумотларини ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир материалларни" деган сўзлар "идентификациялаш маълумотларини ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир материалларни, шу жумладан, ишга доир ёзишмаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Қуйидаги мазмундаги 28-1-банд билан тўлдирилсин:

"28-1. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар почта алоқаси операторлари, провайдерлари таркибий бўлинмаларининг барча ходимларига етказилиши керак".


12. 29-банд "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлардан кейин "ва Давлат алоқа инспекцияси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 48-сон, 450-модда.































































Время: 0.1810
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск