Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2010 й. 267-сон "2011-2013 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2010 й.

N 267



2011-2013 ЙИЛЛАРДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ШУМАНАЙ ТУМАНИНИ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманининг иқтисодий салоҳиятини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, ижтимоий соҳаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ер, сув ва меҳнат ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2010 йил 18 ноябрдаги 54-сон қарори билан Хўжайли туманидаги "Бекжап" овул фуқаролар йиғинининг 14,7 минг гектар ҳудуди Шуманай туманига берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2011-2013 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин, Дастур қуйидагиларга йўналтирилган:

тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ҳисобига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва ирригация тизимларини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш даражасини ва аҳоли фаровонлигини ошириш;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш;

уй-жой-коммунал ва йўл хўжалиги ишларида, шунингдек транспорт хизмати кўрсатишда янги даражага эришиш;

ижтимоий соҳа объектларини жадал ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 6 октябрдаги 653-ф-сон фармойиши билан тузилган Республика комиссиясига вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси юклансин.


4. Дастурни амалга ошириш учун масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Шуманай тумани ҳокимлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари:

ўн кун муддатда Дастурга киритилган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тадбирлар ва лойиҳаларни амалга ошириш тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

белгиланган чора-тадбирларнинг Дастурда назарда тутилган параметрлар ва муддатларга мувофиқ тўлиқ бажарилишини таъминласинлар;

барча йўналишлар бўйича Дастур параметрлари бажарилиши юзасидан ҳар ойда мониторинг олиб борсинлар, уларни ҳал этиш бўйича зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;

ҳар чоракда Республика комиссиясига Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда, 2011 йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети параметрларини шакллантиришда уларга, молиялаштиришнинг аниқ манбалари ва ҳажмларини кўрсатган ҳолда, Дастур доирасида амалга оширилиши назарда тутилган объектларнинг киритилишини таъминласинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Шуманай тумани ҳокимлиги лойиҳалар ташаббускорларига зарур ер участкалари, турар жой бўлмаган объектлар ажратишда, шунингдек бизнесни ташкил этиш учун зарур бўлган рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Б. Янгибоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 48-сон, 444-модда.




























































Время: 0.1899
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск