Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2010 й. ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2010 й.

N ПҚ-1438



2011-2015 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА

МОЛИЯ-БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ

ҚИЛИШ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ҲАМДА     ЮҚОРИ     ХАЛҚАРО     РЕЙТИНГ

КЎРСАТКИЧЛАРИГА         ЭРИШИШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика молия-банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, банклар ва бутун молия-банк тизими фаолиятига ёндашувларни ҳамда баҳолаш тизимини тубдан ўзгартириш, ҳамма томонидан қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ банк фаолиятини ташкил этишнинг янада юқорироқ даражасига чиқишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар республиканинг молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро стандартлар талабларига мувофиқ, тижорат банкларини янада капиталлаштириш, ушбу соҳага хусусий капитални жалб этиш, ресурс базасини кўпайтириш, активлар сифатини яхшилаш, банк ишини такомиллаштириш ҳисобига банкларнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини ошириш;

омонатчилар учун кафолатларни кучайтириш ва банк тизимига аҳоли ҳамда хорижий инвесторларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш, янги жозибали омонатлар ва депозитларни татбиқ этиш, кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва кўламини кенгайтириш йўли билан аҳоли ҳамда хўжалик субъектларининг бўш маблағларини банк айланмасига кенг жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

етакчи халқаро рейтинг компаниялари томонидан қўлланиладиган халқаро нормалар, мезонлар ва стандартларга асосланган ҳамда алоҳида банклар ва умуман банк тизимининг бутун дунёда қабул қилинган янада юксакроқ баҳолаш кўрсаткичлари даражасига чиқиш йўлидан олға силжиб боришини холисона баҳолаш имконини берадиган тижорат банклари ва бутун молия-банк тизими фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш;

молия-банк фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, замон талаблари ва халқаро нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш;

тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини кучайтириш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда тижорат банклари иштирокини янада кенгайтириш, лойиҳаларни экспертиза қилиш ва хатарни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, кредитлар бўйича муаммоли қарзларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик борасида олдини олиш чораларини кўриш йўли билан тижорат банкларининг кредит портфели муттасил ўсиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлаш;

нобанк молия ташкилотлари, лизинг, суғурта ва аудиторлик компанияларининг ролини янада ошириш ҳамда тармоғини ривожлантириш, халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ уларнинг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар тури ва кўламини кенгайтириш, молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлаш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни молиялаштиришнинг, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишнинг ғоят муҳим воситаси сифатида микромолиялаш соҳаси ривожланишини рағбатлантириш;

тижорат банкларида ҳисоб-китоб ва ҳисоботларнинг янгича ёндашувларини шакллантириш ҳамда замонавий технологиялари ва услубларини жорий қилиш, молия-банк ахбороти савияси ҳамда сифатини ошириш, етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари талабларига мувофиқ ундан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш;

республика тижорат банклари ва молия институтларини дунёда қабул қилинган стандартлар, услубиятлар ва баҳолаш кўрсаткичлари тизимида ишлай оладиган, профессионал тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, молия-банк фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 августдаги Ф-3476-сонли фармойиши билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Банклари уюшмаси ва тижорат банклари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари Дастури маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;

2011-2015 йилларда республика микромолиялаш соҳасини ва нобанк молия секторини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 2-иловага* мувофиқ.

Дастурнинг мақсадли кўрсаткичлари ва чора-тадбирларининг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик, мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларида* кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, нобанк молия институтлари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ижрочи масъул ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Банклари уюшмаси, тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотларининг 2011-2012 йилларда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларини, шунингдек нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни босқичма-босқич татбиқ этиб бориш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин, уларда қуйидагилар назарда тутилади:

тижорат банкларининг капитали етарлилигига нисбатан талабларни ошириш;

тижорат банклари капитали таркибида уларнинг инқироз ҳолатлари таъсирига барқарорлигини таъминлайдиган барқарорлаштириш захираларини яратиш;

нобанк кредит ташкилотлари учун қўшимча мажбурий иқтисодий нормативларни киритиш.


4. Белгилансинки, тижорат банклари ихтиёрига ўтган банкрот-корхоналарнинг мулки негизида ташкил этилган хўжалик субъектлари:

стратегик инвесторларга сотилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли фармойиши 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтириш учун олиб келинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб 2 йил муддатга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 48-сон, 442-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2010 йил, 11-сон, 458-модда






























































Время: 0.1935
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск