ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2002 й. 90-сон "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2002 й.

N 90



ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УНИНГ УЧУН

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисига ва иқтисодиёти тармоқларига табиий газнинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлашга доир ишларни кучайтириш, газ тармоқларига ноқонуний уланишнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек табиий газ учун тўлиқ ва ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компаниясининг "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг "Ўзгазсотиш" шўъба унитар корхонасини ҳамда унинг ҳудудий ваколатхоналарини белгиланган тартибда "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси тасарруфига табиий газни сотиш ва унинг учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш бўйича ягона тузилма ташкил этиш мақсадида бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

3. "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги "Бошкоммунгаз" корхонаси ва "Ўзулгуржисавдо" акциядорлик компанияси ўртасида тузилган контрактга мувофиқ Украинадан клиринг бўйича етказиб беришнинг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобига сотиб олинадиган 501 минг АҚШ доллари миқдоридаги 52 та ҳамда "Ўзбекнефтгаз" милий холдинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган 248 та газни ҳисобга олиш приборларининг 2002 йилда газ қувурларининг бўлиниш чегараларида алмаштирилиши ва ўрнатилишини таъминласинлар.


4. "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги улгуржи истеъмолчилар ва аҳолининг дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзларини 2002 йил 1 мартдаги ҳолатига кўра хатловдан ўтказсинлар ва 2002 йил 1 апрелгача уларни топшириш-қабул қилишни белгиланган тартибда амалга оширсинлар.


5. Махфий.

7.

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда минтақалар томонидан ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига газдан фойдаланишга рухсатномалар бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси устав фонди миқдорини акцияларнинг давлат пакетини "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонасига берилаётган "Ўзгазсотиш" шўъба унитар корхонаси ва унинг ҳудудий ваколатхоналари мол-мулки қиймати суммасига қисқартириш ҳисобига камайтирсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг "Ўзгазсотиш" шўъба корхонасининг берилаётган мол-мулки қиймати қўшилган қиймат ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқаришда "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳамда "Ўзкоммунхизмат" агентлиги "Бошкоммунгаз" корхонасининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига жисмоний ва юридик шахсларнинг газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш, табиий газдан самарасиз фойдаланганлик ва уни ўғирлаганлик учун жавобгарлигини кучайтириш юзасидан таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим  қарорларига ўзгартириш  ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И.Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил  20 мартдаги

90-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 57-модда):

а) 1-бандда:

биринчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси 2002 йил 1 апрелдан эътиборан газ сарфини ҳисоблаш приборларига эга бўлмаган улгуржи истеъмолчилар билан табиий газ етказиб бериш юзасидан мавжуд шартномаларни бекор қилсин ва янги шартномалар тузмасин";

б) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "улгуржи истъемолчилар томонидан" сўзларидан олдин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлган" сўзлари қўшилсин;

в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда):

а) 4.1  банд:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига (ипак қурти боқиш ва хусусий уйлар ҳовлисидаги иссиқхоналар ҳамда овқат тайёрлаш учун)  газдан фойдаланиш учун рухсатнома тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан минтақа учун белгиланган лимитлар доирасида берилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар  ҳокимликлари томонидан табиий газдан ёқилғи  сифатида фойдаланиш учун берилган рухсатнома тегишли равишда янгидан қурилаётган, кенгайтирилаётган, реконструкция қилинаётган ва фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш объектларини ёки ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларини (ипак қурти боқиш ва хусусий уйлар ҳовлисидаги иссиқхоналар ҳамда овқат тайёрлаш учун) газ билан таъминлашни лойиҳалаш учун асос ҳисобланади.";

б) 4.3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "тўғридан-тўғри шартномалар бўйича" сўзларидан кейин "газ қувурларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газ ҳисоблаш приборлари бўйича" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бошкоммунгаз" корхонасининг газ сотувчи ташкилотларига магистрал газ қувурлари ва тармоқларининг бўлиниш чегарасида хўжалик ҳисобидаги газ сарфини  ҳисоблаш приборлари бўйича уни кейинчалик "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг магистрал газ тармоқларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган истеъмолчиларга ҳамда чакана истеъмолчиларга (аҳолига) сотиш учун етказиб берилади".


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 йил, 3-сон, 16-модда














































Время: 0.1359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск