ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.1999 й. Ф-945-сон "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг раҳбарлар таркибини аттестациядан ўтказувчи марказий комиссияни тузиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

28.01.1999 й.

N Ф-945




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРА

ОРГАНЛАРИНИНГ РАҲБАРЛАР ТАРКИБИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗУВЧИ МАРКАЗИЙ

КОМИССИЯНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



Прокуратура органлри томонидан қонунлар ижроси устидан назоратни кучайтириш, мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришга, фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган қонунларга ва Ҳукумат қарорларига риоя этилиши устидан прокурор назоратини амалга оширишда, шунингдек кадрларни танлаш ва тарбиялаш, уларнинг масъулияти ва касб маҳоратини ошириш бўйича ишларни ташкил этишда жиддий камчиликлар мавжуд.

Шунинг оқибатида прокуратура органларининг фаолиятида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, фуқароларнинг мурожаатларига юзаки муносабатда бўлиш фактларига, қонунчиликни ва хизмат интизомини бошқа тарзда бузиш ҳолларига йўл қўйилмоқда.

Юқорида кўрсатибўтилган камчиликларни бартараф этиш, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш борасидаги ишларни такомиллаштириш, прокуратура органлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг масъулиятини ошириш, шу бўлинмаларни юксак маънавий фазилатларга ва касб маҳоратига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Уч ой муддатда республика прокуратураси органларининг барча раҳбар ходимлари аттестациядан ўтказилсин.


2. Республика прокуратура органларининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказувчи марказий комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Марказий аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ҳисобида турувчи республика прокуратураси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорларини ва уларга тенглаштирилган прокурорларни белгиланган муддатда аттестациядан ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг аппарати ҳузурида республика прокуратураси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорларини ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарларини, шунингдек шаҳарлар ва туманларнинг прокурорларини аттестациядан ўтказувчи аттестация комиссияси тузилсин.


5. Комиссия амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида шу йилнинг 25 апрелига қадар ахборот берсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 1-сон, 43-модда
























Время: 0.1814
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск