ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 13.12.2010 й. ЎРҚ-265-сон "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида" (Қонунчилик палатаси томонидан 21.10.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.12.2010 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.12.2010 й.

N ЎРҚ-265



"ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ

КАФОЛАТЛАРИ  ТЎҒРИСИДА"ГИ  ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 5-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 21 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда, N 9, 494-модда, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда) 5-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 20 фоиз оширилганда. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирда йўл қўйилади;

кичик корхона ўз уйида ишлаётган фуқаролар (касаначилар) билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30 фоиз оширилганда".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 14 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 469-модда.



























Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск