ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 06.12.2010 й. 200-Б-сон "Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқнома ва унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.12.2010 й. 330-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.12.2010 й.

N 330-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

06.12.2010 й.

N 200-Б


БУЙРУҒИ



Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан

юридик  шахслар  ҳамда  алоҳида  фуқароларга

нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари

асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқнома

ва унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида


(2010 йил 20 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 562-модда) ва 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 563-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг 1997 йил 6 февралдаги 23-сон буйруғи билан тасдиқланган Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқнома (рўйхат рақами 330, 1997 йил 17 апрель);

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон "Ижтимоий таъминот идоралари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 2008 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 51-сон, 504-модда).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                       А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 49-сон, 468-модда.

































Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск