Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 13.11.2010 й. 37/3-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.12.2010 й. 1552-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.12.2010 й.

N 1552-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.11.2010 й.

N 37/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни

муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 19 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Архив иши тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/8-сон қарори (рўйхат рақами 1552, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                       Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни

муҳофаза қилиш тўғрисида"ги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Архив иши тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда), "Ахборотлаштириш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 6-сон, 67-модда), "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 136-модда), "Банк сири тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2003 й., 19-сон, 174-модда), "Электрон рақамли имзо тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда) ва "Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 112-модда) қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.".


2. 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автоматлаштирилган банк тизимида маълумотлар киритиш ва ўзгартириш ваколатига эга бўлган ҳар бир масъул ходимнинг ишчи станциялари мазкур тизимга уланишга рухсат берувчи аппарат - дастурий қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.".


3. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Тизимга уланишга рухсат берувчи аппарат - дастурий қурилмаларни бошқа шахсларга бериш ва қаровсиз қолдириш тақиқланади.".


4. 11-банд қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электрон тўлов тизими орқали жўнатилаётган ёки қабул қилинаётган барча электрон тўлов ҳужжатлари сўнгги базага эга антивирус дастури текширувидан ўтказилиши шарт.".


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 49-сон, 463-модда.






































Время: 0.1483
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск