ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 06.11.2010 й. 36/3-сон "Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.12.2010 й. 1815-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2010 й.

N 1815-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.11.2010 й.

N 36/3


ҚАРОРИ



Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш

ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 16 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Кредит уюшмалари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 65-модда) ва "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 315-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 114-сон "2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 239-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1815, 2008 йил, 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                         Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш

ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7, 21 ва 28-бандлардаги "(2006 йил 23 июнь, рўйхат рақами 1586)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 2084, 2010 йил 1 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 71-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 38-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Кредит уюшмасини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ёки Марказий банк Бошқарувининг кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори кредит уюшмаси раҳбариятига топширилган кундан бошлаб кредит уюшмасини тугатиш жараёни якунлангунча:

уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши, бошқа бошқарув органлари ва мансабдор шахсларининг ваколатлари тўхтатилади, шу жумладан, уларнинг мулкни тасарруф этиш ва мажбуриятларни бажариш ҳуқуқлари бекор қилинади, кредит уюшмасини тугатиш ва тугатувчи таркибини тасдиқлаш мақсадларида аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ кенгаш ваколатлари бундан мустасно;".


3. 41-бандидаги "бир ёки бир нечта" деган сўзлар "камида иккита" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 48-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"55. Номолиявий активларни (бинолар ва иншоотлар, транспорт воситалари, санъат асарлари, оргтехника, мебель, жиҳозлар ҳамда кредит уюшмасининг бошқа мулки) баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан ўтказилади. Тугатувчи номолиявий активлар баҳоланганидан кейин потенциал харидорларга активлар сотилиши кўзда тутилаётганлиги ҳақида хабар беради ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит уюшмаси мулкини сотади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 49-сон, 458-модда.





































Время: 0.1623
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск