ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 10.11.2010 й. 2010-21-сон "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.12.2010 й. 1899-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.12.2010 й.

N 1899-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

10.11.2010 й.

N 2010-21


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимча

киритиш ҳақида


(2010 йил 19 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                            К. Толипов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозори

профессионал иштирокчисининг ички назорати

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотда ички назоратни амалга ошириш ташкилот раҳбарига юклатилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Профессионал иштирокчининг назоратчиси:

мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлардан;

қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлардан;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратини ташкил этиш ва амалга оширишга доир мажбуриятлардан ташқари ички назорат вазифаларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлмаган лавозим мажбуриятларини бажаришга ҳақли эмас".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 49-сон, 464-модда.























































Время: 0.1355
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск