Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотиладиган юқори ликвидли маҳсулотлар нархларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.12.2010 й. 2162-сон билан рўйхатга олинган, 15.11.2010 й. Иқтисодиёт вазирлиги 103-сон, Молия вазирлигининг 97-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 10 декабрда 2162-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2010 йил 15 ноябрдаги

103, 97-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё

биржасининг валюта майдончаси орқали сотиладиган

юқори ликвидли маҳсулотлар нархларини

шакллантириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, 18-сон, 128-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон "Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил, 4-сон, 19-модда) ва 2004 йил 5 февралдаги 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ юқори ликвидли маҳсулотларга Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотилганда нархларнинг шаклланиш механизмини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорининг 1 ва 2-иловаларида келтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотувчи резидент ташкилотларига қўлланилади.


2. Юқори ликвидли маҳсулотларни сотиш электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимидаги биржа савдоларида валюта майдончасига қўйиш йўли билан амалга оширилади.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


нархлар котировкаси - биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотга ўртача нарх;


жаҳон бозорларидаги нархлар конъюнктураси - етакчи халқаро биржаларда шаклланадиган, шунингдек халқаро ахборот агентликлари томонидан эълон қилинадиган котировкалар;


маҳсулот - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорининг 1 ва 2-иловаларида келтирилган юқори ликвидли маҳсулотлар, электр энергияси ва табиий газдан ташқари;


сотувчилар - маҳсулотни биржа савдоларига чиқариш ва сотишни амалга оширувчи резидент ташкилотлар;


харидорлар - биржа савдоларида маҳсулотни хорижий валютага сотиб оладиган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;



II. БИРЖА САВДОЛАРИДА МАҲСУЛОТЛАР

НАРХЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ


4. Биржа савдоларида маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчилар томонидан, ушбу маҳсулотнинг жаҳон бозорларидаги нархлар конъюнктурасидан келиб чиқиб, аниқланади.


5. Биржанинг валюта майдончасига қўйилган маҳсулотнинг жаҳон бозорларидаги нархлар конъюнктураси пасайган ҳолларда, шунингдек ушбу маҳсулотга талаб мавжуд бўлмаган ҳолларда, сотувчи бошланғич нархни қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш ҳуқуқига эгадир.


6. Бошланғич нархни қадам-бақадам пасайтириш механизми, ўз қийматидан юқори нархларда қўйилган маҳсулотларга нисбатан, 5 кун кетма-кет савдоларга қўйилгандан сўнг талаб мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилади.


7. Сотувчи нархни қадам-бақадам пасайтириш механизмини янги бошланғич нарх ўрнатиш йўли билан қўллайди. Бунда янги ўрнатиладиган бошланғич нарх маҳсулот қийматидан (пахта момиғи бўйича - нетто массага қайта ҳисоблаганда прейскурант улгуржи нархдан ва етказиб бериш, тушириш ва сақлаш харажатларидан, шу жумладан, етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақидан) кам бўлмаслиги керак. Кейинги савдо кунида қўйиладиган маҳсулотнинг бошланғич нархи олдинги савдо кунида шаклланган нархлар котировкаси миқдорида аниқланади.


8. Бир савдо куни давомида маҳсулотга талабнинг мавжуд бўлмаганлиги Биржа бош маклери томонидан савдо кунида тасдиқланган сотувчи брокерининг ҳисоботи асосида тасдиқланади.



III. АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ


9. Биржа котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкаларини аниқлайди ва уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Мазкур Низом "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзқурилишматериаллари" АК, "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати" ОАЖ, "Ўзбеккўмир" ОАЖ, "Ўзбекистон металлургия комбинати" АИЧБ, "Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи" ОАЖ, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 49-сон, 467-модда.



















































Время: 0.1792
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск