ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.1999 й. 474-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.1999 й.

N 474


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


Уй-жойлар ва уй-жой бўлмаган биноларни бошқаларга бериш ва мерос қилиш тартибида мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар  киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 23 октябрдаги

474-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига ўзгартириш  ва қўшимчалар


I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда)нинг:


1-банди иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ";


2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми),

уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб

қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни

расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Хусусийлаштирилган уй-жойларга пулли, имтиёзли ёки бепул асосда мулк қилиб берилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) киради.


2. Хусусийлаштирилган квартира (квартиранинг бир қисми), уй (уйнинг бир қисми)  мулкдори жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмаган ҳолда ушбу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир.

Хусусийлаштирилган уй-жойнинг мулкдори мазкур уй-жойни ўз хоҳишига кўра ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсларга  ёки кўчмас мулк билан операцияларни амалга оширишга вакил қилинган органга бериш ва васият қилиб қолдириш, шунингдек, уни кўчмас мулк савдоси бўйича кам ошди савдосига қўйиш ҳуқуқига эгадир.

Квартирани (квартиранинг бир қисмини), уйни (уйнинг бир қисмини) жисмоний  ёки юридик шахсларга беришда мулкдор бошқаларга бериш шартномасини тасдиқлатиш учун нотариал идорага, кимошди савдоси орқали сотишда эса  кўчмас мулк савдосини амалга оширишга вакил қилинган органга мурожаат қилади.


3. Бошқаларга  берилаётган хусусийлаштирилган уй-жойнинг қиймати томонларнинг келишувига кўра, бироқ бошқаларга бериш пайтида уй-жойнинг техник хатлов кадастр бюроси хизмати томонидан баҳоланган қийматидан паст бўлмаган миқдорда белгиланади. Мерос тартибида ўтадиган уй-жойнинг қиймати меросхўрлик тайинланган кунда техник хатлов кадастр бюроси хизмати томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.


4. Хусусийлаштирилган квартирани (квартиранинг бир қисмини), уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш, алмаштириш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа давлатларнинг фуқаролари, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатларнинг фуқаролари ва доимий яшовчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатномаси бўлган фуқаролар эга бўладилар.


5. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан мулкдордан сотиб олинган уй-жойдан фақат уй-жой сифатида фойдаланилиши мумкин.


6. Хусусийлаштирилган уй-жойни бошқаларга бериш хоҳишини билдирган мулкдор қуйидаги ҳужжатларни  тақдим этади:

паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;

хусусийлаштирилган уй-жойга мулкчилик ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органи, бирлашма, корхона, ташкилот маъмуриятининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномаси;

квартирага (квартиранинг бир қисмига), уйга (уйнинг бир қисмига) хатлов ҳужжатлар йиғма жилди;

оиланинг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг, шунингдек, квартиралар (квартираларнинг бир қисми)ни ёки уй (уйнинг бир қисми)ни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги;

илова қилинаётган шаклдаги маълумотнома ёки уй дафтари;

бошқаларга бериш пайтида техник хатлов кадастр бюроси хизматлари томонидан бериладиган уй-жойнинг техник ҳолати ва қиймати тўғрисидаги белгиланган намунадаги хатлов маълумотномаси.


7. Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи фуқаролар Тошкент шаҳридаги хусусийлаштирилган квартираларни (квартираларнинг бир қисми), уйларни (уйларнинг бир қисми) сотиб олаётганларида паспорт ёки унинг ўрнини  босувчи ҳужжат  билан бирга Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини тақдим этадилар.

Бошқа давлатларнинг фуқаролари, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, квартираларни (квартираларнинг бир қисмини), уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олаётганларида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатномани тақдим этадилар, улар томонидан Тошкент шаҳридаги хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) сотиб олинган тақдирда эса Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини ҳам тақдим этадилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарорининг 4-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар бундан мустасно.


8. Олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлашда ва хусусийлаштирилган уй-жойга меросхўрлик ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундирилади.


9. Олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битишувлари амалга оширилгандан сўнг, шунингдек, мулкчилик ҳуқуқи меросхўрлик тартибида ўтгандан сўнг, бошқаларга бериш ёки мерос қилиб қолдириш вақтидан қаъти назар, квартира (квартиранинг  бир қисми), уй (уйнинг бир қисми) хусусийлаштирилган  уй-жой мақомини йўқотади.


10. Нотариал тартибда расмийлаштирилган, техник хатлов бюросида рўйхатдан ўтказилган олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаси, шунингдек, қонун билан белгиланган тартибда берилган меросхўрлик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома илгари хусусийлаштирилган сотиб олинган уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 10, 61-модда.



































Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск