Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (янги таҳрири) (АВ томонидан 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган 14.01.2002 й. МВ 7-сон, ДСҚ 2002-8-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 15 февралда 1097-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2002 йил 14 январдаги

7 ва 2002-8-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

(Янги таҳрири)


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонуни 7-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби ўрнатилган тўловчиларнинг айрим тоифаларига татбиқ этилмайди, агар уларда қонун ҳужжатларига мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлмаса.


II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


2. Ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар, деҳқон хўжаликлари (юридик шахс ташкил этадиган ва юридик шахс ташкил этмайдиган) ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир.

3. Сувдан фойдаланиш жойида юридик шахслар, давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиниш жойидан қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайдилар.


4. Аҳоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб берувчи юридик шахслар ўз фаолиятида ишлатиладиган сув учунгина солиқ тўловчилар ҳисобланади.



III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


5. Ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурсларининг ҳажми солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Ер усти манбаларига киради: дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер юзасидаги бошқа ҳавзалар ва сув манбалари, турли хил канал ва ҳовузлар.

Ер ости манбаларига киради: артезиан қудуқлар ва скважиналар, вертикал ва горизонтал зовур тармоғи.



IV. СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ


6. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда етказилади.


7. Сувдан қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларини суғориш учун фойдаланадиган ёрдамчи хўжаликларга эга юридик шахслар, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг ўқув-тажриба хўжаликлари солиқни қишлоқ хўжалик корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар.



V. СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


8. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан қуйидаги юридик шахслар озод этилади:

а) нотижорат ташкилотлари, ана шу фаолиятда ишлатилган сув ҳажмидан келиб чиқиб, сув ресурсларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланувчилардан ташқари.

Солиқ солиш мақсадида нотижорат ташкилотлари деганда қуйидагилар тушунилади:

фақат давлат бюджети маблағлари ҳисобига молияланадиган, харажатларни қоплаш учун белгиланган сметалар доирасида дотация оладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;

хайрия бирлашмалари, уюшмалари ва жамғармалари, халқаро ташкилотлар, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар:

1) ижтимоий-хайрия ёки тадбиркорлик фаолиятидан даромад олишни кўзламайдиган, таъсис ҳужжатларида таъкидланган бошқа мақсадлар учун барпо этилганлари;

2) молиявий ва бошқа маблағларни мазкур ташкилот ходимлари, муассислари ёки аъзоларининг шахсий манфаатлари учун тақсимламайдиган ва инвестицияламайдиганлари (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлашлар бундан мустасно);

б) ер ости минерал сувларидан даволаш мақсадларида фойдаланадиган соғли

...
Время: 0.1659
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск