Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2010 й. 299-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2010 й.

N 299


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ МУАММОЛАРИ

БЎЙИЧА КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига мувофиқ ҳамда суд экспертизаси соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг даражасини ва асосланганлигини ошириш, шунингдек идоралараро тусдаги суд экспертизасини ривожлантиришнинг муҳим масалаларини кўриб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

суд экспертизаси соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни тизимли ҳал қилиш юзасидан аниқ, илмий асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш;

"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мониторингини олиб бориш ва суд экспертизаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ягона илмий-методик ёндашувларини ишлаб чиқиш;

суд-эксперт тадқиқотларини амалга оширишда илғор ахборот технологиялари ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишига кўмаклашиш;

судларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, таълим муассасаларига ва илмий ташкилотларга методик ёрдам кўрсатиш шаклларини такомиллаштириш;

суд экспертизаси соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

суд экспертлари тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 15 декабрдаги

299-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Суд экепертизаси муаммолари бўйича кенгаш

ТАРКИБИ

      

Хидоятов Ғ.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси


Нурматов С.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тергов бош бошқармасининг бошлиғи, Кенгаш раисининг ўринбосари


Холбаев С.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари (келишув асосида)


Хайдаров Ж.Н.

-

Ўзбекистон Республикаои Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизимининг мустақиллигини таъминлаш тадқиқот маркази директори (келишув асосида)


Қурбонов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари (келишув асосида)


Хамракулов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари


Алимов А.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Каримов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаои Олий ва ўрта махсус таълим вазиринииг ўринбосари


Парпиев О.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари, ижро этувчи аппарати раҳбари


Набиев О.X.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи (келишув асосида)


Дзюба Д.Е.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Тергов бошқармасининг бўлим бошлиғи (келишув асосида)


Отахўжаев С.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертизаси маркази бошлиғи


Никишин Г.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Эксперт-криминалистика маркази бошлиғи


Содиқов З.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Эксперт-криминалистика лабораторияси бўлим бошлиғи (келишув асосида)


Хужманов У.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий суд-тиббиёт ва патологоанатомия лабораторияси бошлиғи


Гиясов З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи


Абулқосимов Ф.Б.

-

Республика клиник психиатрия шифохонаси бош врачи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суд-психиатрия эксперти


Зуфаров Р.А.

-

Тошкент давлат юридик институтининг проректори


Саматов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертизаси маркази бошлиғининг ўринбосари, Кенгашнинг масъул котиби


Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 474-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 67-модда










































Время: 0.1816
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск