ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.12.2010 й. 300-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 16 декабрдаги

300-сон қарорига

ИЛОВА


Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат суд-эксперт муассасаларида (кейинги ўринларда эксперт муассасалари деб аталади) давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ходимларни эксперт муассасаларида давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш уларнинг ўз касбини билиши даражасини холисона баҳолаш, давлат суд экспертига қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.



II. ДАВЛАТ СУД ЭКСПЕРТИ СИФАТИДА

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Давлат суд эксперти сифатида олий маълумотга, алоҳида ҳолларда ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, аниқ суд-эксперт мутахассислиги бўйича мажбурий тайёргарликдан ўтган (кейинги ўринларда тайёргарлик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси фуқароси аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Давлат суд эксперти малакаси эксперт муассасаси томонидан белгиланадиган эксперт мутахассисликлари рўйхатига мувофиқ берилади.


4. Эксперт муассасасига ишга қабул қилинадиган ва эксперт лавозимига талабгор бўлган ходим қуйидаги шаклларда амалга ошириладиган тайёргарликдан ўтадилар:

ўз иш жойи бўйича бевосита эксперт муассасасида мустақил тайёрланиш;

тасдиқланган ўқиш режасига мувофиқ олий таълим муассасаларида эксперт мутахассислигини ўзлаштириш.


5. Эксперт муассасаси раҳбари:

ходимни тайёрлаш режасини ҳамда ўрганилиши керак бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий адабиётлар ва ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлайди, уч ойдан бир йилгачани ташкил этиши керак бўлган тайёргарлик муддатини белгилайди;

эксперт лавозимида ишлашнинг етарлича амалиётига эга бўлган юқори малакали ходимлардан устоз тайинлайди.


6. Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш учун эксперт муассасасида Эксперт-малака комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.


7. Комиссия:

эксперт муассасасига ишга қабул қилинган ходимларга аниқ эксперт мутахассислиги бўйича суд экспертизасини мустақил ўтказиш ҳуқуқини, шунингдек давлат суд экспертларига қўшимча эксперт мутахассисликларини берган ҳолда давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш;

давлат суд эксперти томонидан эксперт муассасаси раҳбари томонидан аниқланадиган суд экспертизаларини ўтказиш тартиби қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисида берилган гувоҳнома (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) бекор қилинган ҳолда давлат суд эксперти малакасидан маҳрум этиш масалаларини кўриб чиқади.

Комиссия бошқа эксперт муассасалари ходимларини давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.


8. Комиссия таркибига қуйидагилар киради: эксперт муассасаси раҳбари - Комиссия раиси, эксперт муассасаси раҳбарининг ўринбосари - Комиссия раисининг ўринбосари, Комиссия котиби, тасарруфида эксперт муассасаси мавжуд бўлган вазирлик, давлат қўмитаси ёки идоранинг вакили, эксперт муассасаси бўлинмалари раҳбарлари, тегишли эксперт мутахассислигининг энг тажрибали экспертлари. Комиссия таркибига, келишув бўйича, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ходимлари киритилиши мумкин.

Комиссиянинг шахсий таркиби эксперт муассасаси раҳбарининг тақдимномаси бўйича, тасарруфида эксперт муассасаси мавжуд бўлган вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора раҳбари томонидан тасдиқланади.


9. Комиссия раиси, у ҳозир бўлмаганда эса - унинг ўринбосари Комиссия мажлисларини чақиради ва ўтказади, аттестация ўтказиладиган жой ва унинг муддатларини, аттестация қилинадиганлар таркибини белгилайди, аттестация ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал этади.


10. Комиссия котиби Комиссия мажлисларини ўтказиш учун материалларни тайёрлайди, иш юритишни ҳамда давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказилган ходимлар ҳисобини юритади.



III. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Комиссия аттестация қилинадиганни тайёргарликдан ўтказган эксперт муассасаси бўлинмаси раҳбарининг (кейинги ўринларда бўлинма раҳбари деб аталади) тақдимномаси бўйича давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.


12. Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун аттестациядан ўтказиладиганга оид қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

бўлинма раҳбарининг кўрсатиб ўтилган таклифни асослайдиган тақдимномаси;

тавсифнома;

устознинг фикри;

тайёргарлик режаси ва ўрганиб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий адабиётлар ва ҳужжатлар рўйхати;

аттестация қилинадиганнинг тайёргарлик жараёнида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;

тегишли мавзу бўйича камида битта реферат;

ўтказилган суд экспертизаларида аттестация қилинадиган қатнашган суд экспертизалари бўйича хулосалар нусхалари;

аттестация қилинадиган тайёргарликдан ўтган эксперт муассасаси бўлинмаси мажлиси протоколидан кўчирма.

Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларни Комиссия котиби қабул қилади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини бир кун мобайнида текширади.


13. Қуйидагилар аттестацияга қўйиш рад этилиши учун асос ҳисобланади:

зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилиши ёки ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.

Аттестацияга қўйишнинг бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.


14. Аттестацияга қўйиш рад этилган тақдирда бир кун мобайнида бўлинма раҳбарига ва ходимга ёзма шаклда асослари кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома юборилади.

Билдиришномада кўрсатилган рад этиш асосларини бартараф этиш учун ходимга етти кундан ортиқ бўлмаган муддат берилади. Кўрсатиб ўтилган асослар бартараф этилганда ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган аттестация қилинадиганга оид ҳужжатлар бўлинма раҳбари томонидан Комиссияга такроран тақдим этилади.


15. Комиссия мажлиси давлат суд эксперти сифатида аттестацияга ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай чақирилади.


16. Комиссия аъзоларига ва давлат суд эксперти сифатида аттестация қилинадиганга мажлиснинг санаси ва кун тартиби тўғрисида Комиссия мажлиси ўтказилиши санасидан камида ўн кун олдин эълон қилинади.


17. Комиссия мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда қонуний ҳисобланади. Агар аттестация қилинадиган тайёргарликдан ўтган бўлинманинг раҳбари, ва/ёки устоз Комиссия аъзолари бўлган тақдирда, улар ушбу мажлисда Комиссиянинг қарори қабул қилинишида овоз беришлари мумкин эмас.


18. Мажлис давомида Комиссия ўзининг кўриб чиқиши учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади, аттестация қилинадиганга суд-экспертнинг фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд экспертизасининг назарий асослари ва амалий масалалари, аниқ эксперт мутахассислиги бўйича саволларга жавоб беришни таклиф қилади, шундан кейин унинг махсус билимлари даражасини баҳолайди.

Аттестация суҳбатлашиш йўли билан ўтказилади.


19. Комиссия мажлиси ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича протокол ва савол варағи шаклида расмийлаштирилади. Протокол Комиссия раиси ва унинг котиби томонидан имзоланади, савол варағи Комиссия котиби томонидан имзоланади.


20. Комиссия қарори тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва мажлисда қатнашган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан аттестация қилинадиганнинг жавобларини муҳокама қилиш асосида қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Ўзига нисбатан давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги масала ҳал этилаётган ходим овоз беришда ҳозир бўлмайди.


21. Муҳокама якунлари бўйича Комиссия:

ходимни аттестациядан ўтган деб ҳисоблаш ва унга гувоҳнома бериш;

ходимни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ва унга гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


22. Комиссия қарори овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади. Комиссия қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Комиссия қарорининг ижросини назорат қилиш Комиссия котиби томонидан амалга оширилади.


23. Комиссия қароридан кўчирма аттестация қилинадиганга аттестация ўтказилгандан кейин уч кундан кечикмай тақдим этилади.


24. Агар Комиссия ходимни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ва унга гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилса, у ҳолда қарорда сабаблар кўрсатилиши ва эгаллаб турган лавозимдан озод қилиш ёхуд давлат суд эксперти сифатида такрорий аттестациядан ўтиш имконияти тўғрисида тавсиялар берилиши керак.

Ушбу ходимни яна давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги масала камида уч ойдан кейин кўриб чиқилиши мумкин.


25. Комиссиянинг қарори асосида эксперт муассасасининг кадрлар бўйича бўлинмаси томонидан уч иш куни мобайнида ходимга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилади. Гувоҳнома Комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади ҳамда гувоҳномани берган эксперт муассасаси муҳри билан тасдиқланади.

Гувоҳнома давлат суд экспертининг малакасини тасдиқлаш мақсадида берилади ва фақат эксперт муассасасининг хизмат гувоҳномаси кўрсатилганда ҳақиқий ҳисобланади.


26. Муайян эксперт мутахассислиги бўйича давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтган ва бошқа эксперт мутахассислиги бўйича тайёргарлик кўрган ходимга Комиссиянинг тегишли қарори билан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага қистирма варақча берилган ҳолда қўшимча эксперт мутахассислиги бўйича суд экспертизасини мустақил ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага қистирма варақча Комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади ҳамда қистирма варақчани берган эксперт муассасаси муҳри билан тасдиқланади.


27. Эксперт муассасасининг кадрлар бўйича бўлинмасида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисида берилган гувоҳномалар реестри юритилади. Реестрда:

давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

ходимнинг паспортига оид маълумотлар (паспортнинг серия рақами ва берилган санаси, яшаш жойи, телефон рақами);

давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилганлиги ҳақида Эксперт-малака комиссиясининг қарори рақами ва санаси;

давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;

суд экспертизасини мустақил ўтказиш ҳуқуқини берадиган эксперт мутахассислиги номи;

қўшимча эксперт мутахассислиги бўйича суд экспертизасини мустақил ўтказиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисида Эксперт-малака комиссияси қарорининг тартиб рақами ва санаси (мавжуд бўлганда);

Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага қистирма варақча берилган сана (мавжуд бўлганда);

суд экспертизасини мустақил ўтказиш ҳуқуқини берадиган қўшимча эксперт мутахассисликлари номи (мавжуд бўлганда);

давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бекор қилинишининг асоси ва санаси (мавжуд бўлганда);

давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома дубликати қайта расмийлаштирилиши ва берилишининг асоси ва санаси (мавжуд бўлганда).


28. Комиссия материаллари эксперт муассасасининг кадрлар бўйича бўлинмасида сақланади.



IV. ГУВОҲНОМАЛАР ДУБЛИКАТЛАРИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


29. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш давлат суд экспертининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризаси асосида эксперт муассасасининг кадрлар бўйича бўлинмаси томонидан амалга оширилади.

Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар давлат суд эксперти ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.

Қайта расмийлаштиришда такрорий гувоҳнома берилади, олдин берилган гувоҳнома эса олиб қўйилади.


30. Йўқолган ва яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига давлат суд экспертининг аризасига кўра эксперт муассасасининг кадрлар бўйича бўлинмаси томонидан унинг дубликати берилади.

Давлат суд экспертига янги гувоҳнома беришда унга "ДУБЛИКАТ" белгиси қўйилади.


31. Гувоҳнома дубликатини қайта расмийлаштириш ва бериш учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


33. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Эксперт-малака комиссияси мажлиси

ПРОТОКОЛИ


Тошкент шаҳри                                                 20___ йил "___" ___________


Қатнашганлар:__________________

_______________________________


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил "___" _______даги _____-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида Эксперт-малака комиссияси


(давлат суд-эксперт муассасасининг номи)

                 

(давлат суд-эксперт муассасаси бўлинмасининг номи)

ходимини



(фамилияси, исми, отасининг исми)


экспертизасини мустақил ўтказиш ҳуқуқи

(суд экспертизаси тури)


      

билан давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқди.

Билим даражасини аниқлаш учун унга __________ та савол берилди.

_________________________________та тўғри жавоб берилди.

Эксперт-малака комиссияси қарор қилади:

Ходим малакадан ўтган деб ҳисоблансин ва унга



(суд экспертизаси тури)

                 

экспертизасини мустақил ўтказиш ҳуқуқи билан давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилсин.

Ходим аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблансин ва унга гувоҳнома бериш рад этилсин.

Эксперт-малака комиссиясининг тавсиялари:

         

          

           

  

Комиссия раиси _______________


Комиссия котиби _______________






Низомга

2-ИЛОВА



Савол варағи

          

Давлат суд эксперти сифатида

аттестациядан ўтаётган ходимнинг Ф.И.О.



         


            


Аттестация қилинаётганга берилган саволлар


1.


2.


3.


4.


5.


Комиссия котиби





(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

Низомга

3-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби)

             

(тасарруфида давлат суд-эксперт муассасаси бўлган вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг номи)

Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан

ўтганлик тўғрисида

ГУВОҲНОМА


_________

№ ____________


(серияси)


               

га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


Эксперт-малака комиссиясининг 20___ йил "___" ___________даги қарори

              

(давлат суд-эксперт муассасасининг номи)

билан у


мутахассислиги


(эксперт мутахассислиги номи)


бўйича


экспертизасини мустақил ўтказиш


(суд экспертизаси тури)


           

ҳуқуқи билан давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлиги тўғрисида берилди.

Комиссия раиси



(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Комиссия котиби



(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.






Низомга

4-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби)

             

(тасарруфида давлат суд-эксперт муассасаси бўлган вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг номи)

Давлат суд эксперти сифатида

аттестациядан ўтганлик тўғрисида

ГУВОҲНОМАГА ҚИСТИРМА ВАРАҚЧА


_________

№ ____________


(серияси)


Қўшимча эксперт мутахассислиги

бўйича малака берилганлиги тўғрисида


               

га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


Эксперт-малака комиссиясининг 20___ йил "___" ___________даги қарори

              

(давлат суд-эксперт муассасасининг номи)

билан


қўшимча мутахассислиги


(эксперт мутахассислиги номи)


бўйича у


экспертизасини мустақил ўтказиш


(суд экспертизаси тури)


         

ҳуқуқи билан давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтганлиги тўғрисида берилди.

Комиссия раиси



(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Комиссия котиби



(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.






Низомга

5-ИЛОВА



Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан

ўтганлик тўғрисида берилган гувоҳномалар

РЕЕСТРИ


Т/р

Давлат суд

эксперти

сифатида

аттестация-

дан ўтган

ходимнинг

фамилияси,

исми, отаси-

нинг исми,

паспортига

оид маълу-

мотлар,

телефон

рақами


Давлат суд

эксперти

сифатида

аттестациядан

ўтганлик

тўғрисида

гувоҳнома

бериш ҳақида

Эксперт-

малака

комиссияси

қарорининг

тартиб рақами

ва санаси


Давлат суд

эксперти

сифатида

аттестация-

дан ўтганлик

тўғрисидаги

гувоҳнома-

нинг тартиб

рақами ва

берилган

санаси


Суд

эксперти-

засини

мустақил

ўтказиш

ҳуқуқи

бериладиган

эксперт

мутахассис-

лиги номи


Қўшимча

эксперт

мутахассислиги

бўйича суд

экспертизасини

мустақил

ўтказиш

ҳуқуқини

бериш

тўғрисида

Эксперт-

малака

комиссияси

қарорининг

тартиб рақами

ва санаси


Давлат суд

эксперти

сифатида

аттестация-

дан ўтган-

лик тўғри-

сидаги

гувоҳнома-

га қистирма

варақча

берилган

сана


Суд

экспертиза-

сини муста-

қил ўтказиш

ҳуқуқи

бериладиган

қўшимча

эксперт

мутахассис-

ликлари номи


Давлат суд

эксперти

сифатида

аттестация-

дан ўтган-

лик тўғри-

сидаги

гувоҳно-

мани бекор

қилишнинг

асоси ва

санаси


Давлат суд

эксперти

сифатида

аттестациядан ўтганлик

тўғрисидаги

гувоҳномани

қайта

расмийлаш-

тиришнинг

асоси ва

дубликат

берилган

сана


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10










"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 475-модда.





































Время: 0.1762
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск