Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2010 й. ПҚ-1442-сон "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2010 й.

N ПҚ-1442



2011-2015 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика саноатини барқарор, жадал ва мутаносиб равишда ривожлантириш, асосий саноат тармоқларини диверсификация қилишга ва экспорт салоҳиятини ўстиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, саноат тармоқлари, комплекслари ва корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш асосида уларнинг самарадорлиги ҳамда рақобатдошлигини янада ошириш мақсадида:


1. 2011-2015 йилларда республика саноатини ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

структура ҳосил қилувчи тармоқларни ва умуман саноатни ривожлантиришнинг аниқ, чуқур ва ҳар томонлама пухта ўйланган узоқ муддатли истиқболларини ишлаб чиқиш, шу асосда иқтисодиётнинг асосий тармоқларини диверсификация қилишга йўналтирилган таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш;

ватанимиз саноат маҳсулотининг рақобатбардошлигини ошириш, республика саноати ва умуман иқтисодиётини ривожлантиришнинг жаҳон конъюнктурасидаги ўзгаришларга боғлиқлигини камайтириш мақсадида норматив кўрсаткичлар ва тарифларнинг барқарорлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг жаҳон меҳнат тақсимотидаги роли ва ўрни юксалиб боришини таъминлайдиган энергетика, нефть-газ-кимё, кимё, тўқимачилик ва енгил саноат, рангли металлургия, машинасозлик ва автомобилсозлик, фармацевтика каби устувор тармоқларни илдам ривожлантиришга қаратилган саноатдаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатли ва чуқур қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, жаҳон бозорида доимий харидоргир бўлган, қўшилган қиймат улуши юқори рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш;

саноат корхоналарини кенг миқёсда модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, уларни энг замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, саноат тармоқларида замонавий илмий ютуқлар ва илғор инновация технологияларини жадал татбиқ этиш, саноат учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш;

ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳаллий хом ашёни чуқур ва сифатли қайта ишлаш негизида экспорт салоҳиятининг барқарор ўсиб боришини, экспортга мўлжалланган рақобатдош саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни кўпайтиришни, уларни сотиш бозорлари кенгайтирилишини таъминлаш;

ички саноат кооперацияси ва ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилишини янада ривожлантириш, саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, саноат корхоналарини мамлакатнинг барча минтақаларида жойлаштириш ва шу асосда импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарилишини, янги иш жойлари яратилиши ҳамда аҳолининг иш билан бандлиги ўсишини, одамларнинг даромадлари ва турмуш даражаси янада ошиб боришини таъминлаш;

меҳнат унумдорлигини ўстириш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини изчил пасайтириш, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишни такомиллаштириш, нобудгарчиликлар ва унумсиз сарф-харажатларни бартараф этиш ҳисобига саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини муттасил ошириб бориш;

саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришда унинг ташқи бозордаги рақобатдошлигини таъминлайдиган халқаро сифат стандартлари ва техник регламентларни тизимли тарзда татбиқ этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги Ф-3471-сон фармойишига мувофиқ ташкил қилинган Махсус ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги Дастур маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

молиялаштириш манбалари белгиланган ва келишилган, саноатда амалга ошириладиган ва амалга оширишга тайёрлаб қўйилган инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

ишлаб чиқиш (хорижий шерикни танлаш, молиялаштириш шартлари ва манбаларини аниқлаш) босқичида бўлган саноатдаги янги инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

дастлабки тарзда ишлаб чиқилаётган саноатдаги истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ.

2 ва 3-иловаларга киритилгин инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бирлашмалар ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари зиммасига тасдиқланган дастурий тадбирларнинг амалга оширилишини ҳамда объектлар белгилаётган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда иқтисодий фаолият турларининг амалдаги классификатори ва ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш методикасини танқидий қайта кўриб чиқсин, бунда саноат ишлаб чиқариши ҳажмлари ҳамда унинг мамлакат иқтисодиёти таркибидаги улуши ғоят аниқ ва тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш назарда тутилсин.


4. Инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари - давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси "Давархитехтқурилиш" қўмитаси билан биргаликда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг зарур лойиҳа ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

бир ой муддатда инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари - давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг 2-4-иловаларига* киритилган инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини, шунингдек ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини тасдиқласин;

ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини белгиланган тартибда унга киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов) доимий асосда ишларни мувофиқлаштириб борсин ҳамда саноатдаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этсин ва зарур ҳолларда ушбу Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари рўйхатига ҳамда асосий параметрларига аниқликлар киритсин.


7. Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналарга лойиҳаларнинг тасдиқланган дастлабки ТИАлари асосида ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ҳамда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш қарорига биноан қуйидагиларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин:

инвестиция лойиҳаси бўйича ТИА ҳамда иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда, саноат объектларига туташ муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари бўйича қуриш-монтаж ишларини бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг эксперт хулосалари асосида - тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатга қўйилган шартномалар асосида ишлаб чиқариш муддати узоқ бўлган ускуналарни харид қилишга аванс (бўнак) ажратиб бериш.


8. Қуйидагилар:

инжиниринг қилиш, етказиб бериш ва объектларни "тайёр ҳолда топшириш" шартларида қуриш бўйича тендер савдолари ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижасида тузилган шартномалар бўйича Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари юзасидан ТИАни тасдиқлаган ҳолда бир стадияли тартибда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашга;

тижорат банкларига ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига Дастурга киритилган, саноатнинг базавий тармоқларидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳадан олдинги ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга имтиёзли кредит маблағларини ажратишга, шу жумладан, уларнинг қийматини кейинчалик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган кредитлар суммасига қўшишга рухсат этилсин.


9. Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи буюмлар 2016 йилнинг 1 январига қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 15 декабрдаги

ПҚ-1442-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2009-2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 12 октябрдаги ПҚ-1204-сон қарори иловасининг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2009-2010 йилларда энг муҳим инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш ва технологик ускуналарни харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 13 июлдаги 197-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 472-модда.





















































Время: 0.1951
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск