язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган 14.01.2002 й. МВ 6-сон, ДСҚ 2002-10-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 15 февралда 1098-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2002 йил 14 январдаги

6/2002-10-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ўзбек тилига "Норма Ҳамкор" экспертлари

томонидан ўгирилган ва ахборот тусига эга.

Ноаниқликлар келиб чиққанида ҳужжатнинг

асл нусхасига қараш тавсия этилади.



Ер ости бойликларидан фойдаланганлик

учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонуни 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Солиққа тортиш мақсадида ер ости бойликлари деганда ер қобиғининг юқори қисмини қамраб оладиган ҳамда фойдали қазилмаларни тадқиқ қилиш ва қазиб олиш мумкин бўлган макон, фойдали қазилмалар деганда - иқтисодий ва соғломлаштириш аҳамиятига эга геологик ҳосилалар қаралади.


II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


3. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген ҳосилалардан фойдаланиш, шунингдек чақноқ тошлар хом ашёси намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини йиғиш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслар тўлайдилар.


4. Таркибида рангли, нодир, асл, қора металлар ва бошқа минерал хом ашё бўлган рудаларни бир корхона қазиб олиб, уни бундан кейин қайта ишлаш учун бошқа корхоналарга берса (экспорт бундан мустасно), қазиб олинадиган рудани қайта ишлайдиган ва солиқ ставкаси белгиланган тайёр маҳсулот чиқарадиган корхона солиқ тўловчи ҳисобланади. Масалан, Олмалиқ мис қазиб олиш корхонаси таркибида мис бўлган, қазиб олинган рудани бойитиш фабрикасига беради, фабрика бойитилган рудани Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг мис эритиш заводига топширади. Комбинат тайёр маҳсулот - тозаланган мис чиқаради, солиқ ставкаси ҳам унга белгиланган. Мазкур ҳолатда рудани қазиб олувчи корхона эмас, балки тозаланган мисни олганлик учун комбинат солиқ тўловчи ҳисобланади.


5. Руда қайта ишлаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юклаб жўнатилган ёки экспорт қилинган тақдирда рудани қазиб олган корхона солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади.



III. СОЛИҚҚА ТОРТИШ ОБЪЕКТЛАРИ


6. Қуйидагилар ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиққа тортиш объектлари ҳисобланади:

а) фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажми (шу жумладан йўл-йўлакай олинадиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар) уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотнинг ҳақиқатда сотилиш қиймати бўйича, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегирган ҳолда.

Қазиб олинган руда таркибидан, асосий фойдали қазилмадан ташқари, унга доир ставкалар белгиланган бошқа хом ашё ажратиб олинган тақдирда йўл-йўлакай олинадиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар солиққа тортиш объекти бўлиб ҳисобланади.

Қазиб олинган фойдали қазилма ёки унинг бир қисми корхона томонидан бошқа материалларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш учун хом ашё ҳисобланган тақдирда солиқ ушбу хом ашёни қазиб олишнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб, тасдиқланган ставкалар бўйича тўланади.

Ҳисобот ойида қазиб олинган, лекин тўлалигича ёки қисман сотилмаган фойдали қазилмалар ҳажми учун солиқ сотилган маҳсулотнинг ҳисобот ойи ёки сотиш амалга оширилган бундан олдинги ой учун ўртача ҳисобланган қийматидан келиб чиқиб тўланади.

Газ қазиб чиқарувчи корхоналар учун солиққа тортиш объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган сотиш баҳоси бўйича, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилган ҳолда, бирламчи тайёргарликдан ўтган қатламдан қазиб олинган табиий газ (тозаланмаган газ) ҳажми ҳисобланади.

б) техноген ҳосилалар ҳажми (минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш чиқиндилари) ажратиб олинган асосий фойдали қазилманинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақиқий сотилиш қиймати бўйича, бунда қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилади.

Техноген ҳосилаларга шу жумладан технологик ёки бошқа сабабларга кўра вақтинча ишлатилмаётган минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш чиқиндилари киради.

в) тўпланган чақноқ тош хом ашёси намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларининг ҳисоб қиймати.

Йиғиш деганда чақноқ тош хом ашёси намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини табиий очиқ жойлар, табиий ер ости бўшлиқлари (ғорлар), ишлатиб бўлинган карьерлар, кон қазиш саноати уюмлари, дарё қайирларида кончилик ва бошқа махсус иш турларини бажармасдан, ер остининг бир бутунлигини бузмасдан олиб тўплаш тушунилади.



IV. СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ


7. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди ва солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда етказилади.



V. СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


8. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан ҳамма жойда тарқалган фойдали қазилмаларни уларга берилган ер участкалари доирасида белгиланган тартибда, ўз хўжалик ва маиший эҳтиёжлари учун қазиб олишни амалга оширувчи ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар 1-иловага биноан озод этиладилар.

Мазкур бандга мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ўз ҳудудида қазиб олинган ва ишлатиладиган кенг тарқалган фойдали қазилмалар ҳажми ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этилади.

9. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси амалга жорий этилишидан аввал қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларга тақдим этилган солиқ имтиёзлари улар тақдим этилган муддат тугашига қадар сақланади.



VI. СОЛИҚНИ ХИСОБЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


10. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китоблар:

юридик ва жисмоний шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) мазкур Йўриқномага 2-сон иловага мувофиқ шакл бўйича солиқни тўлаш учун белгиланган муддатда;

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик, 9 ой якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан мазкур Йўриқномага 3-сон иловага мувофиқ шакл бўйича ойма-ой тақсимланган ҳолда, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан тақдим этилади.

11. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни юридик шахслар қуйидаги тартибда тўлайдилар:

а) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун - ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг йигирманчи кунига қадар;

б) рангли тош хом ашёси, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун ҳар чоракда, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш муддатларида.

Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар мазкур Йўриқномага 2-сон иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар.

12. Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар йилига бир маротаба, кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай, давлат солиқ хизмати органларининг хабарномаси бўйича ҳисоб-китобни уларга тақдим этадилар ва ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.



VII. СОЛИҚНИ ХИСОБГА КИРИТИШ

ВА ХИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


13. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ умумдавлат солиғи ҳисобланади ва республика бюджетига киритилади.


14. Юридик шахсларнинг ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китоблари бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича (турлар бўйича) қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағида юритилади.

Ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси қуйидагича акс эттирилади:

давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварағининг дебети;

бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағининг кредити.

Бюджетга ўтказилган солиқ суммалари қуйидагича акс эттирилади:

бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағининг дебети;

пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварағининг кредити.


15. Солиқ тўловчи томонидан ортиқча солиқ суммалари тўланган ҳолда, бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича қарз бўлмаган тақдирда, ушбу суммалар солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига кўра ўттиз кун ичида қайтарилади ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига қайд этилади.



VIII. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА

МАСЪУЛИЯТИ ХАМДА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


16. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


17. Солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан давлат солиқ хизматининг юқори органлари ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгалар.


18. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилгани ва тўлангани устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.

Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага





Йўриқномага

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг кенг тарқалган

фойдали қазилмалари

РЎЙХАТИ


Қум (қолиплаш, шиша, чинни-фаянс, оловга чидамли ва цемент саноати учун ишлатиладиганларидан таш-қари).

Шағал.

Майда шағал-тош.

Лой (оловга чидамли, қийин эрийдиган, қолиплаш, чинни-фаянс ва цемент саноати учун ишлатиладиган, оқартирувчи, бўёвчи, бентонит, кислотага чидамли ва каолиндан ташқари).

Қумоқ тупроқ (цемент саноати учун қумоқ тупроқдан ташқари).

Харсанг тошлар.

Қумтош (битуминоз, пардозлаш, динас қумтошлари ва шиша саноати учун ишлатиладиганларидан ташқари).

Кварцит (динас, флюс, пардозлаш, кремний карбиди ишлаб чиқариш учун темирли, кристалли кремний ва ферроқотишмалардан ташқари).

Доломит (арраланадиган, пардозланадиган, металлургия, кимё ва шиша саноати учун ишлатиладиганларидан ташқари).

Мергель (битуминоз ва цемент саноати учун ишлатиладиганларидан ташқари).

Оҳактош (битуминоз, пардозлаш, арраланадиган, цемент, металлургия, кимё, шиша, целлюлоза-қоғоз ва қанд-шакар саноати, шунингдек глинозём ишлаб чиқариш учун ишлатиладиганларидан ташқари).

Чиғаноқтош.

Сланец (иссиқ ва томга ёпиладиганларидан ташқари).

Аргиллит ва алевролитлар (цемент саноатида ишлатиш учун яроқлиларидан ташқари).

Магматик, вулқон ҳосил қилувчи ва метаморфик жинслар (пардозлаш, декоратив, оловга чидамли ва кислотага чидамли материаллар ишлаб чиқариш, тош қуйма ва минерал пахталар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган, шунингдек цемент саноатида ишлатиш учун яроқлиларидан ташқари).





Йўриқномага

2-ИЛОВА


Юридик шахснинг

штампи




Давлат солиқ инспекциясига

________________________________________туман (шаҳар)нинг


Солиқ тўловчи


Идентификация рақами











Ҳисоб-китоб бўйича масъул шахс

_____________________________________________________

(лавозими, фамилияси)

Телефон _____________________________________________


Манзил _____________________________________


Ҳисоб-китоб рақами ____________________________________

(банк муассасасининг номи, код)


Ер ости бойликларидан

фойдаланганлик учун солиқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

200____йил____________учун

Ер ости бойликларидан фойдаланиш турлари номи


Қазиб олиш ҳажми, т, куб. м

Қиймати, сўм

Солиқ ставкаси, %, сўм

Солиқ суммаси, сўм

Ҳисобот чораги учун бўнак тўловлари суммаси, сўм

Тўланиши лозим, сўм

йил бошидан

ҳисобот чораги учун

йил бошидан

ҳисобот чораги учун

























Раҳбар

Бош бухгалтер



Солиқ инспекторининг белгилари ва молоҳазалари:

______________________________________________________

Олди ______________________________________________

(инспекторнинг ф.и.о.)



Ҳисоб бўйича иқтисодчининг маълумотномаси:

Мазкур ҳисоб-китоб бўйича солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағига

________________________ сўм ҳисоблаб ёзилди


Иқтисодчи

_______________________________________________________

(имзо, фамилияси, инициаллари)

200__ йил "___" __________




Йўриқномага

3-ИЛОВА


Юридик шахснинг

штампи


Давлат солиқ инспекциясига


шаҳар (туман)нинг

Солиқ тўловчи




(корхона, ташкилотнинг номи)


                                    

Идентификация рақами










                           

Ҳисоб-китоб бўйича масъул шахс




(лавозими, фамилияси)


Телефон


Манзил



Тўловчининг манзили



Ҳисоб-китоб рақами




(банк муассасасининг номи, код)



Ер ости бойликларидан

фойдаланганлик учун солиқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

(микрофирмалар ва кичик корхоналар)

200____йил____________учун

Ер ости бойликларидан фойдаланиш турлари номи

Қазиб олиш ҳажми, т, куб. метр

Қиймати, сўм

Солиқ ставкаси, %, сўм

Солиқ суммаси, сўм

Ҳисобот чораги учун бюджетга илгари тўланган солиқ суммаси, сўм

Тўланиши лозим, сўм

йил бошидан

ҳисобот чораги учун

шу жумладан ҳисобот чораги ойлари бўйича

йил бошидан

ҳисобот чораги учун

шу жумладан ҳисобот чораги ойлари бўйича

                           















                         















                         















Раҳбар

Бош бухгалтер

Солиқ инспекторининг белгилари ва молоҳазалари:


Олди:



(инспекторнинг ф.и.о.)

                                 

Ҳисоб бўйича иқтисодчининг маълумотномаси:

мазкур ҳисоб-китоб бўйича солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағига ҳисоблаб ёзилди


сўм


                                                    



Иқтисодчи


(имзо, фамилияси, инициаллари)


200__ йил “___” ________________