ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2011 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.11.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.12.2010 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

24.12.2010 й.

N ЎРҚ-274



СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2011 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 30 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 49-3-модда билан тўлдирилсин:


"49-3-модда. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик,

ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш

бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш


Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) қуйидаги мазмундаги 175-5-модда билан тўлдирилсин:


"175-5-модда. Ходимлар сонини яшириш


Ходимлар сонини яшириш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 255-модданинг биринчи қисми "49-2" рақамидан кейин "49-3" рақами билан тўлдирилсин;


4) 264-модданинг биринчи қисмидаги "175-4-моддасида" деган сўзлар "175-4, 175-5-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда) 12-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"текширувларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда".

5-модда. Ушбу Қонун 2011 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                     И. Каримов



"Халқ сўзи", 2010 йил 25 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 485-модда.





















































Время: 0.1405
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск