ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Адлия вазирининг 20.12.2010 й. 302-мҳ-сон "Нотариат соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.12.2010 й. 1521-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.12.2010 й.

N 1521-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.12.2010 й.

N 302-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариат соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида


(2011 йил 1 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2005 йил 12 ноябрдаги 35-сон "Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1521, 2005 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 351-модда);

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сон "Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1521-1, 2010 йил 8 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 189-модда);

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сон "Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1521-2, 2010 йил 18 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 332-модда);

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 15 ноябрдаги 264-мҳ-сон "Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1521-3, 2010 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 424-модда).


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2011 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                          Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 497-модда.

































Время: 0.1938
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск