Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 20.12.2010 й. 2165-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 20.12.2010 й. 303-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 20 декабрда 2165-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2010 йил 20 декабрдаги

303-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА


Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 15-моддасига мувофиқ нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов (бундан кейинги ўринларда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Танлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси (бундан кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Танлов ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида комиссиянинг ишчи органи фаолият юритади. Ишчи органнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармасининг соҳа бўйича масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ўз фаолиятини комиссия раисининг раҳбарлигида амалга оширади.

2. Танлов нотариус лавозими бўш бўлган тақдирда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.

Нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан нотариус лавозими вақтинча бўшаган ҳолларда танлов ўтказиш мазкур Низом 28-1-бандининг иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда амалга оширилади.

3. Комиссия мажлисининг баённомалари ҳар бир нотариус лавозими учун алоҳида юритилиши мумкин.



II. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.

Тошкент шаҳри бўйича нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармасини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.

Хабарнома олинган ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилган кундан бошлаб етти кун ичида ишчи орган томонидан марказий оммавий ахборот воситаларида, тегишли адлия бошқармаси орқали маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тегишли адлия бошқармасининг расмий веб-сайтида танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади, мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи;

танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар. Ушбу талаблар мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ эълон қилинади;

танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим этишнинг охирги санаси. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш муддати камида бир ой этиб белгиланади;

танлов ўтказиш жойи ва айрим ҳолларда танлов ўтказиш санаси.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда марказий ва маҳаллий телевидение, радио ҳамда интернет тармоғи орқали берилиши мумкин.

4-2. Адлия бошқармалари томонидан стажировка ўтаган ва малака имтиҳонини топширган шахсларнинг ҳисоби юритилади ҳамда ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ишчи органга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Стажировка ўтаган ва малака имтиҳонини топширган шахслар ҳақида маълумот тақдим этилади.

5. Битта нотариал идоранинг икки ёки ундан ортиқ нотариус лавозимларига танловлар комиссиянинг алоҳида мажлисларида ўтказилади.


6. Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, давлат нотариал идорасида камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин. Бунда, судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар давлат нотариал идорасида бир йил муддатли стажировкани ўтаган бўлиши лозим.

Малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган фуқаро малака имтиҳонини қайта топширганидан кейин танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қуйидагилар танловда иштирок этиши мумкин эмас:

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.


7. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс (бундан кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бевосита ёки тегишли адлия бошқармаси орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

комиссия номига ариза;

паспорт нусхаси;

белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойида тасдиқланган нусхаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).

Агар талабгор адлия органлари тизимида ишлаётган бўлса, ушбу банднинг тўртинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилмайди.

Ишчи орган томонидан талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги, шунингдек малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаганлиги сабабли малака имтиҳонини қайта топширганлиги ҳақидаги малака комиссияси (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда комиссия)нинг қароридан кўчирма тегишли адлия бошқармалари ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармасидан олинади.

8. Талабгорлар томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ топширилиши керак. Ҳужжатларнинг тўлиқ топширилишини адлия бошқармаси таъминлайди.

Ҳужжатлар уларни тақдим этишнинг охирги санасигача қабул қилинган бўлиши лозим. Ҳужжатлар адлия бошқармасига топширилган тақдирда, улар қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирилмай тегишли адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади ва девонхонада рўйхатдан ўтказилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келиб тушган ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари ишчи орган томонидан алоҳида ўрганиб чиқилади. Талабгорни танловда иштирок этишини рад этишга асослар мавжуд бўлса, ишчи орган томонидан бу ҳақда хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Барча талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи орган томонидан танлов ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган сана кўрсатиб ўтилиши лозим, агар танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда танлов ўтказиладиган сана кўрсатилмаган бўлса.


10. Қуйидаги ҳолларда ишчи орган томонидан танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади:

танловда иштирок этиш учун бирорта ҳам талабгор бўлмаса;

танловда иштирок этиш учун фақатгина битта талабгор томонидан ҳужжатлар тақдим этилган бўлса, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра барча талабгорларга танловда иштирок этиш рад этилган бўлса;

танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра фақатгина битта талабгор танловда иштирок этишга қўйилган бўлса, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

мазкур Низомда белгиланган бошқа ҳолларда.

Танлов ўтказишга қайта эълон тегишли хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб етти кун муддат ичида берилиши лозим. Мазкур Низомнинг 17-банди иккинчи хатбошиси ва 27-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, танлов ўтказишга қайта эълон бериш кўрсатилган муддат ичида комиссия қарорига асосан амалга оширилади.


11. Агар қайта эълон берилгандан кейин танловда иштирок этиш учун битта талабгор қолган бўлса, у муқобил номзодсиз танловда иштирок этишга қўйилади.


12. Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда ва танловда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим қилмаганда, мазкур Низомнинг 24, 36 ва 38-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг давлат нотариал идораларидаги нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашадиган талабгор Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаса, талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.

13. Танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раиси томонидан тегишли хулоса тасдиқлангандан кейин икки кунлик муддатда комиссия масъул котиби томонидан мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.

Танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тасдиқланган тақдирда, кейинги кундан кечиктирмай бу ҳақда талабгорларга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.


14. Танлов танлов ўтказиш тўғрисидаги хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.

Танлов куни ҳақида талабгорларга танлов ўтказиладиган кундан камида беш кун олдин мазкур Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.

15. Танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхати танлов ўтказилишидан беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фуқароларни қабул қилиш хонасига осиб қўйилади.



III. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Танлов комиссия томонидан талабгорларнинг касбий билимларини аниқлаш мақсадида ёзма-оғзаки равишда ўтказилади.

17. Агар танлов куни талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов кунини камида бир ҳафтагача бўлган муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда танловда иштирок этишга қўйилган барча талабгорларга танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақти кўрсатилган ёзма хабарнома юборилади.

Агар кейинги танлов куни ҳам талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

18. Танлов барча талабгорлар учун бир йўла бир хонада ўтказилади.

Комиссия мажлисларининг холислиги, одиллиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида танлов жараёнида комиссия аъзолари ва талабгорлардан ташқари нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари (фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқалар) кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.

19. Комиссиянинг масъул котиби мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида талабгорлар бўйича маълумот тайёрлайди ва комиссия аъзоларига тақдим этади.

Комиссия мажлисида масъул котиб унда иштирок этаётган комиссия аъзоларини ҳамда танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхатини, шу жумладан, танлов куни келган ва келмаган талабгорларнинг рўйхатини ўқиб эшиттиради. Шунингдек, масъул котиб танлов ўтказишнинг қисқача мазмунини, шу жумладан, мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган талабларни тушунтиради.

20. Танлов ўтказиш тартиби тушунтирилгандан сўнг, ҳар бир талабгорга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда танлов варақаси тарқатилади.

Ҳар бир танлов варақаси танловда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган бўлиши шарт. Танлов варақасининг биринчи бети Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.

Комиссия аъзоларининг ҳар бирига комиссиянинг ушбу мажлисида иштирок этаётган барча талабгорларни баҳолаш учун мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда биттадан баҳолаш бюллетени берилади. Баҳолаш бюллетенлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши ҳамда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги комиссия аъзолари рўйхатига имзо қўйдирилган ҳолда тарқатилиши лозим.

21. Танлов ижтимоий, ҳуқуқий ва нотариат соҳасидаги бешта саволга ёзма ва оғзаки жавоб бериш асосида ўтказилиб, уларга тайёрланиш учун тўқсон дақиқа вақт ажратилади.

Саволлар комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши лозим.

22. Саволларга ёзма жавоблар фақатгина танлов варақасига ёзилади. Талабгорга жавоб ёзиш учун танлов варақаси етарли бўлмаган тақдирда, унга қўшимча танлов варақаси берилади.

23. Саволларга тайёрланиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

қонунчилик ҳужжатларидан, маълумот берувчи ва махсус адабиётлардан ҳар қандай турдаги техника воситаларидан ёки бошқа материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

ўз танлов варақасини топширгунга қадар танлов ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.

Талабгорнинг мазкур қоидага амал қилмаслиги уни танловда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолат комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.

24. Агар талабгор узрли сабабларсиз ўз танлов варақасини топширгунга қадар танловда қатнашишни давом эттиришдан бош тортса, у олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди. Ушбу ҳолат комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.

25. Саволларга жавоб тайёрлаб бўлган талабгор комиссияга жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида саволлар бериши мумкин.

Комиссия аъзолари баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга берган жавобини ўн баллик тизимда баҳолайди.

Саволларга жавоб бериб бўлган талабгорга ўз танлов варақасини топширгандан сўнг хонадан чиқишга рухсат берилади.


26. Баҳолаш бюллетенида балларни ҳисоблаб чиқиш учун комиссия аъзолари орасидан 3 кишидан иборат ҳисоблаш гуруҳи тузилади.

Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш бюллетенларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади. Ҳисоблаш натижалари мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги йиғма баҳолаш бюллетенига киритилади ва комиссия аъзоларига эълон қилинади.

27. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.

Ғолиб деб топилган талабгорнинг балли танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Энг кўп балл тўплаган талабгорнинг ёки мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган асосларга кўра танловда иштирок этган талабгорнинг балли танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Нотариус лавозимида ишлаётган шахс танловда иштирок этиб, танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган тақдирда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилади ва у билан тузилган меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

28. Баллар тенг бўлиб қолганда, танлов ғолиби энг кўп бир хил балл олган талабгорлар орасидан овоз бериш йўли билан аниқланади.

Энг кўп овоз олган талабгор танловда ғолиб деб топилади. Овозлар такроран тенг бўлиб қолса, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.


28-1. Танловда ғолиб деб топилмаган ва олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг камида 50 фоизини тўплаган талабгорларга уларнинг розилиги билан комиссиянинг ушбу мажлиси давомида танлов ўтказилган, бироқ унда ғолиб аниқланмаган, шунингдек мазкур Низомда белгиланган тартибда икки марта эълон берилган, лекин ушбу бўш ўринга бирорта ҳам талабгор танловда иштирок этмаган бошқа бўш нотариус ўрнида ишлаш таклиф этилиши мумкин.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган талабгорларга нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиш даврида унинг ўрнида вақтинча нотариус лавозимида ишлаш таклиф этилиши мумкин.

Агар талабгор таклиф этилган бўш нотариус ўрнида ишлашга рози бўлса, бу ҳақда комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.

28-2. Сўнгги олти ой давомида ўтказилган танловларда кетма-кет икки марта иштирок этиб, уларнинг ҳар бирида олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгор иккинчи танлов ўтказилган кундан бошлаб олти ой давомида эълон қилинган танловларга қўйилмайди.

29. Танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлисида баённома юритилади ва у комиссия раиси, масъул котиби ва танловда қатнашган бошқа комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Баённомада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

танлов ўтказиш жойи ва санаси, танловнинг бошланиш ва якунланиш вақти;

танловда қатнашган комиссия аъзоларининг рўйхати;

танловга келган ва келмаган талабгорлар рўйхати;

ҳар бир талабгор томонидан олинган саволлар мазмуни;

талабгор томонидан саволларга жавоб берган ёки жавоб бера олмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида комиссия аъзолари томонидан берилган саволлар ва талабгорнинг унга жавоб берган ёки жавоб бера олмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

баҳолаш бюллетенларидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан, ҳар бир талабгор томонидан тўпланган баллар;

танлов ғолиби мазкур Низом талабларига кўра овоз бериш йўли билан аниқланган бўлса - овоз бериш натижалари;

танлов ўтказиш жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар;

танлов якунлари бўйича комиссия қарори, шу жумладан, танловда ғолиб деб топилган талабгор;

комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.

Талабгорлар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда комиссия қарори шу куннинг ўзида танловда иштирок этган талабгорларга ўқиб эшиттирилади.

Танлов варақалари, баҳолаш бюллетенлари, комиссия аъзолари рўйхати ҳамда йиғма баҳолаш бюллетени мажлис баённомасига илова қилинади.

30. Комиссия мажлисининг баённомаси бир нусхада тузилади. Танловдан сўнг уч кун ичида баённомадан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун адлия бошқармасига юборилади. Баённома танлов бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади.


IV. ТАЛАБГОРДАН НОТАРИУС

ҚАСАМЁДИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


31. Танловда ғолиб деб топилган талабгор комиссия мажлисида "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига асосан қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:

"Нотариус вазифасини ҳалол ва виждонан бажаришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан".


32. Талабгор нотариус қасамёди матнини овоз чиқариб ўқийди ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.

Мазкур ҳужжат ҳам комиссия мажлисининг баённомасига илова қилинади.


33. Танловда ғолиб деб топилган талабгорнинг нотариус қасамёдини қабул қилишдан бош тортиши унинг нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиши деб ҳисобланади.



V. НОТАРИУС ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШ


34. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қабул қилган қарори танловда ғолиб деб топилган талабгор билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлашга асос бўлади.

Агар талабгор нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши даврида унинг ўрнида вақтинча нотариус лавозимида ишлаш учун тайинланган бўлса, у билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва тегишли буйруқ чиқарилади.

35. Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш Тошкент шаҳри бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича эса тегишли адлия бошқармасининг буйруғи билан амалга оширилади.

Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш ҳақидаги буйруқ комиссия баённомасидан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.


VI. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШДАН ЁКИ НОТАРИУС

ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНИШДАН ВОЗ КЕЧИШ


36. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли. Бунинг учун талабгор бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки тегишли адлия бошқармасига ариза билан мурожаат этиши лозим. Бундай талабгорлар олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.

Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор танлов ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки адлия бошқармасига меҳнат шартномасини тузиш ва нотариус лавозимига тайинланиш учун мурожаат қилмаса, бу ҳолат нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиш деб ҳисобланади, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.

37. Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингунга қадар нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечса, танловда мазкур талабгордан сўнг энг юқори балл олган талабгор комиссия қарори асосида нотариус лавозимига тайинланади. Бунда ушбу талабгор танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг камида 50 фоизини тўплаган ҳамда мазкур Низомнинг 28-1-бандига мувофиқ бошқа бўш нотариус ўрнига тайинланмаган бўлиши лозим.

38. Мазкур Низомнинг 17-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ танлов куни келмаганлиги сабабли танловда иштирок этмаган талабгорлар бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.



VII. ТАНЛОВ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРНИ ЮРИТИШ


39. Ўтказилган ҳар бир танлов бўйича материаллар ишчи органнинг алоҳида йиғмажилдида юритилади.


40. Танловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар ҳар бир танлов бўйича йиғмажилдларга тикилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (доимий сақланиши назарда тутилган комиссия қарори ва баённомасидан ташқари) ўн йил мобайнида сақланади.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


41. Комиссия қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


41-1. Танлов ўтказиш жараёни видеотасвирга олиниши ва интернет тармоғида тўғридан-тўғри узатилиши мумкин.

42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА




да стажировка ўтаган ва малака имтиҳонини


(адлия бошқармасининг номи)

топширган шахслар ҳақида

МАЪЛУМОТ

20__ йил "___" _________ ҳолатига

         

Т/р

Стажировка

ўтаган ва малака

имтиҳони

топширган

шахснинг

Ф.И.О.


Стажировка

ўталган

муддат

(бошланган

ва тугаган

йил, ой, кун

кўрсатилган

ҳолда)


Қаерда

ва ким

бўлиб

ишлайди


Олий малака

комиссияси

томонидан

ўтказиладиган

танловларда

иштирок этиш

ҳақида адлия

бошқармаси

томонидан

неча марта

огоҳлан-

тирилган


Олий малака

комиссияси

томонидан

ўтказилган

танловларда

неча марта

иштирок этган

(иштирок

этган йил,

ой, кун

кўрсатилган

ҳолда)


Олий малака

комиссияси

томонидан

ўтказилган

танловларда

тўпланган

баллар

(ҳар бир

танловда

олинган

балл алоҳида

кўрсатилади)


Олий

малака

комиссияси

томонидан

ўтказилган

танловлар-

да иштирок

этмаган

бўлса,

сабаби


Изоҳ

















Адлия бошқармаси бошлиғи








(имзо)


(Ф.И.О.)



             

Низомга

1а-ИЛОВА

20__ йил "___" __________

Талабгор ______________________га

________-сон

(талабгорнинг Ф.И.О.)


___________________________________

___________________________________

___________________________________


(талабгорнинг яшаш манзили)

        

ХАБАРНОМА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан _______________

           


нотариус лавозимига

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


      

ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.

            

(танловда иштирок этишни рад этиш сабаблари, Низомнинг қайси бандлари

           

бузилганлигини кўрсатган ҳолда санаб ўтилади)

             

___________________________________________________ сабабли Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.

Олий малака комиссияси

масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

2-ИЛОВА

20__ йил "___" ___________


Талабгор




га

________-сон


(талабгорнинг Ф.И.О.)



          



         



           



(талабгорнинг яшаш манзили)

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



нотариус лавозимига

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


ўтказиладиган танлов бўйича



сабабли ҳамда

(танлов ўтказишга қайта эълон бериш сабаблари аниқ кўрсатилиши лозим)


Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ___-бандига мувофиқ танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулосага келинди.

Қайта эълон бериладиган танловда иштирок этиш учун такроран ҳужжатлар топширишингиз мумкинлиги билдирилади*.

Олий малака комиссияси

масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)

*) Танловда иштирок этиш куни келмаган ёки танловда иштирок этишдан ёхуд танловда қатнашишни давом эттиришдан воз кечган талабгорларга юборилган хабарномада мазкур хатбоши ёзилмайди.






Низомга

2а-ИЛОВА

20__ йил "___" __________

Талабгор ______________________га

________-сон

(талабгорнинг Ф.И.О.)


___________________________________

___________________________________

___________________________________


(талабгорнинг яшаш манзили)

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан _______________

           


нотариус лавозимига

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


      

ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди ва Сиз танловда иштирок этишга қўйилдингиз.

Танлов 20___ йил ___ _______ куни соат __:__да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносининг ____ хонасида (катта мажлислар залида) ўтказилади.

Танлов куни келмасангиз, Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) 38-бандига мувофиқ кейинги танловларга бир йил давомида қўйилмаслигингиз тўғрисида огоҳлантириласиз.

Олий малака комиссияси

масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)





Низомга

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигининг муҳри


_______________________________________________________

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)

                                  

нотариус лавозимига танлов бўйича

ТАНЛОВ ВАРАҚАСИ

Талабгорнинг (Ф.И.О.)


1-савол:


2-савол:


3-савол:


4-савол:


5-савол:


Жавоблар:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

(Танлов варақасининг ҳар бир варағида комиссия аъзоларининг ва талабгорнинг имзолари бўлиши шарт)

Низомга

4-ИЛОВА

М.Ў.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссияси аъзосининг

БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

        

Т/р

Талабгорларнинг

Ф.И.О.

Танлов ўтказилаётган давлат

нотариал идорасининг номи


Қўйилган баллар














Комиссия аъзоси:


/


/


(Ф.И.О.)


(имзо)


             

Низомга

5-ИЛОВА


            


(Олий малака комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси, сана)


            


М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссиясининг ____-сон мажлисида

иштирок этган комиссия аъзолари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Ф.И.О.


Лавозими


Олий малака

комиссияси

мажлисига

келганлиги

ҳақида имзо


Баҳолаш

бюллетенини

олганлиги

ҳақида имзо

1.






2.






3.






4.






5.






6.






7.






8.






9.






10.






11.






          





Низомга

6-ИЛОВА


            


(Олий малака комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси, сана)


            


М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссиясининг _______ -сон мажлиси

ЙИҒМА БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

           

Т/р

Талабгорларнинг

Ф.И.О.


Танлов

ўтказилаётган

давлат нотариал

идорасининг

номи


Комиссия аъзоларининг Ф.И.О. ва

улар томонидан қўйилган баллар


Ж

а

м

и


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.
















































































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 498-модда.





































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск