ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Адлия вазирининг 22.12.2010 й. 20-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивлар штат бирликлари сони ва юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари, шунингдек, нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ва реестрлардан кўчирмалар берилганлиги учун улар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.12.2010 й. 2167-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2010 й.

N 2167




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.12.2010 й.

N 20


БУЙРУҒИ


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

ҳузуридаги нотариал архивлар штат бирликлари сони

ва юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар

ва архив ҳужжатлари нусхалари, шунингдек нотариал

тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари

ва реестрлардан кўчирмалар берилганлиги

учун улар томонидан ундириладиган ҳақ

миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 1 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 10-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивлар штат бирликлари сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивлар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорлари қуйидаги миқдорларда ундирилиши белгилансин:

нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ва реестрлардан кўчирмаларини бериш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

архив ҳужжатлари нусхаларини бериш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

архив маълумотномаларини бериш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида.


3. Пенсионер ва ногиронларга архив ҳужжатлари маълумотномалари, нусхалари, нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ва реестрлардан кўчирмалар бериш бепул амалга оширилсин.


4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосарлари Ғ. Хидоятов ва Е. Каньязов зиммаларига юклансин.


5. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


6. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Адлия вазири                                                                          Р. Муҳитдинов






Буйруққа

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

ҳузуридаги нотариал архивлар штат бирликлари сони

        

Т/р

Адлия органлари


Архив

мудири


Архивариус


Иш

юритувчи


Жами


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


1

2

1

4

2.

Андижон


1

2

1

4

3.

Бухоро


1

1

1

3

4.

Жиззах


1


1

2

5.

Қашқадарё


1

2

1

4

6.

Навоий


1

1

1

3

7.

Наманган


1

2

1

4

8.

Самарқанд


1

2

1

4

9.

Сирдарё


1


1

2

10.

Сурхондарё


1

1

1

3

11.

Фарғона


1

2

1

4

12.

Хоразм


1

1

1

3

13.

Тошкент вилояти


1

3

1

5

14.

Тошкент ш.


1

6

1

8


Жами:


14

25

14

53

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 500-модда.
















































Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск