ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури /

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.12.2010 й. 303-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 20 декабрдаги

303-сон қарорига

ИЛОВА



Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар,

бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни

кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб

чиқарилган товарлар билан тўлганлигини

аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражасини аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


товар - хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг сотиш учун мўлжалланган маҳсулоти;


ўзаро алмашинадиган товарлар - функционал мақсади, қўлланиши, сифат ва техник тавсифлари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган товарлар (товарлар гуруҳи);


товар бозори - товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинишига тўғри келадиган ёки тўғри келмайдиган бир қисмида муомалада бўлиш соҳаси;


товар бозорининг ҳажми - экспорт ҳажмини чегирган ҳолда, ўзаро алмашинадиган товарларни ва товар импортини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмининг йиғиндиси;


бозорнинг товарлар билан тўлганлиги - ўзаро алмашинадиган товарларни ҳисобга олган ҳолда муайян товарнинг умумий ҳажмида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар улушини белгилайдиган кўрсаткич.



II. ТОВАР БОЗОРЛАРИНИНГ ТЎЛГАНЛИГИ

ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Товар бозорларининг тўлганлиги даражасини аниқлаш статистика органларидан ва давлат божхона хизмати органларидан, шунингдек зарурат бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорнинг товарлар билан тўлганлиги даражасини аниқлаш билан айни бир вақтда, шунингдек рақобат муҳитини, ўзаро алмашинадиган товарларни ва қонун ҳужжатларига мувофиқ нарх белгиланишини ҳисобга олган ҳолда монополлаштириш даражасини ҳам баҳолайди. Бунда Монополияга қарши курашиш қўмитаси тегишли бозорларнинг илгари ўтказилган таҳлиллари маълумотлари ва натижаларидан фойдаланиши мумкин.

5. Товарнинг хусусияти ва техник тавсифлари туфайли товарнинг ўзаро алмашинувчанлиги даражасини белгилаш мураккаб бўлганда товарнинг ўзаро алмашинувчанлиги тўғрисида стандартлаштириш органларидан, тегишли ваколатли ташкилотлардан ҳамда бевосита ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилардан олинган маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.


6. Бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражаси (ўзаро алмашинадиган товарларни ҳисобга олган ҳолда) товар ишлаб чиқариш ҳажмининг товар бозори ҳажмига нисбати сифатида аниқланади.


7. Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражасини таҳлил қилиш ва баҳолаш учун охирги икки ҳисобот йили бўйича статистик маълумотлар қабул қилинади. Бундай маълумотлар мавжуд бўлмаганда охирги олти ой бўйича статистик маълумотлар қабул қилинади.


8. Товар бозори ҳажмида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар улуши 80 фоиздан кўп бўлганда бозор товар билан тўлган ҳисобланади ва мазкур улуш ушбу кўрсаткичдан кам бўлганда товар билан тўлмаган ҳисобланади.



III. ТОВАР БОЗОРЛАРИНИНГ ТЎЛГАНЛИГИ

ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ УЧУН АХБОРОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


9. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан сўралаётган муайян товар бўйича ахборот сўров олингандан кейин 10 кун муддатда қуйидагилар томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан - товар ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажми, товарлар экспорти ва импорти тўғрисида 1-иловага мувофиқ шакл бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан - товарлар ҳажмларини кўрсатган ҳолда ушбу товар импорти ва экспорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тўғрисида 2-иловага мувофиқ шакл бўйича;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - ишлаб чиқариш қуввати, товарни ишлаб чиқариш, юклаб жўнатиш ва экспорт қилиш ҳажмлари тўғрисида 3-иловага мувофиқ шакл бўйича;

ваколатли ташкилотлар ва муайян товарнинг бевосита ишлаб чиқарувчилари томонидан - товарнинг функционал мақсади, қўлланиши, сифат ва техник тавсифлари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича бошқа товар билан ўзаро алмашинувчанлиги тўғрисида тақдим этилади.



IV. ХУЛОСАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


10. Монополияга қарши курашиш қўмитаси сўралаётган материаллар олингандан кейин 10 иш кунидан кечикмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига рақобат муҳити, монополлаштириш даражаси ва ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражаси тўғрисида тегишли хулоса тақдим этади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


11. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига ахборотлар, маълумотлар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик ёки қасддан ишончсиз маълумотлар тақдим этганлик учун хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.





Низомга

1-ИЛОВА



_____ йилларда минтақалар бўйича товарлар

ишлаб чиқарилиши, экспорти ва импортининг

ялпи ҳажми тўғрисида

АХБОРОТ

           

(товарнинг номи ва ТИФ ТН коди)

              

Ялпи ҳажми

(минтақалар бўйича)


Ўлчов бирлиги


Натура тарзида


Қиймати

(минг сўм)


Минтақа номи

Ишлаб чиқариш





Экспорт





Импорт





_____ йилларда хўжалик юритувчи субъектлар бўйича

товарлар ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисида

АХБОРОТ

           

(товарнинг номи ва ТИФ ТН коди)

     

КТУТ

коди


Хўжалик юритувчи

субъектлар номи


Юридик манзили


Ишлаб

чиқариш

қуввати


Ишлаб

чиқариш ҳажми


натура

тарзида


қиймати

Минтақа номи

1.







2.







3.







Низомга

2-ИЛОВА



_____ йилларда товарларни импорт қилувчи-хўжалик

юритувчи субъектлар тўғрисида

АХБОРОТ

              

(товарнинг номи ва ТИФ ТН коди)

     

Т/р

Импорт қилувчи-хўжалик юритувчи

субъектлар номи (юридик манзили

кўрсатилган ҳолда)


Импорт ҳажми


натура

тарзида


қиймати

(минг сўм)


1.





2.





3.





_____ йилларда товарларни экспорт қилувчи-хўжалик

юритувчи субъектлар тўғрисида

АХБОРОТ

                 

(товарнинг номи ва ТИФ ТН коди)

     

Т/р

Экспорт қилувчи-хўжалик юритувчи

субъектлар номи (юридик манзили

кўрсатилган ҳолда)


Экспорт ҳажми


натура

тарзида


қиймати

(минг сўм)


1.





2.





3.





Низомга

3-ИЛОВА


_________________________________________________

(корхона номи)

бўйича _____________   йилларда   ишлаб   чиқариш

қуввати, ишлаб чиқариш ҳажмлари, юклаб жўнатиш

ва экспорт тўғрисида

АХБОРОТ

       

(товарнинг номи ва ТИФ ТН коди)

   

Т/р


Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


Натура

тарзида


Қиймати

(минг сўм)


1.

Ишлаб чиқариш қуввати





2.

Ишлаб чиқариш ҳажми





3.

Экспорт ҳажми





4.

Ички бозорда юклаб жўнатиш ҳажми






шу жумладан, минтақалар бўйича





5.

Қолдиқ





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 487-модда.



































Время: 0.1388
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск